Эссенциализм. Грег МакКеон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Эссенциализм - Грег МакКеон страница 14
Бу мантиқ бизнинг профессионал ҳаётимизда ҳам ўз ўрнига эга. Биз янги турмуш қурган пайтимизда, айтишим мумкинки, Анна ва мен ҳайратланарли турмушга ва оилага эга одамни учратдик. Биз ундан керакли нарсаларни ўрганишни хоҳладик, шундай қилиб, ундан сўрадик: "Сизнинг сирингиз нимада?" Унинг бизга сўзлаб берган нарсаларидан бири шу эдики, у ва унинг рафиқаси бирорта ҳам клубга аъзо бўлмасликка қарор қилишган экан: у маҳаллий клубга ва рафиқаси эса китоб клубига қўшилмади. Бу уларда шу нарсаларга қизиқиш йўқлигини кўрсатмайди. Бу улар кўпроқ вақтини фарзандлари билан ўтказиш учун қилган оддий танловлари эди. Йиллар давомида фарзандлари уларнинг энг яхши дўстларига айланишди. Бу улар голф машғулотида ёки варақлари сарғайиб кетган асар нусхаларини ўқишда орттирилган дўстлардан яхшироқ эди.
Эссенциалистлар муқобил қийматларни ҳаётнинг ўзига хос салбий қисми деб эмас, балки табиий қисми деб қарашади. "Нимадан кечишим керак?" дейишнинг ўрнига, "Нимани уддалайман?" дея сўрашади. Фикрлашдаги кичкина ўзгаришларнинг йиғилиб борадиган таъсирини чуқурлаштириш мумкин.
Nyu Yorkerда нашр қилинган "Кулинг, Кукабурра" деб номланган мақолада Девид Седарис ўзининг Австралия “чангалзори”га саёҳати ҳақида кулгили ҳисобот беради. Ёзишича, пиёда юриш пайтида унинг дўсти ва айни вақтда йўлбошчиси унга менежмент гуруҳига ўтаётган пайтда эшитган нарсаси ҳақида гапириб қолди. "4 ўчоқли печкани тасаввур қилинг" –дейди у жамоа аъзоларини таништириб. "Бир ўчоғи оилангизни ифодалайди, бошқаси дўстларингиз, яна бири соғлиғингиз ва тўртинчиси сизнинг ишингиз". Муваффақиятли бўлишингиз учун сиз бу ўчоқлардан биттасини олиб ташлашингизда тўғри келади. Чиндан ҳам омадли бўлиш учун эса – 2 тасини".
Албатта, бу ҳазиллашишга ўхшайди; мен сизга оиламиз, соғлиғимиз ва ишимиз орасидан танлашни талаб қиладиган эссенциалистик йўлда яшашни таклиф қилмоқчи эмасман, асло. Мен таклиф қилмоқчи бўлганим қачонки бир танлов оилани ва бошқа бири дўстлар, соғлик ёки ишни биринчи ўринга қўядиган вақтда қарор қабул қилишга келганда биз "Қайси муаммони хоҳлайсан?" деб сўрашга тайёр бўлишимиз керак.
Муқобил қийматлар эътиборсиз қолдириладиган ёки очиқдан-очиқ ёмонланадиган нарса эмас. Улар эҳтиёткорлик, чуқур ўйлаш билан фойдаланиб қоладиган ва бажариладиган нарсадир.
Тадқиқ қилиш
Эссенциализмнинг яна бир парадокси шундан иборатки, эссенциалист ноессенциалистга қараганда кўпроқ имкониятларни тадқиқ этади. Ноессенциалист деярли ҳамма нарсадан ҳаяжонланади ва ҳамма нарсага реакция билдиради. Бироқ улар ҳар имконият ва ғояни изидан қувганликлари сабабли, бундай олиб қаралса, кам тадқиқ қилишади. Эссенциалист йўли, бошқа томондан, қайсидир бирини амалга оширишдан олдин барча имкониятларни тадқиқ қилади ва баҳолайди. Ва эссенциалистлар