1985. Энтони Бёрджесс

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу 1985 - Энтони Бёрджесс страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
1985 - Энтони Бёрджесс

Скачать книгу

қандайдир мустақил олам бор, дея фараз қилмаслик керак. Солипсизм онгни воқелик сифатида баҳолайдиган, материяни эса ғоядан ортиқ нарса эмас деб фараз қилувчи идеализмдан кенгроқ тушунча. Аммо у бошқа онгларнинг мавжудлигини инкор қилмайди. Ва ниҳоят, ҳамма нарсани қамраб олувчи онг мавжудлигини илгари суради. Солипсизм solus ipse дан ўзга онгларнинг мавжудлигини исботлаш иложсиз, дея ўргатади. Бироқ барибир мантиқни инкор қилиш, қарама-қаршилик ёки ноизчилликни тан олиш учун индивидуал онгнинг вақтинчалик ёки қисман узилишларига йўл қўяди. Модомики, якка онг чиндан мавжуд экан, унинг хотиралари ҳақиқатдан узоқ бўлиши мумкин эмас. Ўтмиш беқарор ва мослашувчан эмас: онг доирасида у реал ўрин эгаллайди ва ҳақиқат ўзгарувчан, деган фикр хато. Математик формулалар ўзгармасдир. Яъни 2+2 ҳамиша 4 га тенг. Коллектив солипсизмга эса бунинг дахли йўқ.

      2+2 баъзида 4 га тенг бўлса, худди шу эҳтимол билан 3 ёки 5 ни ҳам бериши мумкин. Ғалати эшитилади. Аммо, партия ғалатилик – бу коллектив онгнинг нуқтаи назарини қабул қилмайдиган ва у билан бирлашишни рад этувчи индивидуал онгнинг таркибий қисми, деб уқтиради. Уинстон Смит ҳатто партия назорати остида бўлмаган, аммо унинг ўзини оқлаш жараёнларида муҳим мурватлардан бири ҳисобланган, ҳақиқат сингари туюлган оддий арифметикага ўралашиб қолади. Оқлаш жараёни 2+2 партиянинг айтганларига тенг эканлигига ўзини (шунчаки механик қабул қилиш эмас) ишонтиришда намоён бўлади. Шекспир, қуйидагиларни илгаридан кўради:

      КАТАРИНА: Нима, ой? Офтоб-ку, тунга ҳали бор.

      ПЕТРУЧЧО: Йўқ, у ой – ёп-ёруғ нур сочаётган.

      КАТАРИНА: Йўқ, қуёш – ёп-ёруғ нур сочаётган.

      […]

      ПЕТРУЧЧО: Ой дедим, ой.

      КАТАРИНА: Ҳа, ҳа, ҳа, албатта ой!

      ПЕТРУЧЧО: Тағин алдаяпсан, қуёш-ку ахир.

      КАТАРИНА: Ҳа-я, у қуёш-ку, қандай роҳатбахш!

      Қуёшмас десангиз, қуёшмас, тамом.

      Ойдан фарқингиз йўқ ўзгаришда ҳам.

      Нима деб айтсангиз ўша бўлади.

      Ва шундай ҳамиша Катаринага46.

      Ўжар Уинстон Смитнинг ғазабини босишга тўғри келади ва бу ҳолатда Петруччо ролида О’Брайан намоён бўлади.

      Партия солипсизми ушбу терминнинг анъанавий талқинидан фарқли равишда анчагина соғлом ҳамда бамаънироқ (ва, албатта, изчилроқ ҳам). Solus ipse ўзида маконни мужассамлаштирган, аммо замон ундан ташқарида бўлиб, мавжудлик шартларидан бири, дейиш мумкин. Аммо, мантиқан олиб қараганда, ягона онг агар ягона воқеликда мавжуд бўлса, ўзида барчасини, жумладан, вақтни ҳам мужассамлаштирмоғи лозим. Бундан ташқари мантиқнинг ўзини ҳам. Туйғулар – бор-йўғи “мен”нинг хизматкорлари ва улар бенуқсон эмас. Туйғулар алдамчилигини ҳеч ким инкор этолмайди. Биз иллюзияни ҳақиқатдан қандай фарқлаймиз? Фақатгина органларга таяниш ақлга тўғри келмайди. Ёлғизгина “мен” – бу номоддий, ишончли ва нима ҳақиқат-у, нима ёлғонлигини белгиловчи моҳият. Ушбу ягона атрибутдан “мен”нинг (у тасдиқланган, ўзгармас, барҳаёт, пок – пировард

Скачать книгу


<p>46</p>

У.Шекспир. “Қийиқ қизнинг қуйилиши”. Т.Тўла таржимаси.