1985. Энтони Бёрджесс
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 9
Ўйлашимча, мен уни еча оламан.
Қандай?
Мана, “Уиган бандаргоҳига йўл”дан парчани тингланг. Оруэлл поезд деразасидан Нортэм харобаларининг орқа ҳовлиларига қарайди: “Яланғоч тошларда тиззалаб ўтириб олган ёш жувон таёқ билан канализация қувурини кавларди. Мен унга яхшироқ разм солишга улгурдим: шакли беўхшов бот 29 лари, совуқдан қизарган қўлларига. Поезд унинг ёнгинасидан ўтиб кетаётганда у бошини кўтарди ва мен унинг нигоҳларини илғашга етарлича яқин келдим. Унинг юзлари думалоқ, рангпар эди… ва бир лаҳзада унда шу қадар ғамгин ҳамда умидсиз ифода балқидики, бунақасини кўриш менга илк бор насиб бўлганди… Аёлнинг юзларидаги қайғу жониворга хос маъносиз изтироб эмасди. У ўзи билан нималар бўлаётганини жуда яхши билар, шафқатсиз қисмат туфайли қутурган совуқда тиззалаб ўтирганини мендан кам ҳис қилмасди… ва таёқ билан сассиқ канализация қувурини кавлаб турарди”. Эсланг, худди шундай образ “1984”да ҳам пайдо бўлади. Романнинг биринчи қисмидаги миссис Парсонс ҳақида айтяпман. Унинг канализация қувури тўлган бўлиб, Уинстон Смит уни тозалайди. Сизифона 30 образ. Паст табақали аёлнинг умидсиз қисмати. Оруэлл ҳақиқий социалист партиядаги каттаконларнинг эмас, канализация қувури билан курашаётган аёлнинг тарафида бўлиши керак деб ҳисоблайди. Лекин бу партияни ҳокимият бошқарувига олиб келмасдан унга ёрдам бериш мумкинми? Партия ҳукуматга келди, бироқ канализация қувури тўлалигича турибди. Реал ҳаёт ва партия
27
Тори – ҳозирги Англияда консерваторлар партияси ва шу партия аъзоси.
28
Парадокс – соғлом ақлга зид бўлган фикр.
29
Бот – бошқа оёқ кийим устига кийдирилган резинали ёки иссиқ оёқ кийим.
30
Сизиф – юнон мифологиясида худоларни ҳақорат қилгани учун тоғдан доимий тушадиган харсангларни юқорига олиб чиқиш билан жазоланган подшоҳ образи. Оғир, лекин фойдасиз меҳнат рамзи.