Буюк Гэтсби. Фрэнсис Скотт Фицджеральд
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Буюк Гэтсби - Фрэнсис Скотт Фицджеральд страница 10
У менга мақтаниб, эри унга уйлангандан буён 127 марта суратга олганлигини айтди.
Уилсон хоним кийим-бошини алмаштиришга улгурганди – энди у хонанинг у бошидан-бу бошига юрганида ҳилпирайдиган қаймоқранг юпқа матодан тикилган кўйлак кийиб олганди. Бу кўйлак унга жуда ярашган, чиройини очиб юборганди. Кундуз куни устахонада мен кўрган бу аёл тамоман ўзгариб кетганди. У кибрҳаво билан таманноли қадам ташларди. Унинг хандон отиб кулишлари, ноз-карашмалари-ю, имо-ишоралари ва қийшанглаши тобора ортиб бормоқда эди.
– Эҳ, жонгинам, – дерди у синглисига баланд овозда, – йиғилганлар сендан дандай қилиб бирон нарса ундирсак экан, деган ўйда ўтиришибди. Ўтган ҳафта бир аёл келди, оёғимнинг тирноқларини олиб, бўяб кетди. Бу иши эвазига катта пул талаб қилса бўладими!
– Ўша аёлнинг исми нима экан, – сўради Мак-Ки хоним.
– Эберхардт хоним. Уйма-уй юриб мижозларининг тирноқларини текислайди.
– Менга кўйлагингиз жуда ёқди-да, Уилсон хоним, – деди МакКи хоним.
– Ажойиб. Сизни жуда очиб юборибди.
Уилсон хоним менсимагандай қошларини учирди-да, талтайиб, бош силкиб қўйди.
– Бу эски кўйлагим, – деди у.
– Уни баъзан кўнглим тусаганда кияман.
– Ҳа, ҳа, кўйлагингиз ўзингизга жуда ярашибди, – тинмай мақтарди Мак-Ки хоним. – Агар ҳозир сураткаш шу кийимингизда суратга олса борми! Ажойиб сурат бўларди-да!
Биз ҳаммамиз Уилсон хонимга тикилиб қарадик. У эса пешонасига тушган бир тутам сочини тузаб қўйди-да, бизга табассум ҳадя этди. Жаноб Мак-Ки бошини қийшайтирганча Уилсон хонимга тикилиб қолди. Сўнг худди суратга олаётгандек икки бармоғини у томон чўзди.
– Мен фақат чироқ нурини бошқачароқ қилиб, Уилсон хонимни расмга олган бўлардим, – деди у бир оз суқут сақлагач. – Чунки шунда юз пардози яққол кўзга ташланади. Сочларини эса бор бўйи билан кадрга туширишга ҳаракат қилган бўлардим.
– Йўқ, мен чироқни сираям ўзгартирмаган бўлардим! – хитоб қилди Мак-Ки хоним.
– Менимча, шу ҳолат айни муддао…
– Жим-м… – дея уни эри туртиб қўйди. Ҳаммамиз яна Уилсон хонимга кўз тикдик. Шу топ Том Бьюкененни эсноқ босиб, ўрнидан турди.
– Жаноблар ва хонимлар, бўладиган ишдан гаплашайлик, бирон нима ичсак бўлармиди, – деди Том.
– Миртл, ухлаб қолмасларидан ичимликларига яхдан солиб бер.
– Ях олиб келишни болакайга тайинлаган эдим.
– Миртл беғам боланинг ўз вақтида сўзи устидан