1985. Энтони Бёрджесс

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
1985 - Энтони Бёрджесс

Скачать книгу

ҳеч қандай гап-сўзларсиз қойил қолишини ва Свифт Дублиндаги авлиё Патрик собори декани бўлганда ҳам, унинг агностицизми34дан зинҳор ранжитмаганини изҳор қилган. Оруэлл жуда ёмон, лекин таъсирли шеър ёзганди: ўзининг ўтмишдаги инкарнация35сида у боғчада ёнғоқ дарахтларининг ўсишига қараб медитация36 билан шуғулланаётган қишлоқ руҳонийсига айланади.

      Яъни унинг инглизча социализмида социализмдан кўра инглизлик кўпроқ хос эди.

      Гўзал таъриф ва бунда ҳақиқатнинг яхшигина улуши бор. Оруэлл ўз Ватанини партиядан кўпроқ севарди. Эътиқоди мустаҳкамроқ социалистларнинг фақатгина доктрина дунёсида яшашга интилиб, мерос бўлиб келаётган миллий қадриятларга беэътибор муносабатлари унга ёқмасди. Оруэлл ўзининг миллий анъаналари – тили, дала гуллари, черков архитектураси, “Купернинг Оксфорд мармелади”, денгиз бўйи откриткаларининг беозор одобсизлиги, инглизча мадҳиялари, ўткир пивоси-ю тенгсиз чойини ниҳоятда қадрларди. Унда буржуазия диди бор эди. Ўзи эса ишчилар тарафида бўлишни истарди.

      Лекин у ўзини ишчилар билан бирга деб ҳисобламади. Қўрқинчлиси, ишчилар сафига қўшила олмагани учун уларнинг ўзини айбларди. Мен “1984”даги пролларга берилган мутлақ ҳукм ҳақида айтяпман.

      Унутманг, у томоғигача тўйган ва умидини йўқотган эди. У ишчиларни севишга ҳаракат қилди-ю, буни эплай олмади. Ниҳоят, у бошқарувчи синф вакили эди. У Итонда ўқиган ва зодагонларга хос лаҳжада сўзлашарди. Ўзининг сафдош-интеллектуалларини бир поғона пастга тушиб, фабрика ишчилари ва кончилар маданиятини қабул қилишга ундаганида шундай деганди: “Талаффузингиздан бошқа нарсангизни йўқотмайсиз”. Аммо, негадир ўзи буни “йўқота” олмади. У қалбан ишчилар синфига адолатли бўлиш тарафдори эди. Бироқ, ишчиларни чин инсон сифатида қабул қила олмасди. Улар олижаноб ва азамат – “Молхона”даги тулпор Боксчи каби виждонли ҳайвонлар эдилар. Аммо, аслиятан уларнинг лойи бошқа жойдан, ўзиники бошқа жойдан олинганди. У ўзидаги қусур билан курашишга, уларни севишга қаттиқ ҳаракат қилди: Париж ва Лондон харобаларида кезишга ўзини мажбурлади, бир неча ойни оғир шароитларда ўтказди. Буларнинг меваси эса “Уиган бандаргоҳига йўл” ҳақидаги китоб бўлди. У ишчиларга ёки ҳайвонларга ачинарди. Бунинг устига улардан қўрқарди ҳам. Унинг асарларида ўзи яшай олмаган ишчилар ҳаёти ҳақидаги ностальгия37 унсурлари кучлироқ. Ва бу ностальгия уйдаги чегарасиз ғам-қайғуга айланди. Шунингдек, у бошқа бир ностальгия билан аралашиб кетди.

       Сиз ўтмиш ностальгиясини назарда тутяпсизми? Англиянинг қайтариб бўлмас хира ўтмиши. Ёки Диккенсча ўтмиш. Бундан унинг социализми сархуш ҳолатга келган. Социализм ўтмишни ёвузлик деб баҳолаб ундан юз ўгиради. Унинг бор қарашлари келажак сари йўналтирилган.

      Ҳақсиз. Оруэлл қулайлик ва шинамликдан маҳрум – ўзига яраша ошхона, устунга осилиб турган сон гўшти ва қари итнинг ҳиди омухталашган ўтмишни тасаввур қилади. Мутахассис сифатида у ўтмишга

Скачать книгу


<p>34</p>

Агностицизм – объектив дунёни ва унинг қонуниятларини билиш мумкинлигини инкор этувчи идеалистик фалсафий таълимот.

<p>35</p>

Инкарнация – Шарқ фалсафаси таълимотига кўра руҳнинг моддий жисмда (танада) мужассам бўлиши.

<p>36</p>

Медитация – индуизмда ўз-ўзини англаш ва руҳий комилликка эришиш учун бор диққатни тўплаш.

<p>37</p>

Ностальгия – бу ерда соғиниш, қўмсаш маъносида.