1985. Энтони Бёрджесс

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
1985 - Энтони Бёрджесс

Скачать книгу

гапириш ва бир вақтнинг ўзида унга ишониш, ҳар қандай ноқулайлик туғдирувчи фактларни унутиш ва уни бутунлай эсдан чиқарилишидан сақлаб қолиш (у яна керак бўлиб қолиши мумкин-да) объектив ҳақиқат мавжудлигини рад этиш ва инкор этилаётган ҳақиқатни ҳисобга олиб қўйиш – буларнинг барчаси жуда муҳим”.

      Голдстейн китобининг, шу қаторда партия фарзанди ҳисобланмиш Голдстейннинг мавжудлигини қўшфикрлиликнинг ўта нозик даражада қўлланилиши деб ҳисоблаш мумкин. Ўйлаб топилган душманнинг сўзлари орқали партия ўз-ўзини ёлғончиликда айблайди. У ҳақиқатни гапириш учун ёлғоннинг барча асосларини фош этади. У иккита бир-бирига номутаносиб жараённи бирлаштиради: онглилик ва ғайришуурийликни. У – барча эзгуликларнинг сақловчиси ва бир вақтнинг ўзида айбдорлигини ҳам тан олади. Қўшфикрлиликдан қўшфикрлиликни аниқлаш учун фойдаланилади.

      Қўшфикрлилик на кулгини ва на муаллифнинг чўчитувчи фантазиясидан сесканишни чақирмаслиги керак. Оруэлл инсоният ҳамиша “мутлақо зарур”

      деб билган фикрлаш жараёнини ифодалаётганини биларди. Бу нафақат фикрлаш жараёни: биз ўз эмоционал ва ҳиссий идрокимизнинг қарама-қаршиликларини бирлаштиришга нақадар ўрганиб қолганлигимизни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. “Odi et amo”, – деб ёзганди Катулл, яъни “ёмон кўриб севаман”. Бир хил вақтдаги бир турли икки предмет. Оруэлл гўштнинг бир вақтнинг ўзида ҳам мазали, ҳам зарарли эканлигини эслатиб ўтади. Жинсий жараён ихтиёрий равишда амалга ошади, бунга эса биологик эҳтиёж мажбур этади; у маст қилувчи даражада эмоционал, аммо ўз табиатига кўра ҳайвоний ҳам. Туғилиш – ўлимнинг ибтидоси. Инсон – танаси руҳига, инстинкти интилишларига қарама-қарши бўлган икки ёқлама мавжудот. Оруэлл ўзининг икки тарафлама эканлигини жуда аниқ идрок этади. У бир вақтнинг ўзида Эрик Блэр47 ва ўзини ишчилар синфи билан тенг ҳисоблашга интиладиган ҳукмрон табақа вакили, зиёлиларга ишонмайдиган кишилар билан тенг зиёли, сўзга ишонмайдиганлар билан тенг тилшунос Жорж Оруэлл эди. Қўшфикрлилик гарчи сиёсий мақсад воситаси сифатида тасаввур этилса ҳам, анчагина пухта ўйланган услуб. Бизнинг қўшфикрлиликка нисбатан шахсий муносабатимиз ҳам турган гапки, қўшфикрлиликка асосланган.

      Амбивалент48 бўлмаган инсоний кечинма ва туйғу зўрға топилса керак. Ингсоц файласуфлари айтадилар: биз инсон ҳаёти – бу қисман қарама-қарши жонглёрлик масаласи эканлигини тан оламиз. Биз инсон ҳаётига янги мазмун – ягона организм каби ҳаракатланувчи жамоавийликни олиб кирмоқчимиз. Фикрлар бирлигига қарама-қаршиликларни бартараф этишнинг онгли услубларини чиниқтириш орқали етишиш мумкин (то “чиниқтириш” сўзига етгунча сизда ҳам қўшфикрлилик жараёни яшин тезлигида юз берганлигини сездингизми? Контекстдаги чалғитиш туфайли сиз қалбакилаштирилган чек ёки пулга ўхшаш маънони қабул қилишга шай эдингиз, аммо кейинчалик сиз асл маънога – металл буюмлар тайёрловчи темирчининг ҳалоллигига йўғрилган маънога

Скачать книгу


<p>47</p>

Эрик Блэр – ёзувчининг асл исми.

<p>48</p>

Амбивалентлик (лот. аmbo – “икки”, “иккала” ва лот. valentia – “куч”) – бирор бир ҳодисага нисбатан муносабатнинг иккиёқламалиги – ҳиссиётларнинг қарама-қаршилиги. Бунда бир объект инсонда икки хил қарама-қарши бўлган ҳис-туйғуни пайдо қилади.