Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова страница 3

Жанр:
Серия:
Издательство:
Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова

Скачать книгу

қабул қилган барча ёрдамнинг чорак қисмидан кўпроғи миқдорида кўмак тақдим этилди, бу эса жон бошига нисбатан ҳисоблаганда 79 доллардан тўғри келади. Айнан ўша дамда жаҳоннинг 14 мамлакатига АҚШ тақдим этган ёрдам бундан кўпроқ эди. Масалан, Арманистон учун бу жон бошига 87 доллардан тўғри келарди. Бу ўринда шуни айтиб ўтиш керакки, ислоҳотлардан бевосита олдинги тўрт йилликда (2000–2003 йиллар) Грузияга АҚШ тақдим этган ёрдам ислоҳотлар давридаги (2004–2007 йиллар) кўрсаткичдан кўп бўлиб, мос ҳолда 413 миллион доллар ва 349 миллион долларни ташкил этади. Лекин ислоҳот давридагидан фарқли равишда, аввалги давр учун маблағ киритиш иқтисодий муваффақиятга олиб келмади – 2000 йилдан 2003 йилга қадар ЯИМ жон бошига нисбатан 28,7 фоизга, 2004–2007 йиллар оралиғида эса 40,6 фоизга ошди.

      2. Грузия иқтисодиёти муҳожирларнинг пул ўтказмаларига боғланиб қолган.

      Ҳа, унча катта бўлмаган давлатларда фуқаролар истеъмол даражасини бир меъёрда ушлаб туриш учун бу каби воситалар манбаи муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Лекин “бой қариндошлар”нинг пуллари иқтисодий ўсиш тезлигини кафолатлайдими? 2004–2007 йиллар давомида хорижлик жисмоний шахсларнинг пул ўтказмаларидан Грузияга 1,38 миллиард доллар (2005 йилги нархлар бўйича) ёки жон бошига 315 доллардан пул келиб тушди. Айнан ўша йилларда жаҳоннинг 55 мамлакатида жон бошига пул ўтказмалари миқдори Грузиядагидан ортиқ бўлди. Лекин мазкур мамлакатлардан фақат иккитаси – Латвия (хориждан ўтказилган пуллар жон бошига 804 доллардан тўғри келган) ва Арманистон (694 доллар) иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича Грузияни ортда қолдира олди.

      2004–2007 йиллар давомида икки пул манбаси – грантлар ва хориждан келадиган пул ўтказмаларидан тушган беғараз маблағлар миқдори Арманистонда Грузиядан кўпроқ (жон бошига нисбатан мос равишда 1010 доллар ва 613 доллар)ни ташкил этганди. ЯИМ йиллик ўртача ўсиш суръати Арманистонда Грузияга қараганда ортиқ (мос равишда 12,8 фоиз ва 9,3 фоиз) бўлганини айнан мазкур нисбат билан тушунтиришга ҳаракат қилиш мумкин. Шунга қарамасдан, катта миқдорлардаги РРЁ олган ўнлаб мамлакатларнинг ўсиш суръатлари пастлигича қолди.

      3. Саакашвили бошқаруви даврида мамлакат қарз ботқоғига ботиб қолди.

      Грузиянинг ташқи қарзи билан боғлиқ вазият қуйидагича кўриниш олган. 2003 йилнинг охирида ташқи қарзлар 1,849 миллиард долларни, яъни ЯИМнинг 46,3 фоизини ташкил қилган бўлса, 2007 йил охирига келиб, унинг абсолют ҳажми деярли ўзгармасдан қолди, яъни 1,838 миллиард долларни ташкил этди. Лекин иқтисодиётнинг тез ривожланиши ва лари пул бирлиги реал курсининг ўсиши туфайли ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 18,1 фоизгача камайди. Сўнгра – 2008 йилги ҳарбий ва 2009 йилги инқироз шароитларида – Грузия иқтисодиётини тиклаш учун мамлакатга катта миқдордаги кредитлар тақдим этилди. Натижада мамлакатнинг ташқи қарзи ортди ва 2010 йил охирига келиб 4,199 миллиард долларга етди, шу тарзда ЯИМнинг 35,6 фоизини ташкил этди. Бошқача айтганда, бугунги кундаги ташқи қарзларнинг грузин иқтисодиёти ҳажмига нисбати барибир Эдуард Шеварднадзе давридагидан камроқдир.

      2002 йилда Россияда ҳам тахминан шу каби ҳолат кузатилганида – ташқи қарз миқдори

Скачать книгу