Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар. Хайриддинмурод Абулфайзов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар - Хайриддинмурод Абулфайзов страница 5

Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар - Хайриддинмурод Абулфайзов

Скачать книгу

бошдан кечиряпти, дейиш мумкин. Биринчи тўлқинда газеталарга обуна ва қизиқиш катта бўлган, уларнинг хусусийлашуви билан кечган, реклама берувчилар кўп бўлган даврни ўз ичига олса, бугунги тижорийлашув ахборот бозорининг янги шарт-шароитларига мослашишини англатади. Бундаги асосий даромад газеталар тиражини реализация қилиш ва реклама орқали бўлган. Яъни биринчи тўлқинда «Даракчи», «Суғдиёна», «Ҳордиқ» каби газеталар пайдо бўлган, «Халқ сўзи», «Маърифат» каби нашрлар иқтисодий жиҳатдан гуллаб-яшнаган бўлса, иккинчи тўлқинда буларнинг барчаси даромад топишнинг янги шаклларини қидиришга мажбурлиги билан изоҳланади.

      Хўш, медиаиқтисодиёт, медиабизнесда тижорийлашув негизи сифатида асосий сотиладиган ва харид қилинадиган нарса нима? 1970-йилларнинг охирида америкалик тадқиқотчи Д. Смайт биринчилардан бўлиб аудитория оммавий ахборот воситаларининг товари эканини эълон қилди. Унинг фикрича, медиакомпаниялар аудиторияни шакллантиришда лойиҳалаш ва реклама берувчиларни назарда тутади. Бу борада оммавий ахборот воситаларининг мазмуни аудиторияни жалб қилишнинг бир усулига айланади. Шунинг учун аудиторияни яратиш ишлари оммавий ахборот воситаларининг асосий вазифасидир. Бироқ бу қараш замонавий ахборот маконига мос келмайди. Бугун ахборот (ва унинг турли шакллари) ишлаб чиқарилаётган, қиймат туғдираётган товардир. У орқали инсонларнинг диққат-эътибори учун курашилади.

      Медианинг тижорийлашуви газеталар таҳририяти фаолиятига товар айланмаси, харажатлар, рентабеллик каби тушунчаларни киритади. Таҳририятларнинг иқтисодий мақсадларини қуйидаги график шаклида ифодалаш мумкин14:

      Таҳририятнинг тижорий мақсадларини амалга ошириш қуйидаги омилларга боғлиқ:

      1. Табиий ресурс, хомашё. Булар газета чиқариш учун зарур қоғоз, электр энергияси, ёнилғи, сув, бўёқ ва ҳоказо. Айнан шу омил газеталар таҳририятининг асосий харажатларини ташкил этади, бюджет сарфини оширади, фойдани камайтиради.

      2. Инсон меҳнати ресурси. Газетачилик саноатида маҳсулот сифати бошқа соҳаларга солиштирганда янада муҳим ҳисобланади. Бу интеллекти юқори, профессионал кадрларни ишга жалб этишни, уларга юқори ҳақ тўлашни тақозо этади. Журналист имижи газетанинг ҳам оммабоплигини белгилаб беради, фойда келтиради. Медиамаҳсулотнинг сифатсиз тайёрланиши молиявий натижадорликни тушириб юборади.

      3. Тадбиркорлик қобилияти. Маъмурий бошқарувнинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан тўғри олиб борилиши муҳим аҳамиятга эга. Таҳририят раҳбари нашрни етакчилар қаторига олиб чиққанига оид амалиётдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

      4. Таҳририятнинг асосий капитали. Бунга бино, босмахона, моддий-техник базани киритиш мумкин. Таҳририятнинг бойлиги ишлаб чиқариш қувватини оширишга хизмат қилади.

      5. Фан, техника, менежментда ўсиш. Бу ахборий маҳсулот ва товарлар бозорида ўз ўрнига эга бўлиш, рақобатбардошликни

Скачать книгу


<p>14</p>

Киверин В. И. Экономика редакции газеты. Учебное издание. М.: Аспект Пресс, 2002. http://evartist.narod.ru/text6/11.htm