Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар. Хайриддинмурод Абулфайзов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар - Хайриддинмурод Абулфайзов страница 6

Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар - Хайриддинмурод Абулфайзов

Скачать книгу

Манфаатлар кураши, бешафқат рақобат ҳар жабҳада ўз руҳини намоён этмоқда. Шу маънода, ижтимоий масъулият назарияси ҳам янгиланиб, юксак инсонпарварлик ва гуманизм ғоялари устуворлик касб этаётганини ҳам илғаш қийин эмас.

      АҚШ профессионал журналистлари миллий жамияти президенти Жанет Марие Таркунийонинг фикрича, «Журналистлар дипломат эмас. Улар ўз мамлакатлари фойдаси учунгина хизмат қилишмайди. Қолаверса, улар сиёсий партиялар, ижтимоий гуруҳлар қизиқишлари ёки ўз шахсий манфаатлари қобиғида қолиб кетмаслиги лозим. Улар учун асосий мезон – одамларнинг тинч-тотув ҳаёти. Айниқса, воқеалар ёмонлик тарафига ўта бошлаганда, келишувлар ҳеч қандай натижага олиб бормаганида ёки вазият чигаллашган бир вазиятда журналист воқеалар ривожини ўз хулосаларига таянган ва пухта текширган ҳолда ёритиши лозим. Журналист фақатгина биринчи бўлиб хабарларни етказишгагина эмас, балки ўзи билдираётган хулосанинг қонунга қанчалик мос эканига ҳам эътибор қаратиши керак».

      «Босма ОАВ ўлимини прогноз қилаётганларнинг асосий далили бу, албатта, таҳририятнинг хавотирли иқтисодий инқироз ҳолати, тиражларининг тушишидир»16. Жаҳон газета ва янгиликлар ассоциацияси ёши катта аҳолининг ярмидан кўпи ҳар куни газета ўқишини аниқлаган. Онлайн ва қоғоз нашрлар ўртасида кураш кетмоқда17.

      Биринчи ёндашув. Ўқувчига тезкор маълумотни етказишда, электрон шаклдаги ОАВнинг бугун ҳар томонлама устунликка эга бўлаётганини ҳам тан олишимиз керак. Чунки тезкорлик учун техник шароит борасида ҳам, ўқувчига етиб бориш шаклида ҳам, муштарийлар билан муносабат ўрнатиш имкониятидан тортиб, маълумотни тақдим этиш форматлари бўйича ҳам электрон ОАВ анча устунликка эга. Шунингдек, айнан интернет сайтларига замонавий бошқарув анча эрта кириб келди ва улар молиявий томондан ўзини ўзи мустақил таъминлаш йўлида анча қадам босиб ҳам қўйди. «Сайтлар халқимизга энг тўғри маълумотларни етказиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш вазифасини бажармоқда, шунинг учун уларни асрашимиз керак, йўқолиб кетмаслиги лозим», деб бонг урилмаяпти, ҳар ҳолда. Рақобат ва эркин бозорда ўрнини топа олгани яшаб кетяпти, акс ҳолда, йўқ.

      Бу тушунарли. Масаланинг асосий қисми бор – босма нашрлар керакми? Аслида савол бу шаклда қўйилмаслиги лозим. Керак ёки керак эмаслигини ҳамма учун кимдир ҳал қилиши нотўғри. Босма нашрлар ҳам мазкур шартлар асосида яшай олса, яшаб кетсин. Ҳеч ким қаршилик қилмаса керак. Асосий эътирозлар мана шу ерда келиб чиқади. Босма нашрларга қарши, деб таъриф берилаётган ҳеч ким аслида бу шаклга қарши эмас. Эътироз газеталарнинг бошқарув шакли ва бунинг оқибати сифатида вужудга келаётган бугунги матнларга қаратиляпти. Биринчиси – мажбурий обуна. Яъни маълум газетанинг менга керак ёки керак эмаслигини, қизиқ ёки қизиқ эмаслигини бошқа биров белгилайди ва мажбуран обуна қилдиради. Ўқийманми-йўқми, мен ўша нашрни сотиб олишим шарт. Сабаби – ўша газетани асраш кераклиги18.

      Амалиётчи мутахассис Қаҳрамон Асланов таъкидлаганидек, иккинчи эътироз биринчисидан келиб чиқади.

Скачать книгу


<p>16</p>

Смирнова О. В. Печатные медиа в эпоху цифровых технологий// Вестн. Моск. ун-та. сер. 10. Журналистика. 2013. №6

<p>17</p>

http://top.rbc.ru/economics/13/02/2013/844874.shtm

<p>18</p>

https://kun.uz/02046725?ysclid=l6qr6vf240896326299