Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 19
Албатта, Ғарб мезонлари билан ўлчанса, ишчиларнинг арзон меҳнатидан фойдаланадиган Осиёдаги фабрикалар жирканчдир. Баъзилар “Nike” хорижий ишчиларга шунчаки ғамхўрлик қилиш учун кўпроқ иш ҳақи тўлаши керак, дейиши мумкин. Бироқ бу каби фабриказаводлар қашшоқликнинг сабаби эмас, балки аломатидир. “Nike” Вьетнамдаги фабрикаларидан бирида оддий ишчига йилига 600 доллар тўлайди. Бу арзимас пул. Лекин айни пайтда бу иш ҳақи вьетнамлик ўртача ишчининг йиллик даромадидан икки баравар кўпдир.24 Дарҳақиқат, фабрикалар Жанубий Корея ва Тайван каби мамлакатларнинг ривожланишида муҳим роль ўйнаган, бу ҳақда 12-бобда батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.
Иқтисодиёт одамларнинг доим ўзлари учун энг фойдали бўлган йўсинда ҳаракат қилиши тўғрисидаги фикрга асосланганини ҳисобга олсак, ҳақли савол туғилиши мумкин: одамлар ҳақиқатан ҳам шунчалик рационалми? Маълум бўлишича, ҳар доим ҳам эмас. Инсоннинг мутлақ рационал экани тўғрисидаги ғоянинг нотўғрилигини асослаш учун кулгили бир тадқиқот ўтказилган. Китобда аввалроқ тилга олинган 2017 йилги Нобель мукофоти совриндори ‒ иқтисодчи Ричард Тейлер бир неча йил аввал меҳмонларни кечки овқатга чақиради ва овқатдан олдин уларга ёнғоқ таклиф қилади. Унинг таъкидлашича, меҳмонлар ёнғоқни шунақанги шошма-шошарлик билан ея бошлайдики, овқатдан олдин иштаҳаларини бўғиб қўйиши ҳеч гап эмасди. Шунинг учун ҳам Тейлер ёнғоқ косасини чеккага олиб қўяди ва меҳмонлар мезбонга раҳмат айтади.25
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бу кичкина аҳамиятсиз ҳодиса микроиқтисодиётнинг асосий тамойилларидан биридаги муҳим хатони кўрсатади: назарияга кўра, ақлидрокли шахсларни муайян танловлардан маҳрум қилиш орқали уларнинг фаровонлигини ошириш мумкин эмас. Агар одамлар мазали таомдан олдин ошқозонларини ёнғоқ билан тўлдириб ташлашни хоҳлашмаса, шунчаки истеъмол қилишни тўхтатишлари керак. Аммо улар шундай қилмайди. Ва бу нафақат ёнғоқ билан боғлиқ вазиятга, балки бошқа ҳолатларга ҳам тегишли. Масалан, агар одамлар узоқ истиқболда ўз ҳаётини яхшилайдиган ишларни қилиш учун ўзларини назорат қила олмаса (вазн йўқотиш, чекишни ташлаш, кексалик даври учун пул йиғиш), жамият бу функцияни ўз зиммасига олиши ва одамларнинг иродаси етмайдиган ишларда уларга ёрдам бериши (ёки мажбурлаши) мумкин. Бу ҳолатда давлат сиёсати мажозий маънода ёнғоқ косасини бир чеккага олиб қўяди, дейиш мумкин. “Биз, одамлар, каллавараммиз, семиришга мойилмиз. Биз ишларни вақтида қил маймиз ва ўзимизга жуда ҳам ишониб юборамиз”, ‒ деган эди Тейлер Нобель мукофоти совриндорлари учун уюштирилган зиёфатда. Ва қўшимча қилганки: “Албатта, бизга барибир анъанавий иқтисод назарияси керак. Бироқ тўғри башорат қила олиш учун биз бундай назарияларни бошқа ижтимоий фанларнинг
24
Jaime Sneider, “Good Propaganda, Bad Economics,” New York Times, May 16, 2000, p. A31.
25
Richard H. Thaler and Cass R. Sunstein, Nudge: Improving Decisions about Health, Wealth, and Happiness (New Haven, Conn.: Yale University Press, 2008).