бу борада жуда муваффақиятли иш олиб боради. Нима учун ҳеч қандай қўшимча тўловсиз алмаштиришингиз ёки қайтаришингиз мумкин бўлган чипта қимматроқ туради-ю, парвоз вақтини фақат қўшимча тўлов тўлаб алмаштириш имконини берадиган чипта арзонроқ? Чунки одатда бизнес сайёҳларнинг графиги ўзгарувчандир ва улар ўз чиптасини сўнгги дақиқада ўзгартира олиш ҳуқуқи учун кўпроқ тўлашга тайёр. Шунингдек, чиптани икки ҳафта олдин олиш уни парвозга ўн бир дақиқа қолганда сотиб олишдан анча арзонроққа тушади. Дам олишга отланадиганлар саёҳатини олдиндан режалаштирса, бизнес саёҳатчилар (ва жуда бой одамлар) чипталарни энг охирги дақиқаларда сотиб олиши одатий ҳолдир. Гарчи авиакомпаниялар нарх дискриминациясининг яққол намунасини кўрсатса‐да, атрофга диққат билан разм солсангиз, ҳамма жойда бундай ҳодисани учратишингиз мумкин. 2000 йилги президентлик кампанияси чоғида Ал Гор онаси ва ити артритга қарши бир хил дори-дармонларни қабул қилаётгани, аммо онаси шифокор рецепти учун кўпроқ пул тўлаганидан шикоят қилган. Аслида, Гор одамлар ва итлар учун нархларнинг турлича экани ҳақида мақолани ўқиб чиққанидан сўнг шу ҳикоясини тўқиб чиқарган, аммо бу ерда ҳикоянинг ўйлаб топилгани муҳим эмас. Бундай мисол ҳодисани мукаммал тарзда тасвирлайди. Оддий дорихоналар ва ветеринария дорихоналарида бир хил дори турлича нархларда сотилиши ажабланарли эмас. Бу самолётдаги нархлар ўртасидаги тафовутга ўхшайди. Одамлар уй ҳайвонларидан кўра ўзлари учун кўпроқ пул тўлашга тайёр. Шунинг учун ҳам, даромадни кўпайтиришни кўзлаган компаниялар икки оёқли беморлар учун бир нархни, тўрт оёқли беморлар учун бошқа бир нархни белгилаб қўяди.
Компаниялар юқори технологиялардан фойдаланиб ўз харидорлари тўғрисида кўпроқ маълумот тўплаш имкониятига эга бўлмоқдалар, натижада нархлар борасидаги дискриминация янада кенг тарқалиши аниқ. Масалан, бугунги кунда товарларни интернет ва телефон орқали буюртма берганлар учун ҳар хил нархларни белгилаб қўйиш мумкин. Бундан ташқари, компания онлайн харидорларнинг аввал сотиб олган маҳсулотларига қараб шу харидорларга турлича нархларни белгилаши ҳам мумкин. “Priceline” (компаниялар истеъмолчиларга саёҳат таклифларини тақдим этадиган сайт) каби фирмалар турли мижозларга самолёт чиптаси ёки меҳмонхона учун бир-биридан фарқли нархларда тўлов қилишга имкон беради. “Wall Street Journal”нинг “Технология нархларни қандай ўзгартирмоқда?” деб номланган мақоласида шундай ёзилган эди: “Бир қарашда, озиқ-овқат дўконлари ҳамма учун битта нарх қўядиган дўконга намуна бўлиб хизмат қилиши мумкиндек туюлади. Бироқ бугунги кунда улар расмий равишда маҳсулотларнинг битта нархини эълон қилса-да, купонлардан фойдаланмоқчи бўлган мижозларга бошқа нарх, доимий мижоз картаси эгаларига эса бошқа нарх белгилайди. Бу эса дўконларга аҳолининг истеъмол одатлари тўғрисида батафсил маълумот тўплаш имконини беради”17.
Юқоридагилардан қандай хулоса чиқариш мумкин? Истеъмолчилар иложи борича