1985. Энтони Бёрджесс
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 8
Тарих нуқтаи назаридан британча мақсад ва ҳаёт тарзини қандай тасаввур қилишарди?
Аниқ айта олмайман. Тушунчалар шизофреник23 ҳолатда қандайдир чалкашган ва иккига бўлинган эди. Ёки Ҳаёт тарзи ва Мақсад бир-бирларини унчалик ҳам ҳурмат қилмадилар. Материалларнинг катта қисми эскирган эди. Масалан, аллақачон бузилган колониялаштириш тизимини кўкларга кўтариш. Аммо хизматчилар орасидаги маълумотлиларига Британия империяси мавжудлиги ҳақида тасаввур га ҳам эга бўлмаган сафдошлари олдида империализмни муҳокама қилиш ва уларга таъсир ўтказишга йўл қўйиларди. Либераллар лорди Бирвиж томонидан Бисмарк Германиясидан ўзлаштирилган ҳамда Бирвиж Режаси деб аталган ягона давлат суғуртаси ва умумий фаровонлик мамлакати қуриш тўғрисида материаллар ҳам мавжуд эди. Менимча, британча ҳаёт тарзи анчагина демократик, британча мақсад эса – ўз-ўзидан қаерга тўғри келса, ўша ерга ўтқазиш мумкин бўлган эҳтиёткор эгалитаризм24. Билмайман. Аммо шуни аниқ биламанки, бир қатор полковник-инқилобчилар буларнинг барини “социализм” деб атаб, ўз полкларида АЖВБ материаллари устидан мунозара ўтказишдан бош тортишди.
Полковник-инқилобчилар ростдан мавжудмиди?
Фақат Британия армиясида эмас. Бироқ шахсий таркиб ва ёш офицерлар ичида инқилобчилар кам эмасди. Баъзида Лондон иқтисодиёт мактабидан чиққан қандайдир лейтенант учраб қоларди. Умуман, инглизча синфий тизим ўзининг энг улкан аксини Британия армиясидан топди. Юқори табақали профессионал офицерлар анъанавий нутқ услуби ва ижтимоий хулқ-атворни олиб кирдилар: ҳар қандай вазиятда ҳам офицер жентельмен бўлиб қолмоғи лозим эди. Шахсий таркиб ва офицерлар орасидаги муносабатларда юмшоқ қилиб айтганда, умумий нафрат, нутқ ва услубда, шунингдек, ҳужум қилган ва ҳужум қилишни истамайдиган томонлар орасида улкан жарлик пайдо бўлди. Ҳатто демобилизациядан ўттиз йил ўтгандан кейин ҳам собиқ аскарлар орасида юқори табақадагилар қилган ҳақоратлар, кўнгилсизликлар, илтифотсизлик ва орадаги катта тафовут учун ўч олишдан умидворлари топиларди. Ҳамон хотираларда “офицер овози”нинг акс садолари – масалан, умидсиз ва кучсиз ғазаб уйғотувчи фельдмаршал лорд Монтгомерига ўхшаганларнинг ошкора бақириқлари сақланиб қолганди. Армия структураси урушгача бўлган фуқаролик жамиятига қўпол пародия эди. Армияга келган вақтингда ўртача радикал25 эдинг, 1945 йилги сайловларда эса пихини ёрган радикалга айландинг. Буни менга уэлслик сержант икки оғиз сўз билан ифодалаб
23
Шизофрения – руҳий касаллик тури.
24
Эгалитаризм (фр. egalitarisme – тенглик) – тенг ижтимоий ва фуқаролик жамиятини қуриш кўзда тутилган концепция.
25
Радикал – кескин чора-тадбирлар тарафдори.