1985. Энтони Бёрджесс

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 13

Жанр:
Серия:
Издательство:
1985 - Энтони Бёрджесс

Скачать книгу

бўлиши мумкин эмас ва Оруэлл буни тушунади. Буюк ядро уруши бўлди. Шундан кейин ҳам Виктория давридаги Лондоннинг катта қисми ҳали ҳам турибди – тағин абсурд. Эллигинчи йиллардаги сиёсий тозалашлар билан боғлиқ изтиробли хотиралар қолган. Аммо Уинстон Черчиллнинг шахсий хотира лари ва деярли бошқа барчаси ҳам – хира тушнинг жилосига эга. Ҳаммани гўё амнезия43 қамраб олганди. Ҳатто улар “ўзни тўхтатиш”ни амалга оширмасалар ҳам. Ўз-ўзидан бу, революцияга қадар нималар содир бўлганлигини билмаганимиз ҳамда юз берган ҳодисаларга аҳамият ҳам бермаганлигимизни тан олишимизда ўз аксини топади. Бу шунчаки зиёлиларни ҳокимиятга олиб келишда қўлланилувчи керакли усул. Тутуриқсиз, кулгили. Мен нимадан бошлаган бўлсам, шунга қайтаман.

       Демак, сизнингча “1984”да “бир минг тўққиз юз саксон тўртинчи”дан ҳеч нарса йўқ? Ҳаммаси 1948 йилда содир бўлган ва ўз фурсати етиб келишини кутиб турган?

      Қандайдир маънода, ҳа. Аслида, газеталар ва расмий баёнотлардагина мавжуд қийноқлар ёки концентрацион лагерларни Буюк Британияга кўчиришнинг ўзи етарли бўлди. Интеллектуал тоталитаризм бадиий адабиёт воситаларини таъқиб қилишига тўғри келди. Аммо, романлар чиндан ҳам кундалик тажрибалар натижасида ёзиларди. Уинстон Черчиллда норозилик уйғотган нарсалар бизда ҳам норозилик уйғотарди: ифлос кўчалар, нураётган бинолар, завод ошхоналаридаги кўнгилни беҳузур қилувчи овқатлар, деворлардаги ҳукумат шиорлари…

       “Эркинлик – бу қуллик” ёки “Жаҳолат – бу куч” каби шиорларми?

      Бизнинг давримиздаги шиорлар бошқача эди. Сиз тоза сув деб атаганингиз миллатчи Германия. Аммо эндигина демобилизация қилиниб, ватанга қайтганимда тинчлик давридаги илк плакатда нималарни кўрганимни эслайман: қора кийимли, озғин, пажмурда ва дилхаста аёл, унинг остидаги ёзув: “йўлингда ги ўлимни ўтказиб юборма”. Шубҳасиз, бу шиорни кимдир ўчириб ташлаган ва остига ёзган: “у социалистларга овоз берганди”. Биз ахборот вазирлигида илинган ингсоцнинг қўшмаъноли плакатларидан фарқли ўлароқ қўпол шиорга кўп эътибор берардик: “сизнинг тиришқоқлигингиз, сабрингиз, сизнинг қатъиятингиз бизга ғалаба келтиради”. “Биз” ва “сиз” – тушуняпсизми? Ажабланарли жойи йўқ. Биз ҳаммамиз ўзимизча ўтакетган улуғворлик касб этгандик. “Оталар каби оналарга маҳкам бўл”. Бу ишчи оналар орасида сал қолса ғалаённи юзага келтирарди. Шиорлар британча ҳаётнинг ажралмас қисми эди. Оруэлл ҳеч қандай янгиликни бизга тақдим этмаган.

       Огоҳлантириш янгилик эмасмиди?

      Қанақа огоҳлантириш? У бизга Кромвел даври Англиясида Мильтон нима деган бўлса, шуни айтди: ўз эркингиз учун чиданг. Оруэлл ҳатто бу нарсани айтмаган бўлиши ҳам мумкин. У утопиянинг ёки какотопиянинг амалдаги моделини яратиб, интеллектуал ўйин ўйнайди. Ҳойнаҳой, у синчиклаб ишлаб чиқилган тузилма барбод бўлгунча қанчалар узоққа кетиш мумкинлигини кўрсатишни истаган. Ахир у ҳайвонларни Октябрь инқилоби ўйинини

Скачать книгу


<p>43</p>

Амнезия – хотиранинг номаълум вақтга тўлиқ ёки қисман йўқолиши.