1985. Энтони Бёрджесс
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 12
У жуда ҳам узоқлашиб кетди.
Ўзингиз ўйланг… Зиёлининг табиати тараққиётга мойил. Бошқача сўзлар билан айтадиган бўлсак, у оддий инсонларга тезда катта ўзгаришлар ваъда этадиган сиёсий тузумни қўллаб-қувватлайди. Бу эса, ўз-ўзидан ландовур ва эски демократик тараққиёт ҳамда унинг сабрли мухолифатчиларига нисбатан нафрат туйғусини намоён этади. Ҳар қандай ҳукумат машинаси ўтмишни мажақлаб ташлаб, оқилона келажак яратишга қодир. Жуда ҳам ақлли ғоя. Ҳатто Оруэллга авторитаризмни севган ёки унга чидашга тайёр – Эллиот, Йейтс, Ивлин Во, Рой Кэмпбелл сингари зиёлилар “фашист” бўлиб туюлган. Ҳатто Шоу ва Уэллс ҳам. Аммо фашист бўлмаган зиёлиларнинг кўпчилиги коммунистлар эди. Яъни давлат ҳокимияти, репрессиялар, бир партияли тизим ва ҳоказолар ҳақида гапирадиган бўлсак, шу нарса келиб чиқади. “Фашизм” ва “коммунизм” атамалари ўзининг асл шуҳратини акс эттирмайди. Оруэлл уларни бир категорияга мансуб деб ҳисоблайди. Масалан, бу нарсани “олигархик коллективизм” деб аташ мумкин.
Лекин ҳар қандай прогрессив фикр – з иёлилар меҳнатининг меваси. Зиёлиларсиз, уларнинг ижтимоий адолатга, тенг даромадларга, меросий имтиёзларни йўқ қилишга чақириқлари ва ҳоказоларсиз – умуман, тараққиёт бўлиши мумкинми?
Аммо, уларнинг тараққиёт борасидаги фикрлари беғаразмикан? Оруэлл Артур Кестлер сингари Европа ҳокимиятини ҳаракатга келтирувчи пружиналар нималар эканлигини жуда яхши тушунган. Иккаласи ҳам ҳеч бир инсон сиёсий бошқарувга чин альтруизм41 сабабидан интилмайди, дея ҳисоблайди. Кестлерни у қўллаб-қувватлаган тузум қамоққа жўнатди. Оруэлл Испания озодлиги учун курашди ва рус коммунизми каталонча бошбошдоқликка жазо қўллаганда, у қочиш билан ўзини қутқарди. Сиёсий амбицияси бор зиёлилардан шубҳаланадилар. Ахир эркин жамиятда зиёлилар оддий синфга мансублар. Улар ўқитувчи, маърузачи ёки ёзувчи сифатида нима таклиф қилсалар, катта муҳокамаларсиз фойдаланилмайди. Агарда улар норозилик кўтариб, ўз меҳнатларидан бош тортсалар, ҳеч ким пинак ҳам бузмайди. Оқ шеърлар тўпламини чиқаришдан ёки соҳавий тилшунослик бўйича маъруза қилишдан бош тортиш – бу электрни узиш ёки авто бус қатновини тўхтатиш эмас. Уларга бир томондан капиталист хўжайин, бошқа томондан касаба уюшмаси бошлиғининг қўлидаги ҳокимият етишмайди. Уларнинг ҳафсаласи пир бўлади. Чин маънодаги интеллектуал ҳузур уларга кераксиздек туюлади. Ва улар инқилобчиларга айланадилар. Инқилоблар қоидага кўра, сафсатабозлик қобилиятига эга бўлган норози зиёлилар меҳнатининг натижасидир. Зиёлилар деҳқон ёки ишчилар учун кўча намойишларига чиқадилар. “Бутун дунё зиёлилари, бирлашингиз!” – унчаликк ҳам илҳомбахш шиор эмас-да.
Аммо, нима учун Оруэлл зиёлилардан қўрқарди? Ахир 1940 йилларда лейбористлар тепасида зиёлилар турмаганди-ку.
Йўқ.
41
Альтруизм – ҳеч қандай шахсий қизиқиш ва манфаатларсиз бировнинг фойдаси учун ҳаракат қилиш.