Катта хонадон 2. Салом Муҳаммад
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Катта хонадон 2 - Салом Муҳаммад страница 1
“Катта хонадон…” романида кекса ота-она, ўн бир фарзанд, шунга яраша келинлару куёвлар ҳамда бир дунё неваралардан иборат катта ўзбек хонадонининг тугаши мумкин бўлмаган муаммолари қуршовидаги одамлар руҳий дунёси акс этган. 2019 йилги Нобел мукофоти эгаси, поляк адибаси Олга Токарчук айтмоқчи: “Муаммо бор жойда адабиёт гуллаб-яшнайди”1. Бу асарда кўламли ижтимоий тўнтаришлар, турлича ҳаётий принципларнинг ошкора тўқнашувлари орқали юзага келган конфликт йўқ. Унда кўпчилик ўзбек ўтбошисига хос бўлган сиртдан бир маромда кўринадиган, ичига киргандагина қанчалик долғали ва пўртанали экани билинадиган зерикарли ва серташвиш тирикчилик тарзи майда тафсилотларигача акс эттирилган. Бундай тасвир ўқирманга хонадон ичидаги асл манзарани яқиндан кўриб, четдан қараганда уйғонадиган юзаки таассурот билан солиштириш имконини беради. Шу аснода ўтбоши аъзоларининг ҳар бирига хос бетакрор инсоний қирралар яққол намоён этилади. Айни шу жиҳат асарнинг жозибасини таъминлаган. Зотан, ҳар бир ўзбек оиласида сиртдан кўрингани билан асл ҳолати орасида кескин фарқ бор ва ана шу фарқ ўтбошининг асл маънавий қиёфасини кўрсатади.
Ўзбек оиласида ўзгалар кўзига тўкис ва нуқсонсиз кўриниш ҳамда ички муаммоларга бошқаларнинг эътиборини тортмасликка интилиб яшалади. Шу сабаб айтар сўзи, кияр кийимидан тортиб, оила қуришдай муҳим ҳаётий масалаларда ҳам атрофдагилар билан ҳисоблашишга уринилади. “Одамлар нима деркин?” – деган савол залвори миллатни ўз этник қиёфасини йўқотиб қўйишдан сақлаб келаётгани жонли образлар тақдири мисолида ишонарли кўрсатиб берилган.
Асарда ёзувчи мураккаб инсоний тақдирлар, одам руҳиятидаги чексиз товланишлар, ҳиссиётларнинг адоқсиз жилвалари ва тинимсиз ҳаракатдаги тимсолларни кўрсатиш орқали тасвир кўламининг кенглигига эришилган. Шу жиҳатдан битикни замонавий ўзбек насрида кўрилмаган бадиий эксперимент дейиш мумкин. Ундаги барча тимсоллар – бирорта фавқулодда фазилатга эга бўлмаган оддий одамлар. Бу одамларга хос жиҳатлар фақат маиший планда акс эттирилганига қарамай, тасвир пухталиги асарнинг бадиий савиясини юксаклигини таъминлаган. Бу роман кўркам адабиётнинг ҳамиша алоҳида ҳодисалар ва юксак туйғулар тасвирланадиган, ҳаётни бир қадар идеаллаштириб кўрсатадиган санъат эканига кўниккан ўқирманларда шаклланган азалий тасаввурларни ўзгартириб юборади. Ниҳоятда оддий, майда икир-чикир воқеаларнинг маҳорат билан амалга оширилган тасвири ҳамда ундан келиб чиқадиган салмоқли бадиий маъно битикка жозиба бағишлаган. Ёзувчи ҳар қандай шахсга хос жиҳатлар унинг ўзга одамлар билан одатий кундалик муносабатларида ёрқин намоён бўлишини тўғри ҳисобга олади.
Одам табиатига хос асл қирралар кутилмаган экстремал ҳолатлардан кўра оддий ва одатий вазиятларда тўлиқроқ кўринади. Фавқулодда ҳолатларга тушган одамнинг тутумлари ҳам кутилмаган бўлади. Кўпинча бу тутум шу одамнинг асл табиатига бутунлай ёт бўлиши ҳам мумкин. Одатий кундалик юмушлар фонида ҳар бир кишининг асл табиатига хос қирралар секинлик билан бўлсада, тўла юз кўрсатади. “Катта хонадон…” асари айни шу жараённи акс эттиргани билан қимматлидир. Фавқулодда вазиятга тушган одам нисбатан осон қаҳрамонлик кўрсатади. Чинакам қаҳрамонлик ҳар кунги зерикарли ва серташвиш умрни муносиб кечира билишда намоён бўлади.
Романдаги Ҳилола кўпчилик қатори экани, ўзгаларга қуловузлик (йўлбошчилик) қилиш тугул ўз йўлини зўрға топиб юриши, ҳатто, ўз севгиси йўлида ҳам курашолмаганига қарамай, бутун роман йўналишини белгилайди. Одатда, бадиий асарга қаҳрамон бўлган шахслар ўқиш, иш, турмуш ва ижтимоий ҳаётда фаол кишилар тарзида тасвирланиб келинган. Бу романдаги Ҳилола худди шу хусусиятларга эга бўлмагани ҳолда яшаш учун тинимсиз курашгани туфайли қаҳрамондир. Яъни у асарда адабий қаҳрамон эмас, балки тирик бир одамнинг образи сифатида тасвирланган.
Жуда ақлли, истеъдодли, покиза ва ҳалол, ўктам, қайсар, яқинларига гапини ўтказа оладиган кенжа қиз Ҳилоланинг турмушга чиқишдай муҳим ҳаётий масалага жуда лоқайд ва тушунарсиз ёндашгани, англовсиз ўжарлик ва аччиқ-зарда билан ўз тақдирини залолат томон буриб юборгани романда жуда табиий
1
“Китоб дунёси” газетаси. 2019 йил 23 октябр.