Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова страница 1

Жанр:
Серия:
Издательство:
Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова

Скачать книгу

талаб қилинмайди. Полициячилар шундай фаолият юритадиларки, натижада мамлакатнинг кўплаб аҳолиси тунда машиналарини қулфламайди. Давлат автомобиль назорати (ДАН) ходимлари пора олмайдилар, сабаби оддий – мамлакатда ДАН тарқатиб юборилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг самарали ишлаши туфайли мамлакатда илгари амалга ошириш имкони бўлмаган жараёнларга йўл очилган. Худди биздаги сингари, Грузия шаҳарларида ҳам спорт майдончалари аввалги полиция томонидан жуда тез бузиб ташланганди, энди эса улар яна қайта бунёд этилмоқда. Шаҳарлар орасида Европа даражасидаги йўллар пайдо бўла бошлади – илгари бунга бизда ҳам кенг тарқалган “келишилган танловлар” тўсқинлик қиларди.

      Ҳамма жойда жамият тафаккури ва ҳаракатла рида жонланиш сезилаётган, 1980-йиллар охирида унутилаёзган дастурлар кураши яна қайта бошланган бугунги кунда бу китобни хавотир билан ўқимоқдаман: ўзгаришлар учун имконият пайдо бўлганида, ундан фойдалана оламизми? Монтек Ахлувалия таъкидлаган “заиф ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги кучли келишувлар”нинг Ҳиндистонга хос ёндашув усули Россияда ҳам шаклланмоқда. Модомики, асосий мақсад “заиф ислоҳотлар” бўлса, мазкур ёндашув аслида унчалик ёмон эмас. Бироқ агар полицияни ислоҳ қилишнинг грузинча вариантидаги шахсий таркибнинг 90 фоизи ишдан бўшатилиши ва маош миқдори бир неча марта оширилиши ҳолатлари ходимлар сонини 15 фоизга камайтириш ва маошларни 15 фоизга ошириш сингари мўътадил “мукаммаллаштириш” усули билан солиштирганда, айнан охирги усул хомхаёл экани ҳамда муваффақият келтирмаслигини ич-ичимдан сезяпман.

      Шундай бўлса-да, тан олишим жоизки, китоб мени кескин ислоҳотларнинг мўътадил ислоҳотлардан афзаллигига ишонтиришдан кўра, аслида қандай ислоҳот мўътадил деб ҳисобланиши ҳақидаги янгича қарашимни шакллантирди. Агарда бирор идоранинг барча ходимларидан фақат раҳбар ва бош ҳисобчи ишга келаётган бўлса, идора фаолиятининг тугатилиши вазиятнинг асл ҳолатини тасдиқлайди, холос. Башарти дориларнинг сифати ва хавфсизлиги АҚШ ёки Европа Иттифоқида(ЕИ) текширувдан ўтган экан, уларнинг Грузияда қайта текширувдан ўтказилиши қўшимча сарф-харажатларни келтириб чиқаради, аслида эса бу харажатлардан осонгина воз кечиб қўя қолиш мумкин. Аксарият грузинча ислоҳотларда мен кескинликдан кўра ҳалолликни кўраман: тан олиш жоизки, кўплаб давлат муассасалари ходимлари шахсий мақсадлари учун ишламайди ва яқин келажакда ҳам бундай бўлмайди.

      Бу каби ҳалолликни ҳозирги пайтда Россияда давом этаётган мамлакатни ривожлантириш стратегияси ҳақидаги баҳсларга қўшиш ўзимиз излаётган “стратегия”нинг асл моҳиятини ёдимизга солган бўларди. Биз стратегияга қандайдир бир ҳаракат режаси, амалга ошириш ёки ёддан чиқариш мақсадга мувофиқ бўладиган ишлар рўйхати сифатида қарашга жуда ўрганиб қолдик. Лекин стратегия негизида доимо бутун кенгликларни қамраб олишдан воз кечиб, ҳаракатларни бир қатор йўналишларга жамлаш қарори ётади. Грузин сиёсатчиларининг давлат фаолиятини чеклашга тайёрликлари стратегияни яхши ҳис қилишнинг ёрқин намунаси бўла олади. Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, Грузия айнан шу ҳис ёрдамида барчасини уддалай олди.

      Евгений Ясин, “Олий иқтисодиёт мактаби” Миллий тадқиқот университетининг илмий раҳбари

      Муаллифдан

      2007 йил август ойининг охирида – Америкадаги Катон тадқиқот институтининг рус тилида сўзлашувчилар учун мўлжалланган лойиҳаси доирасида илк бор эркинлик ғояларига қизиқувчи талабалар учун ёзги мактаб ташкил этилди. Мен талаба сифатида қатнашган бу мактаб ўқитувчилари орасида Каха Бендукидзе бор эди.

      Бой тажрибага ва қандайдир жуда табиий, интуитив эркинлик туйғусига эга бўлган қизиқарли ҳикоянавис Каха Автандилович ахборотга ғоят чанқоқ ўқувчилар галасини доимо ўз атрофига жалб этарди. Ярим тундан кейин ҳам давом этадиган ўша суҳбатлар ҳамон жуда илиқ таассуротлар билан эсга олинади.

      Машғулотларнинг охирги кунига келиб, биз – талабалар нафақат ҳамфикр, балки дўст бўлиб улгургандик ва ҳазил аралаш ўз келажак фаолиятимиз истиқболларига аниқлик киритардик. Кимдир ўзини Президент маъмурияти раҳбари ўрнида кўрса, яна кимдир шаҳар мэри сифатида тасаввур қиларди… Ўзим, эҳтимол, биринчи марта батафсил ўйлаб кўрганимдан сўнг ўша вақтда Бендукидзе эгаллаб турган лавозим – ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича давлат вазири вазифаси мен учун ҳам жуда қизиқ бўларди, деган хулосада тўхталдим.

      Ўшандан бери ислоҳотлар ҳам, Грузия ҳам аввалига фақат қизиқишларим мавзусига айланган бўлса, кейинчалик тадқиқотларим манбаига айланди. Биринчи марта 2008 йилнинг октябрида, илк бор Грузияга ташриф буюрганимда, менда мазкур китобни ёзиш нияти пайдо бўлди ва кейинчалик бу ҳақиқий лойиҳага айланиб кетганидан ўзим ҳам ҳайратдаман.

      Шу вақтлар давомида мен Грузияда деярли Москвадан ҳам кўпроқ бўлдим. Мухолифат вакиллари, кўплаб ислоҳотлар муаллифлари ва ижрочилари билан танишдим, такси ҳайдовчилари ҳамда Грузиянинг турли регионлари аҳолиси билан суҳбатлашдим, кўплаб янги дўстлар орттирдим. Албатта, ўзим билган ва кўрган-кечирганларимнинг барчасини китоб орқали тақдим этишнинг иложи йўқ. Лекин ҳеч бўлмаганда, мамлакатда амалга оширилаётган

Скачать книгу