COC! Савол ортидаги савол. Джон Миллер
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу COC! Савол ортидаги савол - Джон Миллер страница 2
Ногаҳон чап томонимда кимнингдир шарпасини сездим. Ортимдаги одамнинг “ғайрат шамоли“ менгача етиб келди, кейин ўнг елкам узра ярим литрли идишда сирти қиров билан қопланган, ўзи муздек, тахмин қилганингиздек – “Diet Coke” келтирган узун қўл чўзилди. Бу ўша хизматчи йигит эди.
– Қойил! – дедим мен. – Миннатдорман!
– Ош бўлсин, – деди у жилмайиб ва яна шошганча қаёққадир кетди.
Хаёлимга биринчи келган истак – бу одамни ёллаш, у билан имконсиз нарсани уддалаш ҳақида суҳбат қуриш бўлди! Унинг ўртамиёна ишчи эмаслиги очиқойдин кўриниб турарди. Ҳозиргина қилган ажойиб иши ҳақида қанча кўп ўйласам, у билан гаплашишни шу қадар кучлироқ хоҳлаётгандим. Шундай қилиб, эътиборини тортишим биланоқ унга қўл силкидим.
– Узр, сизларда “кола” сотилмайди, деб ўйлабман, – дедим сўнг.
– Ҳа, жаноб, сотмаймиз.
– Яхши, унда бу қаердан келди?
– Бурчакдаги озиқ-овқат дўконидан.
Бу гапдан оғзим очилиб қолди.
– Пулини ким тўлади? – сўрадим яна.
– Мен, жаноб, атиги бир доллар туради.
Ўшангача миямдан “Ажойиб-ку!”сингари теран ва профессионал фикрлар ўтаётганди, аммо шу тобда: “Ахир, жуда банд эдингиз-ку. Уни олиб келгани қандай вақт топдингиз?”дея олдим. У, назаримда, кўз ўнгимда янада виқорли кўринаркан, жилмайганча жавоб қилди: “Мен олиб келмадим, жаноб. Бошқарувчини юбордим!”
Бунга ишона олмасдим. Нима, бу ваколатларни тақсимлашни уддалашми ёки бошқа нарсами? Гаров ўйнайман, барчамиз ҳам ўз раҳбаримизга қараб, “Менга “Diet Coke” олиб келинг!” дейишни орзу қилган пайтларимиз бўлган. Қандай ажойиб манзара! Лекин бундан ташқари, унинг хатти-ҳаракатлари шахс жавобгарлиги ва “Савол ортидаги савол”нинг бетакрор кўринишини ҳам акс эттиради. Келгуси бобларда биз СОСнинг муайян хусусиятларини кўриб чиқамиз, ҳозир эса хизматчининг фикрлаши ва у қилган танловлар ҳақида мулоҳаза қилсак.
Тиғиз тушлик вақти. Қўлидаги идиш тўла патнисининг ўзиданоқ унинг иши бошидан ошиб ётгани аён эди. Аммо у бундан баҳона ёки ўзини оқлаш сифатида фойдаланмади, аксинча, йўл-йўлакай ўз бўлимига тегишли бўлмаса-да, эътиборга муҳтождек кўринган мижозни пайқаб, унга ёрдам бериш учун қўлидан келган ҳамма ишни бажаришга қарор қилди. Ўша дамда унинг хаёлидан нималар кечганини билмайман, албатта, аммо шунга ўхшаш вазиятга дуч келган кўпчиликда қуйидаги саволлар туғилган бўларди:
“Нега бу ердаги барча юмушларни мен бажаришим керак?”
“Бу ҳудудга ким жавобгар ўзи?”
“Бошқарма бизни қачон кўпроқ озиқ-овқат билан таъминлайди?”
“Нега бизга қўшимча одам олишмайди?”
“Мижозлар таомнома билан танишишни қачон ўрганади?”
Кимдир, айниқса, кайфияти йўқ пайтда ўзини шундай ҳис қилиши ва шу тарзда ўйлаши табиий, аммо булар бўлмағур саволлар экани ҳақиқат. Улар салбий бўлиб, ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Китоб давомида биз шу каби саволларга нотўғри саволлар ёки НСлар, сифатида қараймиз,