Буюк Гэтсби. Фрэнсис Скотт Фицджеральд

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Гэтсби - Фрэнсис Скотт Фицджеральд страница 5

Буюк Гэтсби - Фрэнсис Скотт Фицджеральд

Скачать книгу

бўлиб ишламаган. У Нью-Йорқдаги бир хонадонда ишлаган, унинг ошхонасида икки юз персонлик кумуш идиш бор эди, у фақат шу кумуш идиш билан фахрланарди. Эртадан кечгача уни тозалаганитозалаганди, ана шундан кейин негадир акса урадиган бўлиб қолган…

      – Жуда ёмон қийналган эди-да ўзиям, – гапга қўшилди Бейкер хоним.

      – Тўғри. Жуда ёмон қийналди. Ҳатто иш жойидан кетишга ҳам рози бўлиб қолди.

      Ботиб бораётган қуёш нурлари Дэзининг нимпушти чеҳрасига туша бошлади; мен унинг шивирлаётган гапини жон қулоғим билан эшитардим, нафасимиз нафасимизга уриларди, ниҳоят, қуёшнинг заррин нурлари унинг чеҳрасини тарк этди. Атрофни қоронғулик чулғагач, мен ҳам бу гўшани тарк этиб, уйга кетишга чоғланган ҳам эдимки, хизматкор келиб Томнинг қулоғига ниманидир шивирлади. Том қовоғини уйиб, ўтирган жойидан турди-да, чурқ этмай бошқа хонага чиқиб кетди. Дэзи жим бўлиб қолди, эри чиқиб кетгач, мен томон энгашиб, мулойим овозда сўз қотди:

      – Эҳ, Ник, билсанг эди, бизни йўқлаб келганингдан ниҳоятда бошим осмонга етди. Сен худди… жуда ёқимтойсан-да. Тўғрими? – деб Бейкер хонимга савол назари билан қаради Дэзи. – У ўз фикрига эга эркак.

      Дэзи ўйланиб қолди. Афтидан, эрига кўнгли йўққа ўхшайди. Дэзи баъзан дилидагини тилига чиқарадиганлар тоифасидан эди. Унинг иссиқ нафасини ҳис этиб турардим. У баногоҳ қўлидаги сочиқчасини стол устига ирғитди-ю, биздан кечирим сўраб, хонадан чиқиб кетди.

      Бейкер хоним иккимиз бир-биримизга лоқайд қараб қўйдик. Мен энди гап бошламоқчи бўлган эдим, у қаддини ростлаб “жиминг” дегандек бармоғини лабига қўйди. Нариги хонадан Томнинг ҳаяжонли бўғиқ овози эшитиларди. Бейкер хоним ҳеч тортинмай овоз келган томонга қулоқ сола бошлади. Аввалига Томнинг овози бемалол эшитилиб турди, сўнг у шивирлаб гаплаша кетди, кейин овоз бизга эшитилмай қолди.

      – Сиз боя тилга олган жаноб Гэтсби қўшним бўлади, – гап бошладим мен.

      – Узр, гапирмай туринг. Ичкарида нима гап эканлигини эшитмоқчиман.

      – У ерда нимадир бўляптими? – соддалик билан сўрадим.

      – Ие, ҳеч нарсадан хабарингиз йўқми? – ҳайратланиб сўради Бейкер хоним.

      – Тавба, мен ҳамма билади, деб ўйлабман.

      – Йўқ, ҳеч нарсадан хабарим йўқ.

      – Умуман… – деди Бейкер хоним чайналиб.

      – Нью-Йорқда Томнинг бир хонимчаси бор.

      – Қанақа хонимча? – довдираб сўрадим.

      Бейкер хоним “ҳа, шундай”, дегандай бош ирғаб, тасдиқлади.

      – Ўша қийшанғининг озгина виждони бўлганда, овқат пайтида Томга қўнғироқ қилмасди, тўғрими?

      Мен эшитган гапимни ҳали ҳазм қилмаган ҳам эдимки, эшик очилиб, остонада уй эгалари кўриндилар.

      – Узр, зарур иш чиқиб қолди, – деди шодон қичқирганча Дэзи.

      У ўз жойига бориб ўтирди-да, Бейкер хонимга синовчан назар ташлади, сўнг менга қараб, гўё ҳеч нарса бўлмагандек гап бошлади:

      – Мен бир дақиқага ташқарига чиқиб, боғни кузатдим, атроф шундай гўзалки… Боғда қушлар хониш қиляпти, менимча, булбул бўлса

Скачать книгу