COC! Савол ортидаги савол. Джон Миллер

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу COC! Савол ортидаги савол - Джон Миллер страница 4

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
COC! Савол ортидаги савол - Джон Миллер

Скачать книгу

айнан “мен”га беринг (“улар”, “биз” ёки “сиз”га эмас).

      3. Эътиборингизни амалиётга қаратинг.

      Масалан, “Нима қилсам экан?” ушбу йўриқномаларга тўла мос тушади. “Нима?” билан бошланган ушбу савол “мен”ни ҳам ўз ичига олган ва бор эътибор ҳаракатга қаратилган: “Нима қилсам экан?” Кўриб турганингиздек, жуда оддий. Аммо ундаги оддийликка алданиб қолманг. СОС қимматбаҳо тош каби серқиррадир. Кейинги бобларда биз бу қирраларни тадқиқ қилиб, СОСларни бериш ҳаётимизга қанчалар қудратли таъсир ўтказишига гувоҳ бўламиз.

      4

      “Нега?” деб сўраманг!

      Қулоғингизга ҳеч шу саволлар чалинганми:

      “Нега бошқалар яхшироқ ишламайди?”

      “Нега менда шунақа бўляпти?”

      “Нега улар ишимни шу қадар қийинлаштириб ташлаган?”

      “Нега мен сира дам олмайман?”

      “Нега одамлар менчалик қайғуролмайди?”

      Бу саволларни овоз чиқариб айтиб кўринг. Хўш, уларни айтганингизда нимани ҳис этяпсиз?

      Мен бу саволларни берганимда, ўзимни жабрдийда каби ожиз сезаман. “Нега мен?“ билан бошланадиган саволларнинг туб маъноси мен атроф-муҳит ва теваракдаги одамларнинг қурбониман, деган кайфиятни беради. Бу аслида у қадар фойдали фикр эмас, тўғрими? Лекин биз ҳамиша “Нега мен?” шаклидаги саволларни берамиз (Ёдда тутинг: агар сиз муаммони ҳал этиш ёки савдо-сотиққа оид “Бешта нега саволи” бўйича сабоқ олган бўлсангиз, бу ерда гап у ҳақда кетмаяпти. Улар фойдали ва ўринли. Назарда тутаётганимиз “Нега” билан бошланиб, “мен бечора” оҳангида берилувчи ва тўғридан-тўғри ўзига ачиниш ҳиссини келтириб чиқарадиган саволлардир).

      “Нега?” билан бериладиган бу турдаги саволлар тузоғига исталган киши тушиб қолиши мумкин. Бир сафар бўлим бошлиғидан қўлида қанча одам ишлаши ҳақида сўрадим, у эса: “Яримта, шекилли”, деб жавоб берди. Жавоб кулгили эди, лекин бу унинг “Нега мен яхши одам топа олмайман?”, “Нега ёш авлод чин дилдан меҳнат қилишни истамайди?” ва “Нега юқори бошқармадан кўпроқ ёрдам олмайман?” каби НСлар берадиган бошқарувчилар тоифасига киришидан дарак эди.

      Бунинг барчаси қурбонларча фикрлаш тарзи бўлиб, дунёда ҳаддан ташқари кенг ёйилиб кетишга улгурди.

      Бир сафар узоқ парвоз вақтида эллик ёшлардаги кишининг ёнига ўтириб қолдим. Биз ўзаро танишиб, “Қаерга йўл олдингиз?” ва “Нима иш қиласиз?” сингари саволлар билан дўстона суҳбатимизни бошладик. Маълум бўлишича, унинг Аспен яқинида яна бир уйи бор ва йигирма бир кунлик чанғи таътилидан эндигина қайтаётган экан. “Қойил, – ўйладим мен. – Аспенда йигирма бир кун-а! Демак, бу одамнинг қанчадир ихтиёрий маблағи бор!”

      У гапида давом этиб, Нью-Йоркда яшаши ва Уолл Стритда ишлашини айтди. Нима иш қилишини топиб кўринг-а? У брокер эмас, инсон жароҳатлари бўйича адвокат экан.

      У мендан нима билан шуғулланишимни сўраганида қисқа ва лўнда қилиб “Ёзувчи, нотиқ”, деб қўя қолдим.

      – О, ростданми? – деди у. – Нима ҳақида маъруза қиласиз?

Скачать книгу