Яшил кеча. Рашод Нури Гунтекин
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Яшил кеча - Рашод Нури Гунтекин страница 21
Идоди мудирининг айтаётган кекса домлалар гуруҳини кўрмоқ учун бир неча марта ўрнидан турган Шоҳин афанди кулимсираганича:
– Билмадим, нима сабабдандир, каминангизга мударрис афанди ҳазратлари билан масъул котиб бейнинг бу иттифоқи кекса домлалардан қўрқинчлироқ бўлиб кўриняпти, – деди.
Шоҳин афанди, бу сўзларни ўзининг қандай одам эканлигини идоди мудирига англатиш учун салкам бир парол сифатида айтган эди.
Аммо у, бу софтага ўхшаб кетадиган одамга шубҳали бир назар-ла боқди:
– Зоти олийлари Дорулмуаллиминга кирмасларидан аввал мадрасада таҳсил кўрганмидилар? – дея сўради.
– Ҳа.
– Ҳар ҳолда домлаларга нисбатан бўлган майл ва муҳаббат мадраса таҳсилининг натижаси бўлса керак. Аммо Дорулмуаллиминдаги таҳсилингиз сизга машрутиятнинг фойдасини ва унинг шариатга душман бир идоди бўлганлигини шубҳасиз тушунтиришган бўлса керак.
Идоди мудири Шоҳин афандининг сўзига янглиш маъно бериб, уни машрутиятга қарши бўлган бир қўпол, мунофиқ одам деб қабул қилди. Галатасаройдан етишиб чиққан бу янги фикрли зот ҳали эскича ўйловчи маслакдошига уни хафа қилмасдан туриб бир-икки насиҳат беришни истади:
– Талабаларимнинг кўпчилик қисмини сизнинг мактабингиздан келган болалар ташкил этади. Шунинг учун уларга сиз айтган талқинлар менимча жуда муҳимдир… Маҳалла ва вақф мактабларидан келган болаларни, афсуски, кўп ёмон тайёрланган, деб биламан. Улар бир оз Қуръони Карим, Тажвид41 ва Илми ҳолдан бўлак нарсани билмайдилар. Булар ҳам шубҳасиз кўп муҳим, ҳатто биринчи даражадаги нарсалардир… Аммо уларга бир оз ватанпарварлик туйғулари ва замонавий фикрлар бермоқ лозим эмасми-а?..
Идоди мудири Шоҳин афандига машрутиятнинг фойдалари ва замонавий тарбиянинг кераклиги ҳақида узундан-узоқ бир маъруза ўқиди.
Шоҳин домла уни буюк бир диққат ва қизиқиш билан тинглаганидан кейин, кулимсираб, деди:
– Ҳечам ташвиш тортманг. Болаларга фақат аниқ ва фойдали нарсаларнигина ўтаман. Дин илмларини мумкин қадар юза ва зарарсиз бир шаклда бериб кетаман. Хурофотларга, этика билан, иложи борича курашаман. Ишингизда сизга кичкинагина бир муовин бўламан. Зоти олийингиз, шубҳасиз, замин ва замонни қулай деб билмаганимиз учун ҳозирги дин ва давлатга содиқ машрутият тарафдорлари бўлган усмонлилар42 етиштирмоқ ғояси билан қаноатланиб юрибдилар. Аммо каминангиз бир даража яна илгари кетмоқ, миллатига содиқ жумҳуриятпарвар турклар етиштирмоқ ниятидадир.
Идоди мудири анграйганича қолди. Тўғриси, у бир оз қўрқди:
– Э, биродар, нималар деяпсиз ўзи? – деди.
Шоҳин афанди идоди мудирининг қаршисида бир чекиниш бериш даркорлигини лозим кўрди:
– Сўзларимга янглиш тавсиф бера кўрсанг, тағин… Ихтилол
41
Тажвид – Қуръонни ўқиш илми.
42
Усмонлилар – турклар ўзларини биринчи марта турк давлатига асос солган Усмон номи билан усмонлилар деб ҳам атайдилар.