Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 13
Иқтисодиётнинг туб асосини белгилайдиган яна бир жиддий қараш бор. Унга кўра, фирмалар (ҳот-дог сотаётган боладан тортиб халқаро корпорацияларгача) фойдани максималлаштиришга ҳаракат қилишади (фойдани ҳисоблаш учун маҳсулотни сотиш эвазига келган пулдан ўша маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетган маблағ айрилади). Қисқаси, фирмалар иложи борича кўпроқ пул топишга интилишади. Шундай қилиб, ҳаётимиздаги энг муҳим саволлардан яна бирига жавоб топилди. Нима учун тадбиркор йўлни кесиб ўтди? Чунки йўлнинг нариги томонида яхшироқ пул топса бўлади.
Фирмалар турли нарсаларни – ер майдони, пўлат, билим, бейсбол стадионлари ва ҳоказоларни жамлайди ҳамда уларни маълум бир йўсинда бирлаштириш орқали қиймат ҳосил қилади. Бу жараён ёмғир ёғиши биланоқ Нью-Йоркнинг гавжум кўчаларида арзон соябонлар сота бошлаш каби оддий бўлиши мумкин. (Шу сотувчи йигитлар қаердан пайдо бўлиб қолар экан?) Ёки “Boеing 787 Dreamliner” самолётини (йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган бу самолёт дизайнини “Cray” суперкомпьютерларида яратишнинг ўзи 800 000 соат вақт олган) йиғиш каби мураккаб бўлиши ҳам мумкин. Яхши фойда топадиган фирма ўттиз долларлик маҳсулотдан саксон долларлик овқат тайёрлайдиган ошпазга ўхшайди. Бунда ошпаз ўзининг қобилиятларидан фойдаланган ҳолда таркибий маҳсулотлари нархидан анча қимматроқ турадиган маҳсулот яратади. Бу ҳар доим ҳам амалга ошадиган осон иш эмас. Фирмалар нима, қандай, қаерда, қанча миқдорда ишлаб чиқариш ва қандай нархда сотиш борасида қарор қабул қилишлари керак. Мижозлар бирор нимани сотиб олишда узоқ вақт бир қарорга келолмаслиги каби фирмалар ҳам ишлаб чиқаришда бундай муаммо билан юзлашади.
Қарорлар қандай қабул қилинади? Бу анча мураккаб жараёнлардир. Бозор иқтисодиётининг кучли томонларидан бири – у ресурслар энг самарали равишда ишлатилишини таъминлайди. Нима учун Райан Гослинг автомобиль суғуртасини сотиш билан шуғулланмайди? Чунки шундай қилганида, ўзининг ажойиб қобилиятларини бекорга сарфлаган бўларди. Ҳа, у ўртача сотувчилардан кўра кўпроқ суғурта сотиши мумкин бўлган дилтортар инсон. Бироқ, шунингдек, бутун дунёдаги миллионлаб одам шунчаки унинг ижросини томоша қилиш учун кино кўришга боради. У – ҳар қандай фильмнинг муваффақиятини таъминлайдиган камёб инсон. Ҳолливуд кино саноати таваккалга бой, аммо Райан Гослинг фильмда роль ўйнаши фильм муваффақиятини таъминлар экан, демак, бу фильмга киритилаётган сар моя таваккалчиликдан кўра кўпроқ банкка қўйилаётган маблағга ўхшайди. Шу сабабли студиялар Райан Гослингга бош роль ўйнаши учун ўттиз миллион доллар атрофида пул тўлашади. Ким билсин, балки, суғурта компаниялари
15
“America Then and Now: It’s All in the Numbers,” New York Times, December 31, 2000.