Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 44

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Изхор - Xurshid Do`stmuhammad

Скачать книгу

Лекин Ёлғиз оқимдан юз ўгирмайди. У кўнгил тубида Оқим билан боғлиқ. Акс ҳолда у ЁЛҒИЗ эмас.

      Ёлғизнинг оқимга таъсири кучли.

      Ёлғизнинг қуввати, ҳолдан тойган оқимни ҳаракатга келтира олади.

      Ҳамиша шундай бўлган.

      Ёлғиз шошмайди.

      Ёлғизнинг мақсади Манзилга тез етиш эмас, қандай боришда.

      Оқим шошади.

      Ёлғиз манзилни аниқ тасаввур қилади.

      Оқим аниқ тасаввурлар қолипида кетади.

      «Аслан оқим бўйлаб юрган созми ёхуд оқимга қарши?»

      Жавобни кишининг ўзи танлайди. Тўғрироғи, унинг хатти-ҳаракати, интилиши, турмуш тарзи, орзу-истаклари, феъли ё Оқимга қўшади ёки Ёлғиз йўлига солади.

      Бахши айтади:

      «Қўлингдан келгунча чиқар яхши от,

      Яхшилик қил, болам, ёмонликни от.

      Насиҳатим ёд қилиб ол, ёлғизим

      Ёлғиз юрса чанг чиқармас яхши от…»

      Алп-қаҳрамонлар ҳамиша Ёлғиз. Алпомиш ички душманлари: Ёртибой, Ултонтоз ва унинг ҳамтовоқлари; ташқи душманлари: 90 алп, Тойчихон, Сурхайитга қарши ЁЛҒИЗ курашди, ЕНГДИ.

      Оқим Ёлғизни чиниқтиради.

      Ёлғизнинг мудроқ ҳислари, кучи, қудрати Оқимга қарши уйғонади. Шу баробарида пишади. Ўзлигини намоён этади.

      Ёлғизни Ёлғиз англайди, тушунади.

      Ёлғиз Ёлғизни топади.

      Оломондан Айрила билган Айрилмас манзилига боради.

      Оққан оқади

      Сабрли муродиға етади.

      «Қичқириқ»даги Султон оқди. У ЁЛҒИЗ бўла олмади.

      Тимсолли асарларда шартлилик «суянчиқ» бўлади. Баъзан бу суянчиқ воқеалар баёнида, тафсилотида бўй кўрсатиб, асарга сунъийлик тусини беради. Шунда зукко ўқувчи, «Эй, ақлли бўлиб кетибди», дейди. (Бу ҳолат муаллифнинг «Ибн Муғанний» ҳикоясида сезилган.)

      «Қичқириқ»нинг ютуғи суянчиқларни сезмайсиз. Бору йўқдек. Олайлик, анҳор бўйида кўриниш берган ит бирдан «суянчиқ»ми, деб ўйлайсиз. Изидан эгалари, уларнинг гапу сўзи бу фикрни ўчиради. Айни пайтда таянч рамзлар уларни ҳам тимсол тўнига ўрайди.

      Маъно маънога қўшилаверади…

      Тимсол, рамз уйғотган имқуқ (ассоциация)ларни сўзда ифодалаш оғир. Улар ҳис қилинади, англанади, фикр уйғотади… Ҳаётдаги асосларга қиёсланади… Янги қатламларга ўтилади.

      Тимсолий асар мағзининг илдизи асарда, талқини, мушоҳадаси ўқувчи дунёқарашида, ҳаётда туради…

      Асар ўқиб бўлинар экан, энди «Қичқириқ» деган ном ҳам маъно юки билан қатланади. Эринмаган одам бир, икки, уч… деб санаши мумкин. У ёғи тахайюл етганича…

Шомирза ТУРДИМОВ

      КООРДИНАТАЛАР ТЕКИСЛИГИДАГИ УЧ ҲИКОЯ

      ёхуд эпик тасвир мувозанати

      …Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Жимжитхонага йўл» ҳикояси бошқача ҳикоя, янги бир тажриба. Мумтоз адабиётда ғазалга мухаммас боғлаш анъанасининг насрдаги янги бир кўриниши. Х.Дўстмуҳаммад нима қилган? Италиялик ёзувчи Дино Буцаттининг «Етти қават» ҳикоясига «назира» боғлаган. Бунда хорижлик адиб ҳикоясининг эркин таржимаси билан танишасиз, айни чоғда, Х.Дўстмуҳаммаднинг

Скачать книгу