Тўртинчи саноат инқилоби. Клаус Шваб
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Тўртинчи саноат инқилоби - Клаус Шваб страница 9
Ген муҳандислиги бўйича тадқиқотлар давом этар экан (масалан, ген таҳрирлаш ва ген терапиясидаги CRISPR/Cas9 услуби ишлаб чиқилгани), генни танлаш ва eтказишдаги муаммолар ечимини топиб боради. Бу эса ахлоқий нуқтаи назардан олдимизга жиддий ва долзарб саволни қўяди: ген таҳрирлаш тиббий тадқиқот ва даволашда қай даражада инқилобий ўзгаришларга сабаб бўлади? Умуман олганда, ўсимлик ва ҳайвонлар дори моддалари ёки даволашнинг бошқа воситаларини ишлаб чиқариш учун генетик жиҳатдан ўзгартирилиши мумкин. Гемофилия12 касаллигига чалинган беморлар учун таркибида қонни ивитувчи моддалари бўлган сут берувчи ўзгартирилган сигирлар яратилишига оз вақт қолди. Тадқиқотчилар аллақачон одамга кўчириб ўтказса бўладиган органларни яратишга мўлжалланган чўчқа геноми устида иш олиб бормоқда. (Бундай кўчириб ўтказиш ксенотрансплантация деб аталиб, одам иммунитетининг ёт органга қарши курашиши ва ҳайвонлардан касаллик юқтириб олиш хавфи бўлгани сабабли яқин вақтларгача ҳам ақлга сиғмасди.)
Турли технологиялар бир-бирини тўлдириб, ривожлантириши мумкинлиги ҳақида аввал айтиб ўтган фикримизга мисол сифатида биологик принтлашни келтириш мумкин. Бунда 3D ишлаб чиқариш технологияси ген муҳандислиги билан биргаликда тўқималарни алмаштириш ва қайта тиклаш мақсадида тирик тўқималар яратади. Ушбу усулдан ҳозирги пайтда тери, суяк, юрак ва томир тўқимаси олишда фойдаланишга эришилди. Ва ниҳоят, принтланган жигар тўқимаси қаватларини трансплантат ҳосил қилишда ҳам қўллаш мумкин.
Фаоллик даражамиз ва қоннинг биокимёвий таркиби, уларнинг жисмоний, руҳий саломатлигимиз, уй ҳамда иш-фаолиятимиздаги маҳсулдорлигимизга қандай таъсир қилиши мумкинлигини ўрганиш мақсадида кузатувчи қурилмалар, уларни ўрнатиш усуллари устида иш олиб боряпмиз. Бундан ташқари, инсон мияси айнан қандай ишлаши борасидаги билимларимиз салмоғи ортиб, нейротехнология йўналишида катта ютуқларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу ҳолатни сўнгги йилларда энг кўп пул ажратилган тадқиқотларнинг иккитаси нейробиологияга бағишлангани билан изоҳлаш мумкин.
Айнан биология соҳасида ижтимоий нормалар ва мувофиқ меъёрий ҳужжатлар яратиш борасида энг жиддий муаммолар юзага келмоқда. Инсон бўлиш нимани
12
Гемофилия – кишининг қони ивимаслиги туфайли бирор жойи қонаганда унинг тўхтамаслиги билан характерланадиган туғма касаллик –