Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 22

Жанр:
Серия:
Издательство:
Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан

Скачать книгу

Аксинча, каркидон ёки фил каби йирик ҳайвонлар кўпинча экинларга катта зарар етказади. Ўзингизни маҳаллий аҳолининг ўрнига қўйиб кўринг. Тасаввур қилинг, африкаликлар тўсатдан Шимолий Америка жигарранг каламушларининг тақдири ҳақида жиддий ташвишлана бошлашди. Бу жонзотларни сақлаб қолиш стратегиясининг муҳим элементи – уларни ўз уйингизда сақлаш ва кўпайтириш. Энди тасаввур қилинг, олдингизга браконьер келиб, каламушлар ертўланинг қаерида эканини кўрсатишингизни сўраб, эвазига пул таклиф қилмоқда. Ҳмм, тўғри, дунё бўйлаб миллионлаб одамлар қора каркидон ёки тоғ горилласи каби ноёб турларнинг сақланишидан хурсанд бўлишига шубҳа йўқ. Аммо бу ерда аслида муаммонинг бир қисми кўриняпти холос: атроф-муҳитни муҳофаза қилиш юкини бошқа бировга ёки бирон-бир ташкилотга юклаб қўйиб, ишёқмас позициясини танлаш осон. Масалан, шахсан ўзингиз ўтган йили йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турларни сақлаб қолиш учун қанча вақт ва маблағ сарфладингиз?

      Ноёб ёввойи ҳайвонларни кўрсатиш учун бой сайёҳларни олиб келиб, катта пул ишлаб топадиган сайёҳлик агентликлари ва сафари операторлари худди шундай “ишёқмаслик” муаммоси билан юзлашади. Айрим сайёҳлик компаниялари табиатни муҳофаза қилишга бир тийин ҳам сарфламаган бўлса-да, асраб қолинган каркидонлардан келадиган фойда уларга ҳам тегади. Демак, табиатни асраш учун сармоя киритган фирма бозорда кўпроқ зарар кўради. У табиатни муҳофазалашга сарфлаган маблағларини қоплаши учун ўз саёҳат хиз матларини қимматроқ қилишига тўғри келади (акс ҳолда, кам даромадга кўнишга мажбур). Давлат ҳам атрофмуҳитни муҳофазалашда маълум бир роль ўйнайди, бу кундек равшан. Аммо Саҳрои Кабир жанубида жойлашган мамлакатларнинг энг яхши ҳукуматларида ресурслар етишмайди, энг ёмонларида эса тизим коррупция ботқоғига ботган ва самарасиз. Аниқ ва кучли рағбатга эга ягона томон браконьерлар бўлиб, улар тирик қолган каркидонларни овлаб, уларни ўлдириб, сўнгра шохларини сотиш орқали мўмай даромад топиб, қироллар каби бадавлат бўлиб олишади.

      Булар тўғрисида ўйлаш кишини тушкунликка тушириб қўйиши тайин. Бироқ иқтисодиёт бизга қора каркидон ва бошқа йўқолиб бораётган турларни қандай қутқариш мумкинлиги ҳақида, ҳеч бўлмаганда, озгина тушунча олишга ёрдам беради. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стратегияси қора каркидон яшайдиган жойлар атрофида қўним топган аҳолининг рағбатларига мувофиқ бўлиши керак. Оддийроқ айтганда, маҳаллий аҳолига ҳайвонларнинг тириги ўлигидан кўра кўпроқ фойда келтиришини исботлаш учун аниқ бир сабаб топиш керак. Айтганча, ушбу ғоя бугунги кунда куртак ёзаётган экотуризмнинг асосидир. Агар сайёҳлар қора каркидонларни уларнинг табиий яшаш маконларида кўриш ва суратга олиш учун катта миқдорда пул тўлашга тайёр бўлса ва, энг муҳими, маҳаллий аҳоли туризмдан келувчи маблағлардан улуш олса, аҳолида бу ҳайвонларни ҳимоя қилишга рағбат пайдо бўлади. Бундай усул Коста-Рикага ўхшаган жойларда аллақачон ўз самарасини кўрсатган: Коста-Рика давлати

Скачать книгу