Элжернонга аталган гуллар. Дэниел Киз
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Элжернонга аталган гуллар - Дэниел Киз страница 10
Қоргични ёқдим ва ҳамма айниқса Фрэнк хайрон бўлип қолди. Фанни Бирденни эса оғзи очилип қолди чунки Оливер хамир қоргичда ишлашни новвойлар мактапида 2 йил ўрганганди. Оливерни ёрдамчиси Берни Бэйт Чарли сен ундан тезроқ ва яхшироқ ишлаяпсан деди. Ҳамма кулишдан тўхтаб қолди Жимпи келганда Фанни унга бўлган воқеани айтиб берганди уни роса жахли чиқди.
Кейин у Жимпига ишонмасангиз бориб ўзиз кўринг деди. Ишчилар бугун 1 апреллиги учун уни устидан хазил қилишмоқчиди Чарли бўлса уларни оғзини очип қўйди. Жимпи менга ғазап билан қараятганини билип тургандим чунки у худди профессир Немурга ўхшап кимдир унга буюрилмаган ишни қилса жони чиқарди. У менга қараб бошини қашиб яхши ишлашингни кўрябман лекин кўзларимга ишонгим келмаяпти деди. Яна бироз ишлап тур мен борип жаноб Доннерни чақириб келаман ва унга ҳам ишлашингни кўрсатамиз деди. Жаноб Доннер жони чиқишидан жуда қўрқдим ва қорғичдаги хамир тайёр бўлгандан кейин мени ишларим кўп кетишим керак дедим. Жаноб Доннер келиб узоқ менга тикилип турди ва болалар мени устимдан куляпсизларми. 1 апрель хазилими бу. Мен ҳам биринчи улар хазил қилишяпти деб ўйладим. Хамир қоргични атрофида бироз айланиб мен ҳам ҳайронман лекин Чарли бу ускуна қандай ишлашини биляпти ва Оливердан яхшироқ ишлаяпти деди Жимпи. Ғала-ғовур бошланиб кетди. Мен бироз қўрқиб қолдим чунки ҳамма менга ғалати қараётганди. Мен сизларга айтгандим оҳирги пайт Чарли ўзини ғалати тутяпти деб деди Фрэнк. Жо Карп бўлса нимани назарда тутаётганингни тушундим Фрэнк деб қўйди. Жаноб Доннер ҳамма ўз ишига қайтсин деди ва мен билан боғчамизга чиқди.
Чарли қандай бўлганини билмайман лекин сен ваниҳоят бир нима қилишни ўргандинг. Илтимос сендан эҳтиёт бўлиб ишла ва ўзингни асра. Бугундан бошлаб сен янги ишни бошлайсан ва маошинг доимгидан ҳафтасига 5 долларга кўпроқ бўлади.
Менга янги иш керак эмас мен шипириб идиш-товоқларни ювиб ҳаммаёқни тозалашни ва дўстларимга ёрдам беришни ёқтираман десам жаноб Доннер дўстларингга тупур сен менга айнан шу ишда кераксан деди. Ишда кўтарилишни хоҳламаган одамларни ёқтирмайман. Ундан ишда кўтарилиш нима деб сўрадим. Бошини бироз қашиб кўзойнакларини ечиб менга қараб қўйди. Қўрқма Чарли бугундан бошлаб сен хамир қоргичда ишлайсан. Бу ишда кўтарилиш дегани деди.
Энди мен нонларни ташийдиган идишларни ювадиган кир жойларни йиғиштирадиган ишчи эмасман. Мен энди янги новвойман. Ишимда кўтарилдим. Эртага буни албатта Кинниан хонимга айтиб бераман. У жуда ҳам ҳурсан бўлади ишончим комил лекин Жо ва Фрэнкнинг нега жони чиқаётганини тушунаолмаяппан. Фаннидан бунинг сабабини сўрасам қўй бу жинниларга эътибор берма Чарли деди. Бугун 1 апреллигига улар сени устингдан хазил қилишмоқчи бўлишганди лекин ўзлари хазил ичига тушиб қолишди. Мен Жодан қанақа хазил қилмоқчи эдинглар деб сўрасам йўқол кўзимга