.
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу - страница 7
Тараққиёт?! Бу бизни ингсоцга олиб боради, шундайми?
Ҳа. Кўчада шамолда ҳилпираб турган йиртиқ плакат ва ундаги биргина сўз: “ИНГСОЦ”. Инглизча социализм. Инглизча социализм 1945 йилда ҳокимият тепасига қандай келганини эслайман. Бу сўлларнинг оламшумул ғалабаси эди. Парламент сессиясининг очилишида улар “Қизил байроқ”ни куйлашди. Қўшиқ овози “Тангрим, қиролни паноҳингда асра”, “Британия, ҳукмронлик қил” ва “Шон-шараф ва орзу-умидлар мамлакати” каби сўзларни босиб кетди. Уруш йилларидаги етакчи ва консерваторлар партияси раҳнамоси Уинстон Черчилль илк бор мағлубиятга учради. Мамлакат уни қоронғу водийдан ғалаба деб аталмиш қуёшли тоққа олиб чиққан, кейинчалик хиёнати учун жазога тортган инсондан юз ўгирди. Юз ўгирганликни оқловчи сабаб ҳам ҳайрон қоларли: у гўёки вазият тизгинини қўлдан чиқарган.
Нима учун бош қаҳрамоннинг номи айнан Уинстон Смит?
Бунгача ҳали борамиз. Мавзу анчагина илмоқли. Ингсоц ва инглиз социализми бир хил маънони англатадими? Оруэллнинг ўзи шундай деб ҳисоблаганми? У ахир социализмнинг келишини хоҳлаган. Ҳаммамиз буни хоҳлаганмиз. Инглиз социализми 1945 йилда ҳарбий хизматчиларнинг берган овозлари туфайли ғалабага эришган деб айтишганди. Бутун дунёдаги кемалар ва ҳарбий лагерларда Британия ҳарбийларига ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оширишларига рухсат бериш учун мураккаб механизм яратилди. Жуда кўпчилик (ҳатто, мендек консерватизм анъаналари руҳида тарбияланганлар ва кейинчалик унга қайтганлар ҳам) ўйламай-нетмай лейбористларга овоз беришди.
Нега?
Уинстон Черчиллнинг ўзи бунга йўл қўйди. Офицерлар таркиби уни яхши кўрарди. Аммо у ўзининг командирлар орасидаги катта таъсир кучидан фойдаланмади. Унда халқ қаҳрамонига хос кўп сифатлар топиларди: ғайритабиийлик, беадаб гапларни айтиш қобилияти ва қўпол ҳазиллар, аслида, ўтган даврга хос аристократик ҳужум бўлса ҳам, лейборист етакчилардан фарқли равишда нутқ услубининг халқоналиги. У брендлар ва сигаралардан кўп миқдорда фойдалана оларди. Аммо ҳарбий қисмларга ташриф чоғида сигара чекиш, у томонидан ўйламай қилинган иш эди. Орамиздан кимлардир ўшанда “Ғалаба” сигаретидан бир мартагина тортиш учун виждонидан ҳам кечишга тайёр эди.
Сигаралардан ташқари унинг яна қайси иши ўхшамади?
У урушларни ниҳоятда севарди. 1945 йилдаги сайловларгача орамиздаги кўпчилик олти йилдан бери форма кийиб юрарди. Биз ҳаммасини ташлаб, ҳақиқий ҳаётга қайтишни (айримларимиз ҳатто бошлашни) хоҳлардик. Черчилль эрта демобилизациянинг21 хатарли оқибатлари ҳақида сафсата сотди. Шарқий Европага темир парда туширилди: рус иттифоқдоши ўзининг аввалги большевистик таҳдид ролига ўтди. Биз оддий аскарлар янги ташқи сиёсий жараёнлар – йўналишларда тўсатдан юзага келган танаффуслар борасида ҳеч нарсани тушунмадик. Биз русларни фашистик диктатурага қарши курашдаги буюк
21
Демобилизация – уруш тугагач, аскарларни уйларига қайтариш.