Эссенциализм. Грег МакКеон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Эссенциализм - Грег МакКеон страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Эссенциализм - Грег МакКеон

Скачать книгу

китобида, Мери Буффет ва Девид Кларк буни шундай изоҳлайди: "Уорнер Буффет юзлаб тўғри инвестиция қарорларини қабул қилиши имконсизлигини билган ва шунинг учун у қаерда муваффақиятга эришишига тўлиқ амин бўлгандан сўнггина ўша ерга сармоя киритиши кераклигини карерасининг илк даврлариданоқ тушуниб етган эди", – дейишади. "У ўз бойлигининг 90 фоизини фақат 10 та инвестициядан олар эди. Баъзан сиз қилмаган ҳаракатлар сиз қилганларингиздек муҳимдир". Қисқа қилиб айтганда, у муҳим бир нечта инвеститсион имкониятларга сармоя қилар ва шунчаки яхшиларига "йўқ" деб қўярди.

      Баъзи олимлар "куч қонуни" деб атайдиган "ҳаракат – натижа" ўртасидаги муносабатни камроқ юзага чиқишига ишонишади. Куч қонунига кўра аниқ ҳаракатлар бошқаларига қараганда кўпроқ кўрсаткич беради. Мисол учун, MikroSoft компаниясининг собиқ технология бўйича директори Натан Майҳорд таъкидлаганидек, (кейинчалик шахсан исботланган) "Топ дастурчилар ўртача дастурчидан 10 марта ёки 100 марта эмас, 1 000 марта ҳам эмас, балки 100 000 марта кўпроқ унумдорроқ". Бу сизга муболаға бўлиб туюлиши тайин, лекин аниқ ҳаракатлар бошқаларига қараганда кўпроқ кўрсаткич беришига ишора қилади.

      Асл ҳақиқат шуки, биз ҳамма нарса қийматсиз ва жуда озчилиги беҳад қадрли замонда яшаяпмиз. Жон Максвел таъбири билан айтганда: "Амалий ҳамма нарсанинг аҳамиятсизлигини бўрттириб юбора олмайсан".

      Эссенциалист ҳамма нарсани деярли муҳим

      эмас деб ўйлайди

      "Ютуқ-Ютуқ" мантиғини билмаслигимиз туфайли биз қийматни эссенциалист йўлида юришда кўра бошлаймиз. Биз таъқиб қиладиган кўплаб имкониятлар бир нечта чиндан ҳам яхшилардан одатда камроқ қийматга эга эканини билиб оламиз. Буни тушуниб етганда аҳамиятли оз учун ўз муҳитимизни қидира бошлаймиз ва аҳамиятсиз кўпни эътиборсиз қолдирамиз. Шундан кейин биз яхши имкониятларга "йўқ" ва чиндан ҳам яхшиларига "ҳа" деймиз.

      Мана нега эссенциалист бор танловларни тадқиқ қилишга вақт ажратади. Қўшимча инвестиция шундай изоҳланади, баъзи нарсалар шу даражада муҳим, уларни топишга кетган ҳаракатни 10 марта кўпроқ қайтаради. Эссенциалист, бошқа сўз билан айтганда, кўпроқ фарқлайди, шунинг учун у кам қилади.

      Кўпчилик иқтидорли инсонлар имкониятларнинг кейинги даражасига кўтарилишдан сақланадилар, чунки улар ҳаммаси муҳим тушунчасидан фориғ бўлишмаган. Бироқ эссенциалист нима ҳақиқатда муҳим-у бошқа нарсалар орасидаги фарқ қандайлигини айтишни ўрганади. Эссенциалистик қобилиятни қўллашни ўрганиш учун биз оддий даражадан бошлаймиз. У бизнинг ҳар кунги қарорларимизнинг иккиламчи табиатига айлангач, уни шахсий ва профессионал ҳаётимизнинг барча жабҳалари бўйлаб каттароқ ва кенгроқ қўллашни бошлаймиз. Ундан тўлиқ фойдаланиш фикрлашни тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Аммо буни уддаласа бўлади.

      4-БОБ

      МУҚОБИЛ ҚИЙМАТ

      Қайси масалани хоҳлайман?

      Стратегия

Скачать книгу