Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 26

Жанр:
Серия:
Издательство:
Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан

Скачать книгу

километр лик ҳудудга кирадиган барча ҳайдовчилар учун 5 фунт стерлинг (8 доллар) миқдорида тўлов белгиланди.41 2005 йилда бу тўлов 8 фунт стерлинг (13 доллар)га оширилди, 2007 йилда эса тўлов эвазига кириладиган ҳудуд кенгайтирилди. Ҳайдовчилар тўловни телефон, интернет орқали ёки баъзи чакана савдо дўконларида амалга оширишлари мумкин. Деярли етти юзта жойда видеокамералар ўрнатилган. Улар машина рақамларини сканерлайди ва бу рақамларни тўлов қилган ҳайдовчиларнинг рўйхати билан солиштиради. Лондон марказида машина ҳайдаб туриб тўлов қилмаган ҳайдовчиларга 80 фунт стерлинг (130 доллар) жарима белгиланган.

      Ушбу режада бозорга хос асосий хусусиятларнинг биридан фойдаланилган: юқори нархлар талабни пасайтиради. Қатнов нархининг ошиши баъзи ҳайдовчиларни камроқ машина ҳайдашга ундайди ва йўллардаги вазият яхшиланади. Шунингдек, мутахассислар ушбу режа натижасида жамоат транспортидан фойдаланиш кўпайишини башорат қилган, чунки жамоат транспорти шахсий автомобилларга нисбатан арзонроқ. Бундан ташқари, йўлларда енгил машиналар камайгани сабабли автобуслар Лондон марказида анча тез ҳаракатлана олади (жамоат транспортида манзилга тезроқ етиб олиш имконияти шахсий автомобилдан фойдаланишга зарурат қолдирмайди). Дастур ишга туширилганидан бир ой ўтгач, натижалар ҳайратланарли эди. Транспорт ҳаракати 20 фоизга камайди (бир неча йилдан бери кузатилмаган ҳолат юз бериб, йўллардаги серқатновлик 15 фоиз кўрсаткичидан пастроққа тушди). Тирбандлик ҳудуди деб саналган йўлларда ўртача тезлик икки баравар ошди, автобуслар кечикиши икки баравар камайди ва автобусдан фойдаланадиганлар сони 14 фоизга кўпайди. Ягона кутилмаган салбий оқибат шу эди: дастур автоуловларнинг ҳаракатланишига шунақа кучли таъсир қилдики, ҳаракатланиш тўловларидан келадиган тушум кутилганидан камроқ бўлди.42 Бундан ташқари, дўкондорлар ҳаракатланиш тўловлари потенциал харидорларни Лондон марказига келишдан тўхтатиб турганидан шикоят қилганди.

      Муваффақиятли сиёсат одамларнинг хулқ-атворини керакли натижа томон йўналтиришга хизмат қилади. Муваффақиятсиз сиёсат ё рағбатлантириш масаласини эътиборсиз қолдиради, ёки одатда мантиқ билан иш кўрадиган одамлар жазодан қочиб-қутулиш учун ўз хулқ-атворини қандай кескин ўзгартира олишлари мумкинлигини ҳисобга олмайди.

      Хусусий секторга келсак, унинг мўъжизавий томони рағбатлантиришлар тўғри йўналтирилгани ва охир-оқибат барча учун фойда келтиришида, тўғрими? Афсуски, ҳар доим ҳам эмас. Америка корпорациялари юқоридан пастгача, бир-бирига рақобатчи бўлган ва тўғри йўналтирилмаган рағбатларга тўла чоҳдир. Фастфуд ресторанларида касса ёнидаги мана бу ёзувни кўрганмисиз: “Агар сизга чек берилмаган бўлса, овқатингизни текин қилиб берамиз. Илтимос, бунинг учун менежерга мурожаат қилинг”. “Burger King” оилавий ҳисоб-китобларингизни аниқ тарзда олиб боришингизга ёрдам бериш мақсадида чек берадими? Албатта, йўқ. Компания ўз ходимларининг ўғрилик қилишларини истамайди

Скачать книгу


<p>41</p>

“Avoiding Gridlock,” The Economist, February 17, 2003.

<p>42</p>

“Ken’s Coup,” The Economist, March 20, 2003.