Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан

Скачать книгу

устига қўйишар, айланма мослама пулни ўқ ўтказмас ойнадаги туйнукдан олиб ўтар эди. Пицца эса худди шу айланма мосламада бошқа томондан чиқиб келарди.

      Қон акулани ўзига тортгани каби фойда келтирадиган имкониятлар ҳам фирмаларни ўзига жалб этади. Ҳатто фойда кўриш учун ўқ ўтказмайдиган ойналар сотиб олишга тўғри келса ҳам. Биз катта пул ишлаб топишнинг янгидан-янги йўлларини қидирамиз (илк реалити ТВ шоуларни яратиш), муваффақиятсизликка учрасак, бошқаларга яхши фойда келтираётган бизнес билан шуғулланишга қарор қиламиз (натижада йигирмага яқин зерикарли ТВ дастурлар яратилади). Шу билан бирга, мижозлар нима хоҳлашини аниқлаб олиш учун нархлардан фойдаланамиз. Албатта, ҳар қандай бозор турига ҳам кириб бориш осон бўлмайди. Баскетболчи Леброн Жеймс “Los Angeles Lakers” жамоаси билан тўрт йилга 153 миллион долларлик шартнома имзолаганида “Lakers”да баскетбол ўйнашим керак, деб ўйладим. Мен 98 миллион долларга ҳам ўйнаган бўлардим. Рози бўлишмаса, 98 минг долларга ҳам. Шунга қарамай, бир нечта омил мени бу бозорга киришдан тўхтатиб туради: 1) бўйим паст; 2) секин ҳаракатланаман; 3) босим остида ўйнасам, тўпни саватга туширолмай қоламан. Нима учун Леброн Жеймсга йилига 40 миллион доллар тўлашади? Чунки бошқа ҳеч ким у каби ўйнай олмайди. Ундаги ноёб қобилият бошқалар учун тўсиқдир. Чикаго университетидаги иқтисодчи Шеруин Розен “машҳур юлдуз ҳодисаси” деб атаган ҳолат Леброн Жеймсга мос тушади. Бозор қанчалик катталашаса (мисол учун профессионал баскетболнинг томошабинлари кўпайса), кишиларнинг қобилиятлари ўртасидаги кичик тафовутлар катта пулга айланиб боради. Бозордаги катта улушни эгаллаш учун бошқалардан кўра озгина кўпроқ қобилиятга эга бўлсангиз бас.

      Аслини олганда, Леброннинг маоши радиобошловчи Раш Лимбонинг ҳозирги маоши билан таққосланса, сариқ чақага тенг бўлиб қолади. У яқинда “Clear Channel Communications” компанияси билан 400 миллион долларга саккиз йиллик шартнома имзолади. Ушбу компания Раш Лимбонинг радиодастурини бутун мамлакатга ёяди. Раш сиёсат ҳақида вайсовчи бошқа бошловчилардан шунчалик яхшими – айнан уни танлашган? Йўқ, унга энг зўр бўлишнинг ҳожати ҳам йўқ. У катта аудиторияни – кунлик йигирма миллион тингловчини ўзига жалб қилиши учун дастурини қолган бошловчилардан озгина қизиқарлироқ олиб борса бас. Ҳеч ким ўзининг севимли радиостанцияси жаранглаб турганда бошқа радиоканалга ўтказмайди, шунинг учун тингловчилар ҳамда шу тингловчиларнинг эътиборини тортиш мақсадида катта пул тўлайдиган реклама берувчилар учун курашда ғолиб ҳамма нарсага эга чиқади.

      Кўпгина бозорларда янги фирмалар кириб келишининг олдини олувчи тўсиқлар мавжуд, бунда янги фирмалар маҳсулотлари қанча кўп фойда келтириши мумкинлигининг аҳамияти йўқ. Баъзида моддий ёки табиий тўсиқлар ҳам учраб туради. Трафл номли замбуруғ турининг бир фунти 500 доллар туради, чунки уни уй шароитида етиштиришнинг иложи йўқ ‒ трафл фақатгина ёввойи табиатда ўсади ва махсус ўргатилган ит ҳамда чўчқалар ёрдамида ер остидан кавлаб олинади.

Скачать книгу