Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 2
Ўнта иқтисодчидан битта саволга ўн хил жавоб оласан, дейишади. Гаров ўйнашим мумкинки, ўнта иқтисодчидан: “Нима учун Нью-Йорк шаҳрида квартиралар ва таксилар етишмовчилиги кузатилади?” ‒ деб сўрасангиз, ушбу саволга ўналаси ҳам: “Такси ҳайдаш рухсатномалари сонига чеклов ўрнатилгани ва ижара назорати такси хизматлари ҳамда тураржойни етарли миқдорга етишдан чеклаб тургани туфайли”, ‒ деб жавоб беради. Иқтисодчиларнинг барчаси умумий фикрда бўлган кўплаб масалалар мавжуд. Иқтисодчиларнинг мутлақ кўпчилиги халқаро савдо мамлакатларнинг яшаш стандартларини кўтаришига, четдан киритиладиган маҳсулотларга солинган бож тўлови эса халқнинг зарарига ишлашига ишонади. Шунингдек, иқтисодчиларнинг аксарияти якдиллик билан қабул қиладиган яна бир фикр бор: ижара назорати уй-жойнинг сони ва сифати камайиб кетишига олиб келади. Аксар иқтисодчилар 2001 йил 11 сентябрдаги даҳшатли воқеа иқтисодий фаолликнинг камайиб кетишига олиб келишини бир овоздан башорат қилишган эди. Тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, иқтисодчилар орасидаги тафовут (улар хоҳ консерватив республикачи бўлсин, хоҳ либерал демократ бўлсин) ўзаро ва бошқа соҳа вакиллари ўртасидаги тафовутдан кўра кичикроқ. Ўзаро қарама-қарши сиёсий қарашларга эга иқтисодчилар кўп масалаларда якдил фикрга эгалар.
Иккала партия билан ҳам яхши муносабатда бўлган иқтисодчилар кўпинча сиёсатчиларнинг икки партияли коалициясига қарши бирлашади.
Шу сабабли ҳам иқтисодчилар дунёга бошқача назар билан боқишларига ва муаммоларни ҳал этишда ўзгача ёндашишларига ишонаман. Иқтисодчидек ўйлаш талаб ва таклиф каби соддалаштирилган моделлар билан ишлашда дедуктив фикрлаш демакдир. Шунингдек, иқтисодчи каби ўйлаш чекланган шароитда нималарни айирбошлаш кераклигини аниқлашни ҳам ўз ичига олади. Бунда бир танловнинг чиқими бошқа муқобил танлов келтириши мумкин бўлган кирим билан ўлчанади. Самарадорлик асосий мақсад этиб белгиланади, яъни чекланган манбалар орқали эгаллаш мумкин бўлган энг катта фойда кўзланади. Бу ерда маржиналистик ёки босқичма-босқич ёндашувни қўллаш лозим. Бундай ёндашувларда қўшимча маблағ киритиш эвазига қанча даромад кўриш мумкинлиги ҳисобланади. Манбалардан турлича фойдаланиш ҳисобга олинади ва исталган натижага эришиш учун турли вариантлар кўриб чиқилади (ҳар хил манбалар ўртасида турли ўрин алмаштиришлар орқали). Ниҳоят, иқтисодчи “инсонларга танлаш имкони берилгандагина фаровонлик