Буюк Гэтсби. Фрэнсис Скотт Фицджеральд
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Буюк Гэтсби - Фрэнсис Скотт Фицджеральд страница 6
– У пайтда ҳали урушдан қайтиб келмагандим.
– Ҳа, тўғри айтасан, – деди-ю, жим бўлиб қолди. – Ник, биласанми, бошимдан кўп савдолар ўтди, мен ҳозир ҳеч нарсага ишонмайдиган бўлиб қолганман.
Унинг гапида жон бор эди. Бир оз сукут сақладим. Унинг ярасини янгилагим келмади. Гапни бурмоқчи бўлиб яна қизи ҳақида сўрай бошладим:
– Қизинг гапиряптими? Овқатини ҳам ўзи ейдиган бўлиб қолгандир?
– Ҳа, албатта, – хаёли паришон ҳолда деди Дэзи.
– Ник, у туғилганида мен нима деганимни билишни хоҳлайсанми?
Истасанг, сўзлаб бераман.
– Ҳа, жуда хоҳлайман.
Бундан сен кўп нарсаларни билиб оласан. Қизим туғилганидан сўнг бир соат вақт ўтса ҳамки, Том ёнимда кўринмади. Кўзим ёригач, мени гўё ҳамма унутгандек ҳис этдим ўзимни. Дарҳол доядан “ўғилми, қизми” деб сўрадим. Қиз эканлигини билгач, тескари ўгирилиб йиғлаб юбордим. Сўнг: “Хўш, қиз бўлса нима қипти, жуда хурсандман”, деб ўзимни овутдим.
– Бу оламда яхши кунлар йўқ экан, – гапида давом этди Дэзи ишонч билан.
– Ҳамма, ҳатто ақлли ва илғор одамлар ҳам шундай деб ўйлайдилар. Ахир мен кўп жойларда бўлдим, у ерларни кўрдим ва шу нарсага амин бўлдимки, – унинг кўзлари Томникидай чақнаб кетди ва кибр ила кулиб қўйди.
– Мен кўпни кўрган ва ҳафсаласи пир бўлган аёлман, – деди.
Унинг бу сўзлари бемаъни эканлигини фаҳмлаб турардим. Дэзининг ёқимли жарангдор овози қўққисдан кесилиб қолди.
Начора, бошқаларнинг ёлғон, айёрлик билан айтаётган гапларини эшитишга мажбур эдим. Бундан ўзимни ноқулай ҳис эта бошладим.
Орадан бир оз вақт ўтгач, Дэзи Том каби, ўзининг қандайдир юқори табақали яширин жамият аъзолигига ҳуқуқи борлигини айта бошлади, унинг чеҳрасида мағрурона табассум ўйнарди.
Алвонранг хона чироқлар нури остида киши кўзига янаям тароватли кўринарди. Том уйнинг бир бурчагида қунишиб ўтираркан, Бейкер хоним унинг ёнида чўқ тушиб, қандайдир журнални майин овозда, гўё алла айтаётгандек ўқимоқда эди. Том диққат билан Бейкер хонимга қулоқ солар, ҳар замонда бошини ирғаб ҳам қўярди. Том журналда босилган хабарларга жуда қизиқиб қолди. Янада берилиб тинглай бошлади. Остонада бизни кўрган Бейкер хоним худди огоҳлантиргандек қўлини силкиб қўяркан:
– Давоми келгуси сонда, – дея сўнгги жумлани ўқиб, журнални бир чеккага қўйиб қўйди-да, ўрнидан турди.
– Соат ўн бўлди, – деди Байкер хоним деворга осиғлиқ турган соатга қараб.
– Қизалоқнинг ухлайдиган вақти ҳам бўлди.
– Эртага Уэстчестерда Жорданнинг мусобақаси бор, – деди Дэзи.
– У ерга барвақт бориши керак.
– Э, сиз Жордан Бейкер экансиз-да! – дея уни эсладим, чунки бу чеҳрани мен жуда кўп маротаба Ашвилл ва Хот-Спринг ва Палм-Бич журналлари саҳифаларида кўргандим. У ҳақидаги аламли миш-мишларни ҳам эшитган эдим. Булар анча ёдимдан кўтарилаёзибди.
– Тунингиз