Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 45
Эътибор берилса, юқоридаги ҳикояда касалхона – макон. Одамлар гавжум бўладиган жойларни – касалхона ёки меҳмонхонани адабий макон сифатида танлаш жаҳон адабиётида кўп учрайди. Бундай мисолларни кичик ҳикоялар, қисса ва романларда ҳам кўриш мумкин. «Жимжитхонага йўл»ни ўқиганда бир мулоҳаза пайдо бўлди. Бадиий фантазия минтақалараро географик макон ва асрларга чўзилган замон чегараларни парчалаб ташлайди; улар назира йўсинидаги тажрибаларда ўзаро бирлашиб, чатишиб, бири иккинчисининг тўқималарига ўтиб ҳам кетиши мумкин. Шу маънода, агар макон эътиборидан бир жойда ёнма-ён тасвирланиб, кун-бакун, зинама-зина кўтарилаётган ва пастлаётган қаҳрамонлар қўшбинонинг қоқ белида ўзаро рўбарў-тўқнаш келса, ўзаро очиқ ёки ички мулоқотга киришса, ҳикоя таркибида ажиб бир эпизод пайдо бўлар эди. Иккинчидан, ҳикоялар моҳиятидан аниқ бўлган ҳодиса учун: «Ўша куни бир-биридан олисда Мағриб ва Машриқ шаҳрида бир пайтнинг ўзида икки бемор бандаликни бажо келтирди», дея қўшимча изоҳ ёзишга зарурат бормиди, деб ўйладим. Бироқ янги бир тажриба ҳикоя бўлмиш «Жимжитхонага йўл» шу ҳолида ҳам гўзал.
СИРЛИ САТРЛАР ҲАҚИДА СЎЗ
Аслида бизни адабиёт ўраб олган. Ҳар бир манзарада, ҳар бир чеҳрада катта асарларга татигулик маъно-мазмун яширин. Фақатгина уларни чинакам ёзувчига хос нигоҳ билан кўриб, қоғозда ифодалаб беришимиз керак, холос. Атоқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад худди шундай кузатувчан, сермушоҳада ижодкор. У кишига хос бундай инжа хислатлар «Мағзуна»да ҳам яққол кўринади. ҳикоя қаҳрамони эндигина турмушга чиққан, гўзал ва хаёли бир келинчак. У ҳамма нарсани табиий қабул қилади. Чунки туйғуларига, орзуумидларига ғубор қўнмаган. Бироқ эри жувоннинг кечинмаларига, нафис ҳисларига бир оз бепарво. Уни ўзи билан ҳар хил зиёфатларга, кечки йиғинларга олиб бора бошлайди. Табиийки, бундай давраларда ичкиликбозлик, беҳаё гап-сўзлар, имо-ишоралар ажвга чиқади. Мағзуна бот-бот ташкил этиладиган худди шундай гаштаклар таъсирига аста-секин туша бошлайди. …Кўнгилларда беихтиёр хавотир, афсус уйғонади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Хуршид Дўстмуҳаммад жувоннинг қалбида, хаёлотида, руҳиятида аста-секин содир бўлаётган фожиавий