Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 30

Жанр:
Серия:
Издательство:
Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан

Скачать книгу

балиқларни қириб юборсам, ўн йил ичида лицензиям ҳеч нимага ярамай қолади”. Дэрил Спенсер дунёнинг бошқа қисмларида яшовчи балиқчиларга қараганда ақллироқ ёки кўпроқ табиатсевар эмас, шунчаки унинг мотивлари бошқача. Ажабланарлиси шундаки, баъзи экология ҳимоячилари лицензиялар жамоат мулкини “хусусийлаштириши” сабабли бундай лицензияланган квоталарга қарши чиқмоқда. Шунингдек, улар йирик корпорациялар лицензияларни сотиб олиб, охир-оқибат, кичик балиқчиларни бизнесдан сиқиб чиқариши мумкинлигидан ҳайиқади.

      Кузатувлар кўрсатмоқдаки, хусусий мулк ҳуқуқининг жорий этилиши – якка балиқчиларга маълум миқдордаги балиқни овлаш ҳуқуқини тақдим этиш ва бу ҳуқуқни бошқаларга сотиш учун имкон бериш – тижорий балиқчиликнинг инқирози шароитида энг самарали ечим экан. 2008 йилда ўтказилган ва “Science” журналида чоп этилган ушбу соҳадаги тадқиқотлар кўрсатишича, бир балиқчи томонидан иккинчисига берилиши мумкин бўлган квоталар жаҳондаги балиқ популяциясининг қирилиб кетишини тўхтата олади ва ҳатто унинг кўпайишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, бундай квоталарни қўллаш шарти билан бошқариладиган балиқ овлаш компанияларининг муваффақиятсизликка учраш эҳтимоли анъанавий усулларни қўллаган корхоналарникидан икки баробар камроқ.48

      Рағбатлар тўғрисида таъкидлаб ўтиш арзийдиган яна иккита фикр бор. Биринчидан, бозор иқтисодиёти нафақат ғолибларни мукофотлаши, балки ютқазганларни парча-парча қилиб ташлаши сабабли меҳнатсеварлик ва тараққиётни рағбатлантиради. 1990-йиллар интернетга алоқадор бўлганлар учун олтин давр эди. Аммо электр ёзув машиналари бизнеси учун жуда ёмон вақт эди. Адам Смитнинг “кўринмас қўли”да бевосита “бунёдкор бузғунчилик” ғояси мавжуд (бу атама австриялик иқтисодчи Йозеф Шумпетер томонидан таклиф қилинган). Бозор аҳмоқликни кечирмайди. “Walmart” компаниясини олайлик ‒ бошқа рақобатчиларни чангида қолдириб кетадиган муваффақиятли чакана савдо компаниясини. Америкаликлар айнан “Walmart”дан харид қилади, чунки унинг дўконлари арзонроқ нархларда ажойиб маҳсулотларни таклиф этади. Бу, албатта, яхши. Маҳсулотларни арзон нархларда сотиб олиш кўпроқ даромад олиш билан тенгдир. Шу билан бирга, Иллинойс штатидаги Пекин шаҳрида жойлашган “Al’s Glass and Hardware” дўкони ҳамда бошқа ердаги майда оилавий дўконлар учун “Walmart” қўрқинчли рақобатчидир. Сабаби оддий: “Walmart” шаҳар четида улкан савдо марказини очади ва бир неча йил ўтиб, шаҳар марказидаги барча кичик дўконлар ёпилиб кетади.

      Капитализм ниҳоятда шафқатсиз тизим бўлиши мумкин. Биз орқага қараб, буғ двигатели, механик тикув машинаси ёки телефон каби технологик ютуқлар ҳақида жўшиб гапирамиз. Аммо технологик тараққиётнинг бу мўъжизалари темирчи, тикувчи ёки телеграф оператори каби касбларнинг аҳамиятини тушириб юборди. Бунёдкор бузғунчилик – бозор иқтисодиёти шароитида эҳтимоллиги эмас, балки аниқ содир бўладиган воқеа. XX асрнинг бошларида америкаликларнинг ярми деҳқончилик ёки чорвачилик соҳасида �

Скачать книгу


<p>48</p>

“A Rising Tide,” The Economist, September 20, 2008.