1985. Энтони Бёрджесс
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 20
Ягона давлатнинг фалсафаси ниҳоятда жўн. Бир вақтнинг ўзида ҳам бахтли, ҳам озод бўлиш мумкин эмас. Эркинлик азобли танлов машаққатига дучор этади, шунинг учун Тангри ўзининг чексиз меҳрибонлиги билан ушбу машаққатларни бартараф этиб, Одам ва Ҳавони барча шароитлари бор жаннатга йўллайди. Бироқ, улар тақиқланган мевани истеъмол қилиш орқали жаннатдан бадарға қилиндилар, озодлик учун бахтсизлик билан товон тўладилар. Барча яхши давлатларнинг бурчи – Жаннатни қайтариш ва озодлик илонини ёқиб юбориш.
Ҳикоячи-қаҳрамон – Д-503 – яхши фуқаро бўлишга ҳаракат қилувчи муҳандис. Аммо даҳшатлиси, унда атавистик53 импульс белгилари сезила бошлайди. У тақиқланганига қарамай, севиб қолади. Янада аянчлиси, у тамаки, алкоголь сингари салбий одатларга ҳамда давлат хасталик деб эълон қилган тасаввур қилишга қарши яширин ҳаракат раҳбари I-330 “исмли” аёлга кўнгил қўяди. Д-503 аслида инқилобчи ҳисобланмай, у тасаввурлардан рентген нурлари ёрдамида халос бўлишга ҳаракат қилади. Даволангач, полиция фитначилари қўлига тушади ва I-330 нинг қийноқларига бефарқ қараб туради. Охир-оқибатда мавжуд қоидаларга шак келтирувчи барча Валинеъматнинг булут, тутун ёки кўлмак сувга айлантирувчи машинаси ёрдамида қатл этиладилар, яъни ликвидация қилинадилар. Лотинчада “liquid” суюқлик маъносини англатади. Оруэлл фаҳмлайди:
“Қатл, аниқроғи, асл моҳиятига кўра қурбонлик келтириш ва у тасвирланган саҳнада қадимги дунё қулдорлик жамиятига хос белгилар мавжуд. Тота литаризмнинг иррационал54 тарафларини ички сезги билан идрок этиш чеҳраларда зоҳир: инсонни қурбон келтириш, шафқатсизлик учун шафқатсизлик, раҳнамога сиғиниш, унда илоҳий жиҳатларни “кўриш” – буларнинг барчаси Замятиннинг ушбу китобини Хакслининг романидан юқорироққа олиб чиқади”.
Гап, шубҳасиз, Олдос Хакслининг “Биз” ҳамда “1984” йўналишида ёзилган “Ажиб янги дунё” романи ҳақида боряпти. Оруэлл “Ажиб янги дунё”ни узоқ келажак чизгиси сифатида қабул қила олмайди ва Хакслини “сиёсий тафаккур” етишмаслигида айблайди. Хаксли худди Замятин сингари озодлик учун бахтдан воз кечиладиган утопияни тасвирлайди. Балки тақводор доктор Жонсоннинг ушбу атамани ҳам самовий қувонч, ҳам ёш қизалоқнинг янги кўйлак олгандаги хурсандчилигини ифодалашда бирдек эркин фойдаланилганини қаттиқ танқид остига олиб, “мамнунлик” сўзини ишлатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрлари эслангандир. Павловга кўра, пренатал биологик усуллар ва инстинкт шакллануви келажак фуқароларига
53
Атавизм (лот. "аtavi" – "аждод") – қадимги аждодларда бўлган белгиларнинг бир неча бўғинда йўқолиб кетиб, кейинчалик бошқа авлодларда пайдо бўлиши.
54
Иррационализм – борлиқни иррационал, яъни қонун-қоидалардан холи деб билувчи, бинобарин, уни билиб бўлмайди деб ҳисобловчи идеалистик фалсафий таълимот.