Рақамли қалъа. Дэн Браун

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Рақамли қалъа - Дэн Браун страница 19

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Рақамли қалъа - Дэн Браун

Скачать книгу

жамоатчилик олдидаги ҳурматини йўқотган бўлса ҳам, ҳамма унинг даҳо эканини яхши билади. У – хакерлар дунёсидаги энг закий кимса. Танкадо алгоритм кодини топишнинг иложи йўқ деса, демак ростдан иложи йўқ. – Стратмор чуқур тин олди. – Йигирма йиллар муқаддам биз бир кун келиб йигирма битта белгидан иборат шифрларни еча олишимизга ҳеч ким ишонмасди. Бироқ технология ривожланди ва ривожланишда давом этяпти. Компьютер дастурлари ишлаб чиқарувчилари Трансхабар каби ҳисоблаш машиналари қачондир яратилишини тахмин қилишади. Бу эса уларни бугунги кундаги электрон хабарлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлатилаётган кодлар қачондир яроқсиз ҳолга келиши муқаррар эканлигига ишонтиради. Келажак компьютерларига чидаш учун юқори даражада хавфсиз алгоритмлар зарурлигига ҳамманинг ақли етиб турибди.

      – Демак, Рақамли қалъа хабарлар хавфсизлигини таъминловчи энг кучли алгоритм бўлиб чиқяптими?

      – Худди шундай! Рақамли қалъа код ечувчи компьютерлар қанчалик қудратли бўлмасин, асло оча олмайдиган сирли шифр бўлиб қолади. Бир кечанинг ўзидаёқ у ҳозирги кодлар ўрнини эгаллаши, бутун дунёга ёйилиши мумкин.

      Сьюзан чуқур нафас олди ва шивирлади:

      – Худодан бошқа ҳеч ким ёрдам беролмайди бу ҳолатда бизга! – кейин сўради. – Балки кимошди савдосида қатнашиб кўрармиз юқорироқ нарх таклиф қилиб, шеф?

      Стратмор бош чайқаб, деди:

      – Танкадо бизга имконият берганди, бироқ унинг шарти тўғри келмайди. Агар унинг айтганига кўнсак, биз нафақат Трансхабар мавжудлигини тан олган бўламиз, балки Рақамли қалъанинг енгилмас куч эканлигини ҳам сездириб қўямиз.

      – Қанча вақтимиз қолди аукцион бошлангунча?

      – Танкадо эртага тушликда таклиф қилинган энг юқори нархни оммага билдиришни режалаштирган.

      – Ундан кейинчи? – қизнинг ичи шувиллаб кетди. – Кейин нима бўлади?

      – Келишувга кўра, энг баланд нарх таклиф қилган ғолибга калит сўз топширилади.

      – Калит сўз.

      – Ҳа. Ҳозир барчада шифрланган алгоритм бор, ундан фойдаланиш учун шифрни ечувчи калит сўз етишмаяпти холос. Танкадо ана шу калит сўзни кимошди савдосида сотяпти ҳозир.

      Қиз қийқириб юборди. Ажойиб! Ўта пухта тузилган режа эди бу. Танкадо Рақамли қалъани атайдан шифрлаб қўяди, шифрни очиш учун зарур бўлган калитни эса ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Жин урсин! Наҳотки олтмиш тўрт белгидан иборат шифр бутун бошли разведка агентлигини ағдар-тўнтар қилиб ташласа…

      Сьюзан содир бўлажак ҳодисаларни хаёлига келтириб, боши айланиб кетди. Танкадо калит сўзни энг қиммат нарх таклиф қилган компанияга тутқазади, ғолиб компания Рақамли қалъа алгоритмини калит сўз ёрдамида очиб, ундан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Шундан сўнг алгоритмни махсус чипларга ёзиб сотишни бошлайди, мисли кўрилмаган фойда кўради. Даҳшатли жиҳати шундаки, кўпи билан беш йил ичида барча компьютерлардаги электрон хабарлар Рақамли қалъа алгоритми орқали тузилган кодлар орқали юборилади. Банкирлар, брокерлар,

Скачать книгу