Иқтисодиёт қандай тузилган. Ха-Джун Чанг
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Иқтисодиёт қандай тузилган - Ха-Джун Чанг страница 2
Албатта, ҳар ким ҳам, бу китобни ўқиш учун кўп вақт сарфлашга тайёр эмас, ҳеч бўлмаганда, бошланишида. Шунинг учун мен сизга қанча вақт ажрата олишингизга қараб, маълумотларни ўзлаштиришнинг бир неча усулларини таклиф қиламан. Агар сизни ўн дақиқа вақтингиз бўлса, боб ва сарлавҳаларнинг ҳар бирини биринчи саҳифасини ўқиб чиқинг. Уддалай олсангиз, мана шу ўтган ўн дақиқа ичида бир-икки соат қўшимча вақтингиз борлигини тушуниб етасиз. Агар сизда бир неча соат қўшимча вақт бўлса, 1 – ва 2-бобларни, сўнгра эпилогни ўқиб чиқинг. Қолган саҳифаларни шунчаки варақланг. Агар сизда ярим кун вақт бўлса, фақат ҳар икки параграфда учрайдиган бўлим сарлавҳалари ва хулосаларига эътибор қаратинг. Агар сиз сатрларни тезлик билан ўқисангиз, барча бобларнинг кириш ва якуний қисмлари билан танишиб чиқишга етарлича вақтингиз бўлади.
Агар китобни тўлиқ ўқиш учун вақтингиз ва сабрингиз бўлса, илтимос, шундай қилинг. Бу энг яхши йўл. Мен жуда хурсанд бўламан. Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам, фақат сарлавҳаларини ўқиб, сизни унчалик қизиқтирмайдиган бўлимларни ўтказиб юборишингиз мумкин.
1-ҚИСМ
ТАНИШУВ
1. ҲАЁТ, КОИНОТ ВА БОШҚА ҲАММА НАРСА: ИҚТИСОДИЁТ НИМА?
Иқтисодиёт нима?
Мавзуни тушунмаган ўқувчи буни иқтисодий фаолият фани деб ўйлаши мумкин. Зеро, кимё кимёвий моддаларни, биология тирик организмларни, социология эса жамиятни ўрганади, шунинг учун ҳам, иқтисод иқтисодий фаолиятни ўрганиши керак.
Бироқ энг машҳур замонавий китоблардан баъзилари, иқтисод бундан ҳам кўпроқ тушунча эканлигини таъкидлайди. Уларнинг таъкидлашича, иқтисод – энг муҳим масала – "ҳаёт, коинот ва бошқа ҳамма нарса" (бу Дуглас Адамснинг "Автостопда галактика бўйлаб саёҳат"3 номли илмий-фантастик романидан, 2005-йилда Мартин Фриман бош ролда суратга олинган фильм )дир.
Financial Times журналисти ва муваффақиятли "Яширин иқтисодчи" китобининг муаллифи Тим Харфорд фикрича, иқтисод ҳаётни ўрганишдир; у ўзининг иккинчи асарини «Ҳаёт мантиғи”4 (2011) деб атаган.
Ҳали ҳеч бир иқтисодчи "Иқтисод коинотни тушунтира олади", – деб даъво қилмаган. Айни пайтда, унинг тузилиши физикларнинг қизиқиш доираси билан чекланмоқда ва айнан шу oлимлар мисолида иқтисодчилар ўз соҳасини ҳақиқий фанга айлантириш истагида ўрнак кўрган.5 Баъзилар, Ҳатто унга яқинлашганлар: улар ўзларининг фанлари "дунё" ҳақида эканлигини даъво қиладилар. Масалан, Роберт Франкнинг машҳур “Иқтисодий натуралист” туркум асари иккинчи жилдининг сарлавҳаси: “Иқтисодиёт дунёни тушунишга қандай ёрдам беради” – деб номланади.
Бу китобларнинг барчасида "ҳамма нарса" ҳақида эслатма бор. "Ҳаёт мантиғи" сарлавҳаси бу – “Ҳамма нарса ҳақида иқтисод”га ишора қилади. Стивен Левитт ва Стивен Дубнернинг "Фрикономика"
3
Aдамс Д. Aвтостопчининг Галактика бўйича қўлланмаси. М.: AСТ, 2002 йил
4
Харфорд Т. Яширин иқтисодчи. СПб. : БестБусинессБоокс, 2009; Ҳарфорд Т. Ҳаёт мантиғи ёки дунёдаги ҳамма нарса ҳақида иқтисод. СПб. : БестБусинессБоокс, 2011
5
Бу ҳодиса "физикага ҳасад" деб аталади