Рақамли қалъа. Дэн Браун

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Рақамли қалъа - Дэн Браун страница 23

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Рақамли қалъа - Дэн Браун

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Сьюзан Стратморга шубҳаланиб қаради. Командор бунчалик осон алданиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмасди.

      – Жаноб, – ниҳоят эътироз билдирди у, – Танкадо МХА ҳар қандай электрон хатни осонлик билан ўқий олишини жуда яхши тушунган, у ҳеч қачон интернетдан мактуб ёзиш воситаси сифатида фойдаланмасди. Бу қопқон. Энзай Танкадо сиз қидиришингизни била туриб Шимолий Дакотани қўшқўллаб тутқазди. У сиз топишни истаган хабарларнигина юборган сохта почтага. Бу очиқ-ойдин қўйилган қопқон. – яна таъкидлади қиз.

      – Ажойиб инстинктинг бор, – Стратморнинг бироз жаҳли чиқди. – Айрим нарсаларни ҳисобга олмаганда албатта. Гап шундаки, мен Шимолий Дакота номли ҳеч нарса тополмадим. Мен дуч келган аккаунт ShDakota ники остига яширилганди.

      Сьюзан қошини чимирди:

      – Хўш, нима қилибди? Танкадо ниятингизга етмагунингизча бир нечта вариантларни синаб кўришингизни тахмин қилган. ShDakota’ни текшириб кўришингиз аниқ эди.

      – Бўлиши мумкин, – деди Стратмор хотиржамлик билан ва қоғозга нималарнидир ёзиб, қизга тутқазди. – Лекин мана бунга нима дейсан?

      Қиз қоғозни ўқиди ва шу заҳотиёқ командор нимага шаъма қилётганини англади. Қоғозда Шимолий Дакотанинг электрон почта манзили ёзилган эди.

      [email protected]

      Сьюзаннинг эътиборини манзил ўртасидаги ARA ҳарфлари тортди. ARA Америка рақамли анонимлари деган маънони берарди. ARA жуда машҳур махфий сервер эди.

      Аноним серверлар интернет фойдаланувчилар ўртасида кенг тарқалган бўлиб, улардан ўз шахсларини сир сақлашда фойдаланишарди. Пул эвазига бу компаниялар хабар жўнатувчи ва қабул қилувчи ўртасида туриб, мактубнинг кимдан келаётганини яшириб берарди. Бу рақамланган почта қутисидан фойдаланишга ўхшайди. Фойдаланувчи исми-шарифини ва манзилини ошкор этмасдан туриб ҳам мактубларни юбориб, қабул қилиши мумкин. Шахс юборган мактубни қабул қилиб олган компания унга қалбаки исм кийдириб, қабул қилувчига йўналтириб беради. Бундай фирмаларнинг барчаси мижозлари билан тузган шартномага кўра уларнинг шахсий маълумотларини бир умр сир сақлаш мажбуриятини олади.

      – Албатта, бу аниқ далил эмас, лекин шубҳаланишга арзийди, – деди Стратмор.

      – Айтмоқчсизки, Танкадо Шимолий Дакотани қидириб қолишларидан чўчимаган, чунки унинг исми ва манзили ARA томонидан яширилган, қидирганлар барибир тополмайди деб ўйлаган, шундайми?

      – Худди шундай, азизам.

      Сьюзан бир неча сония ўйланиб қолди, сўнг сўради:

      – ARA асосан АҚШ ҳудудида фаолият юритади. Шимолий Дакота қаердадир яқин атрофда бўлиши мумкин деб ўйлайсизми?

      Стратмор елка қисди:

      – Бўлиши мумкин. Икки калит сўзни географик жиҳатдан бир-биридан узоқда сақлаш яхши ғоя.

      Сьюзан командорнинг гапларига қўшилди.

      – Шимолий Дакота… – қиз ўйга чўмди. – Нима сабабдан айнан АҚШ штатларидан бирининг номи аноним исм қилиб танланган? Нега айнан Шимолий Дакота? Нега Вашингтон, Нью-Йорк, Калифорния

Скачать книгу