Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. Сэлинджер
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Жавдарзордаги халоскор - Дж. Д. Сэлинджер страница 19
– Ўзи тўхтайди. Эътибор берма. Канаста ўйнаш ниятинг борми ўзи?
– Канаста дейсанми, қўйсанг-чи. Соат неччи бўлганидан хабаринг йўқми дейман?
– Ҳали унча кеч эмас. Соат эндигина ўн бир-ўн бир ярим бўлди.
– Эндигина! – Экли қизишди. – Менга қара, эртага саҳарлаб Мессага боришим керак, тушуняпсанми? Сенлар бўлса ярим тунда бақир-чақир қилишдан… Ҳа майли, хуллас, ўзи нега уришдиларинг-а?
– Тарихи узун. Айтиб бошингни қотирмайин, Экли. Сенинг фойдангни кўзлаб айтяпман буни, – деб жавоб бердим унга. У билан ҳеч қачон шахсий ишларим тўғрисида гаплашмаганман. Сабаби, у Стредлейтердан ҳам ўтиб тушган аҳмоқ эди. Эклининг олдида Стредлейтер даҳонинг ўзгинаси. – Ҳой, шу бугун Элнинг каравотида ухласам майлими? Эртага кечқурунгача қайтиб келмайдику-а?
Шундайлигини жуда яхши билардим. Деярли ҳар дам олиш куни Эл уйига чопарди.
– Унинг қачон қайтиб келишини мен қаердан билай? – деди Экли.
Буни эшитиб, аччиғим келди.
– Унинг қачон қайтишини билмайман деганинг нимаси? У доим якшанба куни кечқурунлари қайтади-ку, шундай эмасми?
– Шундайку-я, аммо Худо ҳақи, сен ҳам тушун, мен бировга агар хоҳласанг, унинг каравотида ухлайверишинг мумкин, деёлмайман-да.
Боплади-ку бола пақир. Полда ўтирган жойимдан турдим-да, унинг ёнига бордим ва елкасига қоқиб қўйдим.
– Сен шаҳзодасан, Экли, биласанми шуни ўзинг, бола пақир? – дедим.
– Тўғрисиям-да… Бегонага қандай қилиб хонадошимнинг каравотида ухлашга рухсат…
– Айтяпман-ку, сен ҳақиқий шаҳзодасан. Сен олийжаноб ва олимнинг ўзгинасисан, оғайни, – дедим мен. Чиндан ҳам шундай эди. – Мабодо, сенда сигарет топилмайдими? Йўқ десанг, тамом бўламан.
– Йўқ, ҳеч қанақа сигарет-пигарет йўқ менда, рости. Уни-буни қўй, нимага уруш қилдиларинг, шуни айт.
Мен индамадим. Ўрнимдан турдим-да, дераза ёнига бориб, кўчага қарадим. Туриб-туриб, ўзимни жуда ёлғиз ҳис қилиб кетдим. Бундан кўра ўлганим яхшийди, деган хаёл ҳам келди.
– Айтақолсанг-чи, нега жанжаллашдиларинг? – яна сўради у. Ўзиям юз марта қайта-қайта сўради шуни. Бу борада у тавбангга таянтириб юборарди.
– Сени деб, – жавоб бердим мен.
– Мени деб? Қанақасига?
– Шунақасига. Мен сенинг ёнингни олдим. Стредлейтер сени одамгарчилиги йўқ деб айтди. Бунга чидаб туролмасдим.
Экли бирдан жонланди.
– У шундай дедими? Ростданми? Алдамаяпсанми?
Шунчаки ҳазиллашганимни айтдим-да, Элнинг жойига бориб ёнбошладим. Ўзимни бирам ёмон ҳис қилардим. Ўлгудай ёлғиз сезардим ўзимни.
– Хона бунча сасимаса? – дедим ирганиб. Пайпоғингнинг иси ўша ердан бурнимга келиб уриляпти. Ювасанми ўзи уларни?
– Агар ёқмаса, нима қилишни ўзинг яхши биласан, – деди Экли. Бунча гапга уста бўлмаса бу бола! – Жин урсин, чироқни ўчириб қўйсанг нима қилади?
Лекин мен ҳам пайсалга