Ибтидо. Дэн Браун

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 6

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибтидо - Дэн Браун

Скачать книгу

эълон қилмоқчи эканига қизиқиб, қачонлардир саноатлашган шаҳарнинг жон томири ҳисобланган Нервион дарёси ёқалаб ётқизилган бетон йўлка бўйлаб юрди. Мавжланиб оқаётган тўлқинлардан урилган майин шабада эгнидаги фракни ҳилпиратар, ҳавога билинар‐билинмас мис ҳиди ўрнаб қолганди.

      Навбатдаги бурилишдан ўтгач, профессор тин олиб, ярқироқ музейга тикилиб қаради. Бинонинг тузилиши шу қадар мураккаб ва салмоқдорлигидан уни бир нигоҳ билан томоша қилиб бўлмайди. Бу иншоот нафақат архитектура қоидаларини четлаб ўтади, балки уларни бутунлай йўққа чиқаради. "Эдмонд учун муносиб маскан”, хаёлидан ўтказди Лэнгдон музейнинг бўйига ва энига кўз югуртираркан.

      Испаниянинг Бильбао шаҳрида жойлашган Гуггенҳайм музейи ўзга сайёраликларнинг ижод маҳсулига ўхшайди: баҳайбат металл қисмлари бир‐бирининг устига пала-партиш тахланиб, кўкка гирдобдек кўтарилган, энига чўзилган тушунарсиз шакллар массаси эса қуёш ёғдусида балиқ тангачаларидек товланадиган ўттиз мингдан зиёд титан кафеллар билан қопланган. Буларнинг бари жам бўлиб, иншоотга тириклик бағишлайди, унга ўзгача олам руҳини беради. Худдики, махлуқ Левиафан дарё қаъридан кўтарилиб, қирғоқда, офтоб нурларида тобланиб ётгандек туюлади.

      Музейнинг тантанали очилиш маросими 1997 йили бўлганди. Ўшанда “The New Yorker” журнали бино тарҳини чизган архитектор Френк Герини “Титан ёпинчиқда чайқалиб турган орзулар кемаси”ни яратди, деб алқаганди. Бутун дунё танқидчилари “Замонамизнинг энг муҳташам иморати!”, “Кумуш ёғдуси!”, “Оламшумул обида!” дея мақтовлар ёғдирганди.

      Музейнинг илк дебютидан бери яна ўнлаб “деконструктивист” бинолар қад кўтарди: Лос‐Анжелесдаги Дисней концерт зали, Мюнхендаги BMW дунёси, ҳаттоки Лэнгдоннинг янги шахсий кутубхонаси. Уларнинг ҳаммаси буткул ўзгача, ноодатий дизайнга эга бўлса‐да, ҳеч бири шон‐шуҳрат борасида Бильбао Гуггенҳайм музейи билан беллаша олмасди.

      Бинонинг олд қисми ҳар қадамда шаклини ўзгартириб, ҳар томондан ўзгача қиёфа касб эта бошлади ва профессор кўз ўнгида музейнинг энг жозибадор кўриниши намоён бўлди: ажабланарлиси, азим иморат бамисли "чексизлик"нинг улкан кўрфазида сузиб юрар, тўлқинлар музей деворларини ювиб турарди.

      Лэнгдон бетакрор гўзалликдан маст бўлиб, бир муддат завқ ила қараб турди, сўнг шаффоф сув тўла кўлни митти осма кўприк орқали кесиб ўта бошлади. Унинг ярмига етганда оёқлари тагидан вишиллаган баланд овоз эшитилди. У чўчиб тушди ва таққа тўхтади. Кўприк остидан қуюқ тутун уюми кўтарилиб, уни ўраб олди. Аввал сув юзасини, сўнг бино атрофини қалин туман қоплади.

      Лэнгдоннинг хаёлига ўқиган маълумотлари келиб, нима содир бўлаётганини тушунди. “Туманли ҳайкал” ўйлади у, япон рассоми Фудзико Накаянинг бу ижод намунаси ҳақида ўқиган эди. “Ҳайкал”нинг инқилобийлиги шундаки, у маълум вақт оралиғида пайдо бўлиб, яна ғойиб бўладиган кўзга кўринарли ҳаво – туман деворидан ясалади. Ҳаво ҳолати ва шамол йўналиши ҳар куни ҳар хил бўлгани сабабли туман пайдо қилган ҳайкал қиёфаси ҳам ҳар сафар турлича шаклга киради.

      Вишиллаган товуш тинди, Лэнгдон кўрфаз узра гўё жонлидек ҳаракатланган, ноаниқ,

Скачать книгу