Тўртинчи саноат инқилоби. Клаус Шваб
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Тўртинчи саноат инқилоби - Клаус Шваб страница 7
Эндиликда сотувда пайдо бўла бошлаган материалларнинг хусусиятларини яқин вақтларгача тасаввур ҳам қила олмасдик. Умуман олганда, улар eнгилроқ, кучлироқ, қайта ишлатса бўладиган ва мослашувчан. Айни пайтда ўз-ўзини тиклайдиган ёки тозалайдиган ақлли материаллар, ўзининг дастлабки шаклига қайта оладиган хотирали металлар, босимни энергияга айлантирадиган керамика ва кристаллар ҳамда бошқалардан фойдаланадиган соҳалар мавжуд.
Тўртинчи саноат инқилобидаги бошқа инновациялар сингари янги материаллар яратилиши бизни қай томонга eтаклашини олдиндан айтиш қийин. Графен сингари мураккаб наноматериални олайлик: у пўлатдан 200 баробар мустаҳкамроқ, соч толасидан миллион марта ингичкароқ ҳамда иссиқлик ва электр токини яхши ўтказади.6 Графен нарх бўйича рақобатбардош бўлгач (грамм ҳисобида у дунёдаги энг қиммат материаллардан бири бўлиб, унинг бир микрометр катталикдаги бўлаги 1000 АҚШ долларидан қимматроқ туради), ишлаб чиқариш ва инфратузилма саноатида катта бузилишларга сабаб бўлади.7 Бу, шунингдек, фақат айрим маҳсулотларгагина ихтисослашган мамлакатларга ҳам катта таъсир кўрсатади.
Бошқа янги материаллар олдимизда турган глобал хавфларни камайтиришда асосий ўринни эгаллаши мумкин. Масалан, термореактив пластиклар бўйича янги инновацияларни қайта ишлаш деярли имконсиз. Лекин улар мобил телефонлар, электрон платалардан тортиб, аэрокосмик саноатгача бўлган соҳаларда қўлланадиган материалларни қайта ишлаш имконини яратиши мумкин. Полигексагидотриазин (ПГТ) деб аталадиган қайта ишланувчи термореактив полимерлар янги авлодининг кашф қилиниши ўсиш ва ресурсларга бўлган эҳтиёжни бир-биридан ажратишга ёрдам берувчи, ўзини ўзи тиклаш қобилиятига эга бўлган циркуляр иқтисодиёт сари улкан қадам бўлди.8
2.1.2 Рақамли
Тўртинчи саноат инқилоби туфайли юзага келган ҳамда моддий ва рақамли маҳсулотлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи асосий омиллардан бири буюмлар интернети (IoT)дир. У баъзан “барча буюмлар интернети” деб ҳам аталади. Энг содда кўринишида у нарсалар (маҳсулотлар, хизматлар, жойлар ва ҳоказо) ва одамларнинг технологиялар ва турли платформалар воситасидаги алоқасидан иборат.
Моддий дунёни виртуал тизимлар билан боғлаш имконини берувчи сенсорлар ва бошқа воситалар ҳайратланарли тезликда ривожланмоқда. Кичикроқ, арзонроқ ва ақллироқ сенсорлар уйларга, кийимларга, аксессуарларга, шаҳарлар, транспорт ва қувват тизимларига ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларига ўрнатилмоқда. Ҳозирги кунда смартфон, планшет ва компьютерлар сингари миллиардлаб қурилмалар интернетга уланган. Келгуси йилларда уларнинг сони сезиларли даражада ўсиб, бир неча миллиарддан триллионгача eтиши кутиляпти. Бу таъминот тизими бошқарувини тубдан ўзгартириш ҳамда восита ва ҳаракатларни энг майда
6
Дэвид Айзея, “Automotive grade graphene: the clock is ticking,” Automotive World, 2015 йил 26 август. http://www.automotiveworld.com/analysis/ automotive-grade-graphene-clock-ticking/
7
Сара Ласков, “The Strongest, Most Expensive Material on Earth,” The Atlantic. http://www.theatlantic.com/technology/archive/2014/09/the-strongest-most-expensive-material-on-earth/380601/
8
Айрим технологиялар қуйидаги китобда чуқурроқ кўриб чиқилган: Бернард Мейерсон, “Top 10 Technologies of 2015,” Meta-Council on Emerging Technologies, Жаҳон иқтисодий форуми, 4 март, 2015. https:// agenda.weforum.org/2015/03/top-10-emerging-technologies-of-2015-2/