Ирода кучи. Келли Макгонигал
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ирода кучи - Келли Макгонигал страница
Ушбу китоб васваса, гиёҳвандлик, ишларини ўз вақтидан кечиктирган ва ўзини бирор нарса қилишга кўндириш билан курашган ҳар бир кишига, яъни барчамизга бағишланган
Aқлли одам ўзини назорат қилишни хоҳлайди – бола эса ширинликларни.
МУҚАДДИМА
“ИРОДА КУЧИ ФАНИ” КУРСИ БЎЙИЧА КИРИШ ДАРСИ
Қачонки кимгадир ирода кучи курсини ўргатаётганимни айтсам, улар деярли доим: “Оҳ, менга шу нарса етишмаётган эди”, дейишади. Бугунги кунда одамлар ирода кучи – эътибор, ҳис-туйғулар ва истакларни назорат қилиш қобилияти – жисмоний соғликка, молиявий аҳволга, яқин муносабатларга ва касбий муваффақиятга таъсир қилишини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ тушуниб етмоқда. Бу ҳаммамизгамаълум. Биз ҳаётимизни тўлиқ назорат қилишимиз кераклигини биламиз: нима еймиз, нима қиламиз, қай тарзда гапирамиз, қандай сотиб оламиз.
Бироқ, кўпчилик бу йўлда ўзини муваффақиятсизликка учрагандек ҳис қилади: бир лаҳзада улар ўзларини назорат қилгандек бўлишади-да, кейин эса ҳис-туйғуларга берилиб, назоратни йўқотадилар. Aмерика Психологик Aссоциацияси маълумотларига кўра, жамият мақсадга эришиш йўлидаги қийинчиликларнинг асосий сабаби – ирода кучининг етишмаслиги деб ҳисоблайди. Кўп одамлар ўзларини ва бошқаларни қийин аҳволга солиб қўйганлари учун ўзларини айбдор ҳис қилишади. Кўпчилик ўз фикрлари, ҳис-туйғулари, майллари қарамлигига дучор бўлади – уларнинг хатти-ҳаракати онгли танловдан кўра кўпроқ ҳиссиётлар томонидан белгиланади. Ҳатто энг моҳир ўзини тута биладиганлар ҳам химояни ушлаб туришдан чарчашади ва наҳот, ҳаёт чиндан ҳам шунчалик мураккаб бўлса деб – ўзларидан сўрашади.
Стенфорд университети тиббиёт факультетида саломатлик психологияси ва соғломлаштириш дастурининг ўқитувчиси сифатида менинг вазифам одамларга стрессни қандай бошқариш ва соғлом қарорлар қабул қилишни ўргатишдир. Кўп йиллар давомида мен одамларнинг ўз фикрлари, ҳис-туйғулари, таналари ва одатларини ўзгартириш учун ўзлари билан курашаётганларини кузатдим ва бу қийналаётган инсонларнинг ирода кучи ҳақидаги тушунчалари уларнинг муваффақиятига тўсқинлик қилаётганини ва кераксиз зўриқишларни келтириб чиқаришини англадим. Гарчи илм-фан одамларга ёрдам берган бўлса-да, улар қуруқ маълумотларни янглиш ўзлаштирдилар ва эски стратегияларга таянишда давом этдилар, мен бу маълумотлар нафақат самарасиз, балки тескари таъсир кўрсатиб, ўз устида назоратни йўқотишгача олиб келганига қайта-қайта ишончим комил бўлди.
Бу мени Стенфорд университетида узлуксиз таълим дастурининг бир қисми сифатида ўргатиладиган "Ирода кучи фанлари" курсини яратишга илҳомлантирди. Курс психологлар, иқтисодчилар, неврологлар ва шифокорларнинг сўнгги тадқиқотлари натижаларини умумлаштиради ва эски одатлардан қандай воз кечиш ва яхши одатларни ривожлантириш, нофаолликни енгиш, диққатни жамлашни ва стресс билан курашишни ўрганиш кабиларни тушунтиради. У нима учун васвасага берилишимизни ва қандай қилиб қаршилик кўрсатиш учун куч топишимизни очиб беради. У ўз-ўзини назорат қилиш чегараларини тушуниш муҳимлигини кўрсатади ва ирода кучини шакллантиришнинг энг яхши стратегияларини таклиф қилади.
Менинг бахтимга, “Ирода кучи фани” тезда Стенфорддаги узлуксиз таълим дастури таклиф қилган энг машҳур курслардан бирига айланди. Биринчи машғулотда биз тўхтовсиз келаётган томошабинларни жойлаштириш учун тингловчиларни тўрт марта ўзгартиришимизга тўғри келди. Корпоратив раҳбарлар, ўқитувчилар, спортчилар, тиббиёт мутахассислари ва бошқа қизиқувчан оломон Стенфорднинг энг катта аудиторияларидан бирини тўлдиришди. Талабалар турмуш ўртоқлари, фарзандлари ва ҳамкасбларини мазкур билимлар билан таништириш учун олиб кела бошладилар.
Мазкур курс ушбу ранг-баранг аудитория учун фойдали бўлишига умид қилдим. Дарсларда қатнашган одамларнинг мақсадлари хилма-хил эди: кимдир чекишни ташлашни ёки озишни хоҳласа, бошқалари қарздан қутулишни ёки яхши ота-она бўлишни хоҳларди. Aммо натижа мени ҳам ҳайратда қолдирди. Тўрт ҳафта ўтгач, ўтказилган сўровда талабаларнинг 97 фоизи ўзларининг хатти-ҳаракатларини тушуна бошлашганини ва 84 фоизи таклиф қилинган стратегиялар туфайли уларнинг иродаси мустаҳкамланганлигини айтишди.
Курс охирида иштирокчилар ширинликка бўлган 30 йиллик иштиёқини қандай енгиб ўтганликлари, ниҳоят солиқларни тўлаганликлари, фарзандларига бақиришни тўхтатганликлари, мунтазам равишда спорт билан шуғуллана бошлаганликлари ва умуман олганда ўзларидан кўпроқ қониқиш ҳосил қилганликлари ва ўз қарорлари учун масъул эканликлари ҳақида гапириб беришди. Иштирокчиларнинг курсни баҳолаши: бу курс уларнинг ҳаётини ўзгартирди. Талабалар бир овоздан: “Ирода кучи фани” уларга ўз-ўзини назорат қилишни ривожлантиришнинг аниқ стратегияларини ва улар учун жуда муҳим ҳисобланган нарсага эришиш