Лўли. Амина Шенликўғли

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Лўли - Амина Шенликўғли страница 16

Жанр:
Серия:
Издательство:
Лўли - Амина Шенликўғли

Скачать книгу

лўлиларни камситиб турибсиз-ку, бошқалардан яна ҳурмат кутасиз-а? Ҳатто ўғри ҳам, ғар ҳам, қўшмачи ҳам ўзининг кимлигини тан олади. Ўз боласини сотганлар ҳам қилмишидан уялмайди. Лекин биз, биз уяламиз, холос.

      Салима афсус билан Самога ўгирилди.

      – Албатта, уяламиз. Бизникилар ўғрилик қилишади, одамларни алдашади, фол очиб, найранг ишлатишади. Қани, лўлилар орасидан чиққан бирорта доктор, бирорта депутат борми?

      Само лўли эканлиги сабаб мактабга олинмаган болаларни эслади:

      – Қаердан ҳам бўлсин? Ахир лўлининг боласи бўлгани учун мактабга қабул қилишмаса, улардан қанақасига доктор чиқсин? Ўғри ва фирибгарлар бошқа миллатларда ҳам бор. Депутатлар ҳам бор, аммо уларнинг кўпчилиги ўз наслини сир тутади. Мана, Тепажиқ маҳалласига бир қаранг, қанчаси ўғрилик қилади? Уларнинг тўқсон фоизи очидан ўлса ҳам бировнинг нонига кўз олайтирмайди. Аммо ҳаммасига ўғрига қилинадиган муомалани қилишади. Истанбулда Драман, Қосимпошо, Тўпхона ва Султон маҳаллаларида ҳам лўлилар яшайди. Улар орасида яхши одамлар, асл инсонлар кўп. Уйларига кирсангиз ёғ тушса ялагудек. Ҳаммаси виждонли, ҳалол одамлар. Аммо уларга неча киши ишонаркин? У ерда менинг қариндошларим, танишларим бор. Аммо улар ўзларини худди қилган жинояти учун қочиб юрган жиноятчидек тутишади.

      Само ичидан тошиб келаётган ғазабини тутолмай оёққа қалқди:

      – Бунақа ноҳақлик қачонгача? Мен ишга киришаман. Ўйлаганим сари қаҳрим келяпти.

      Яна нималарнидир гапирмоқчи бўлди-ю, фикридан қайтди. Салимага ўгирилди.

      – Қўй буларни, кейин нималар бўлганини айт!

      – Кейин менинг лўлилигимдан…

      Аёл бирдан каловланди. Кейин ўзини қўлга олиб, давом этди:

      – Менинг лўлилигимдан шунчалар уялишар эдики, қаерга боришса, мени ўзлари билан олиб юрмайдиган бўлишди. Эрим ҳам мен билан юришга ор қиларди. Бир пайтлар «сенсиз яшолмайман» деб юрган одам йўқолган, ўрнига бошқаси келганди. Жуда ғазабнок эдим. Аёл киши учун ўлимдан-да ёмони – бу ўз эри томонидан камситилишини билишдир. Имконим бўлганида, бутун дунёга ёлворардим, «илтимос, ўз аёлингизни хўрламанг», деб. Мен уни қанчалар севардим. Мени ёқтирмаслигини билгач, ҳисларим елга соврилди. Ҳар куни «Ё Раббим, нима учун мени лўли қилиб яратдинг?» деб тавалло қилардим.

      Бир куни эримнинг пули йўқолди. «Бу уйда шу пайтга қадар ҳеч кимнинг пули йўқолмаган», деди эрим юзимга тик боқиб. Мендан шубҳаланаётганини сездим.

      – Нега бунақа қараяпсиз? Мен умримда ўғирлик қилмаганман. Мендан шубҳаланманг, – дедим.

      Гапимга қулоқ солармиди? Бутун оила қарор чиқариб бўлганди. Ўғрилик фақат лўлиларгагина тегишлидек, «сендан бошқаси олиши мумкин эмас, бизнинг оиладан ҳали ўғри чиқмаган, биз асил оиламиз», деб туриб олишди.

      – Аслида менинг оилам асил, – дедим йиғлаб. – Агар сиз менинг онамнинг ўрнида бўлганингизда, билмадим, нималар қилардингиз. Онам ҳали келинлик пайтида отам одам ўлдириб, қамалди. Онам ўн етти йил номусини асраб, гул сотиб тирикчилик қилди. Бизни ҳам номусли қилиб тарбиялади.

Скачать книгу