Тўртинчи саноат инқилоби. Клаус Шваб

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тўртинчи саноат инқилоби - Клаус Шваб страница 14

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Тўртинчи саноат инқилоби - Клаус Шваб

Скачать книгу

ортиши ҳамда уларни қондириш учун янги турдаги иш ўринлари пайдо бўлишига ишонадилар. Ғоянинг асосий мазмуни қуйидагича: Инсоннинг талаб ва эҳтиёжлари чексиз, шундай экан, уларни қондириш жараёни ҳам чегара билмаслиги керак. Нормал турғунлик ва вақти-вақти билан кузатиладиган таназзулларни ҳисобга олмаганда, ҳар доим ва ҳамма учун иш топилади.

      Ушбу ғояни қўллаб-қувватловчи қандай далиллар бор ва улар олдинда нималар кутаётгани ҳақида қандай маълумот беради? Дастлабки белгилар яқин келажакда кўплаб соҳа ва касб турларида иш ўринларини инновациялар эгаллашидан дарак бермоқда.

Иш ўринларининг эгалланиши

      Турли касблар, айниқса, такрорланувчи механик иш ёки аниқликни талаб қилувчи қўл меҳнати аллақачон автоматлаштириб бўлинган. Компьютерларнинг ҳисоблаш қуввати геометрик прогрессия бўйича ортиб бораркан, яна қатор касблар ҳам уларнинг ортидан автоматлаштирилади. Ҳуқуқшунослар, молиявий таҳлилчилар, шифокорлар, журналистлар, ҳисобчилар, суғурта агентлари ва кутубхоначилар сингари хилма-хил касблар кутганимиздан илгарироқ қисман ёки тўлиқ автоматлаштирилади.

      Шу пайтгача тўпланган далиллар тўртинчи саноат инқилоби турли соҳаларда аввалгиларидан кўра камроқ иш ўрнини яратаётганини кўрсатмоқда. Технология ва бандлик бўйича Оксфорд Мартин дастури берган маълумотларга кўра, АҚШ ишчиларининг атиги 0.5 фоизи XXI асрда пайдо бўлган соҳаларда ишламоқда. Бу эса 1980-йилларда яратилган тахминан 8 фоиз ва 1990-йилларда яратилган 4.5 фоиз иш ўринларига нисбатан анча паст. Буни технология ва ишсизлик ўртасидаги қизиқ алоқадорликни ёритиб берувчи АҚШда йиғилган энг сўнгги иқтисодий маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Бундан кўринадики, ахборот ва бошқа “бузғунчи” технологиялар соҳасидаги инновациялар маҳсулдорликни ишлаб чиқариш жараёни кўпроқ ишчи кучи талаб қиладиган янги маҳсулот яратиш йўли билан эмас, балки мавжуд ишчиларни алмаштириш йўли билан оширади.

      Оксфорд Мартин мактабининг икки тадқиқотчиси – иқтисодчи Карл Бенедикт Фрей ва машинавий таълим бўйича мутахассис Майкл Осборн технологиянинг ишсизликка таъсирини ўрганиш мақсадида 702 хил касбни автоматлашиш эҳтимоли асосида баҳолаб чиқди – автоматлашиш эҳтимоли энг кам (ҳеч қандай эҳтимоллик йўқлигини англатувчи “0”) касбдан тортиб, бундай эҳтимоллик энг юқори бўлганларигача (маълум касб компьютернинг бирор тури билан алмаштирилишини англатувчи “1”).24 2-жадвалда автоматлаштирилиш эҳтимоли энг юқори ва энг паст бўлган айрим касблар келтирилган.

      Тадқиқот хулосасига кўра, АҚШдаги иш ўринларининг 47 фоизи хавф остида бўлиб, яқин ўнйигирма йил ичида автоматлаштирилиши мумкин. Бу эса иш ўринлари йўқолиши аввалги саноат инқилобларига қараганда сезиларли даражада тезроқ кечиши ва кўпроқ соҳаларни қамраб олишини кўрсатади. Бундан ташқари, меҳнат бозорида қутбланишга мойиллик кўпроқ. Юқори ҳақ тўланувчи ақлий меҳнат, яратувчанлик талаб қилинадиган ва кам ҳақ тўланувчи, қўл меҳнати талаб қилинадиган соҳаларда

Скачать книгу


<p>24</p>

Карл Бенедикт Фрей ва Майкл Осборн, “The Future of Employment: How Susceptible Are Jobs to Computerization?”, Оксфорд Мартин мактаби, Келажак технологиялари таъсири бўйича дастур, Оксфорд университети, 2013 йил 17 сентябрь. http://www.oxfordmartin.ox.ac.uk/ downloads/academic/The_Future_of_Employment.pdf