Ибтидо. Дэн Браун

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 8

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибтидо - Дэн Браун

Скачать книгу

иккала эркак қаҳ‐қаҳ отиб кулиб юборди ва чайқалганча адмиралга яқинлашди.

      Авила улардан узоқроқ туриб, тинчгина жўнаб кетишга уринди. Бироқ гавдалироқ эркак унинг қўлини маҳкам сиқиб, бар столига тортди.

      – Бир дақиқа, Зоти олийлари! Испанияга келиб қолибмиз, қирол билан бир қадаҳ ичмасак бўлмас!

      Авила оҳорли енгига ёпишган эркакнинг кир қўлларига нигоҳ ташлади ва оҳиста деди:

      – Мени тинч қўйинг. Кетишим керак!

      – Ҳечам-да… Сиз бу ерда пиво ичишингиз керак, amigo! – пишиллади эркак Авиланинг билагини янада маҳкамроқ қисиб. Иккинчи эркак ҳам ифлос бармоқларини адмиралнинг кўкрагига қўндирилган медаллар устида юргиза бошлади. – Туппа-тузук қаҳрамонга ўхшайсиз, отахон?! Ўрта асрлардан қолган шақир‐шуқур тўғноғичми? Нима бало, ярқироқ совут кийган рицармисиз? – деб ҳиринглади эркак энг қадрли медаллардан бирига ниқтаб.

      “Ўзингни бос”, эслатди Авила ўзига ўзи. У ҳаёти давомида бу иккиси каби бирор ишни қойиллатиб қўймаган, кимдир жон бериб ҳимоя қилаётган озодлик ва эркини суиистеъмол қиладиган бечора, бахтсиз эркакларга кўп дуч келганди.

      – Аслида, – мулойимлик билан жавоб қайтарди Авила, – бу тўғноғич Испан денгиз қўшини – “Unidad de Operaciones Especiales” рамзи ҳисобланади.

      – Махсус топшириқлар?.. – эркакнинг қути ўчди. – Ажойиб! Мана бу ниманинг белгиси унда? – у Авиланинг ўнг қўлига ишора қилди.

      Адмирал панжасига қаради. Кафтининг юмшоқ қисмида келиб чиқиши ўн тўртинчи асрга бориб тақалувчи қора рамз – татуировка ўйиб ёзилганди.

      “Бу белги менинг ҳимоячим, – хаёл қилди Авила рамзни кўздан кечириб. – Аммо ҳозир муҳтож эмасман!”

      – Ҳа майли, – гавдали безори бироз юмшаб, Авиланинг билагини қўйиб юборди ва баристага қаради. – Хўш чиройли, айт-чи, сен тоза испанияликмисан?

      – Шундай! – мағрурланиб жавоб қайтарди қиз.

      – Томирингда ирланд қони йўқми?

      – Йўқ!

      – Бўлишини истайсанми? – безори бар столига муштлаганча хахолаб кулиб юборди.

      – Уни тинч қўйинг! – буйруқ оҳангида деди Авила.

      Эркак унга олайиб қаради.

      Иккинчи безори Авиланинг кўкрагига туртди.

      – Нима қилиш кераклигини ўргатмоқчимисиз бизга?

      Авила чуқур нафас олиб, барга имлади – узоқ давом этган саёҳат уни ростдан ҳам толиқтирганди:

      – Жаноблар, илтимос, ўтиринглар. Сизларни пиво билан меҳмон қиламан!

      “Олийжаноб адмиралнинг қолгани яхши бўлди”, ўйлади бариста ичида. Гарчи ўзини ҳимоя қилишнинг уддасидан чиқса-да, олийжаноб денгизчининг иккита кўча безориси билан келишганига гувоҳ бўлган қиз ич‐ичидан унинг то қовоқхона ёпилгунча кетмаслигини истади.

      Авила эркаклар учун иккита пиво, ўзи учун минерал сув буюрди ва жойини қайта эгаллади. Иккала футболсевар безори офицернинг икки ёнига чўкди.

      – Минерал

Скачать книгу