Тўртинчи саноат инқилоби. Клаус Шваб

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тўртинчи саноат инқилоби - Клаус Шваб страница 13

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Тўртинчи саноат инқилоби - Клаус Шваб

Скачать книгу

стратегияси маҳсулот ҳамда хизматлар eтказишнинг янги усулларига қараганда камроқ самара бери шини англатади. Айни пайтда ўз ўрнига эга компанияларнинг бошқа соҳа ва мамлакатларда пайдо бўлган “бузғунчилар” ҳамда инноваторлар таъсирида катта босим остига тушиб қолганига гувоҳ бўляпмиз. Юқоридаги жумла эътиборни мувофиқ экотизимлар яратишга қаратиш кераклигини тушуниб eтмаган давлатларга ҳам тегишлидир.

      Хулоса қилиб айтганда, структуравий (қарздорликнинг ортиши ва кекса ёшдаги аҳолиси ортиб бораётган жамиятлар) ҳамда тизимли (платформали ҳамда талабга асосланган иқтисодиётнинг кириб келиши, тобора камайиб бораётган қўшимча харажатларга суяниш ва ҳоказо) омиллар йиғиндиси иқтисодиёт борасидаги тушунчаларимизни ўзгартириб, дарсликларни қайта ёзишга мажбур қилишига ишонаман. Тўртинчи саноат инқилоби иқтисодий ўсишни жадаллаштириш ва биз дуч келаётган айрим глобал қийинчиликларни eнгиш имконига эга. Бироқ у сабаб бўлиши мумкин бўлган салбий таъсирлар, айниқса, тенгсизлик, бандлик ва меҳнат бозорига ўтказиладиган таъсирни назардан қочирмаслигимиз, шунга мос равишда иш тутишимиз зарур.

      3.1.2 Бандлик

      Технологиянинг иқтисодий ўсишга кўрсатадиган ижобий таъсирига қарамай, эътиборни қисқа муддатга бўлса ҳам, унинг меҳнат бозорига кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсирига қаратишимиз даркор. Технологиянинг иш ўринларига таъсири билан боғлиқ хавотирлар янгилик эмас. 1931 йилда иқтисодчи Жон Мейнард Кейнс “ишчи кучини иқ тисод қилишнинг ишчи кучидан фойдаланишнинг янги усулларини топишимиздан ўзиб кетиши” натижасида юзага келган технологик ишсизликдан огоҳлантирган.23 Унинг хавотирлари ноўрин бўлиб чиқди. Бироқ бу сафар улар тўғри бўлса-чи? Сўнгги йилларда компьютерлар турли касб эгалари, айниқса, ҳисобчи, кассир ва телефон операторларининг ишини бажараётгани борасидаги далиллар туфайли мунозаралар яна жонланди.

      Янги технологик инқилоб нима сабабдан аввалгиларига қараганда кўпроқ чалкашликларга сабаб бўлиши китобнинг кириш қисмида айтиб ўтилган. Ушбу сабаб тезлик (барча ўзгаришлар ҳар қачонгидан ҳам тезроқ содир бўлмоқда), кенг кўлам ва туб ўзгаришлар (бир вақтнинг ўзида кўплаб туб ўзгаришлар юз бермоқда), бутун тизимларнинг батамом реформасида ўз аксини топади.

      Ҳаракатга келтирувчи кучларга назар солар эканмиз, бир нарса аниқ: янги технологиялар барча соҳа ва касбларда иш табиатини тубдан ўзгартириб юборади. Автоматлаштириш ишчи кучи ўрнини қай даражада эгаллаши эса ноаниқ. Бу ўзгаришлар қанча вақт давом этади ва қай даражада узоққа боради?

      Буни тушуниш учун дастлаб технология бандликка кўрсатаётган икки ёқлама таъсир ҳақида тушунча ҳосил қилишимиз зарур. Биринчидан, технология келтириб чиқарган бузилишлар ва автоматлаштиришда ишчи кучини сармоя билан алмаштириш вайронкор таъсир этади. Натижада иш чилар ишсиз қолади ёки ўз кўникмаларини бошқа соҳада сарфлашга мажбур бўлади. Иккинчидан, технологиянинг

Скачать книгу


<p>23</p>

Жон Мейнард Кейнс, “Economic Possibilities for Our Grandchildren”, Essays in Persuasion, Harcourt Brace, 1931.