Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари. Амир Тўраев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари - Амир Тўраев страница

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўлати ва пўлатиликлар. Умр хотиралари - Амир Тўраев

Скачать книгу

section>

      Мамлакатимизда қадимий манзиллар анчагина. Ана шундай табаррук гўшалардан бири Қашқадарё вилоят Косон туманидаги Пўлати қишлоғи бўлади.

      Йигирма мингдан ошиқ кишилар яшайдиган бу қишлоқ аҳли аксарият кўпчилигининг аждод-авлодлари араб миллатига мансуб, турмуш тарзи, уй-жойлари, ҳовли-боғлари, урф-одатлари Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада яшовчи араблардан тарқаган мусулмонларникига монанд.

      Яқин Шарқ, дарвоқе, Пўлатидан уч минг чақиримча нарида бўлса-да, бу манзил-маконга араб миллати вакиллари қачон ва қандай келиб қолган, қуёш ботмас диёр – Қарши чўли қоқ марказида, Ўртачўл дашти соҳиллари бўйлаб қай тариқа ватан тутган деган саволлар туғилиши табиий.

      Қадимшунослар берган маълумотларга қараганда, Шарафиддин Али Яздий «Зафарнома»сида ёзилишича, 1384 йил баҳорида Соҳибқирон Амир Темур Амударё устида муҳташам кўприк қурдирган экан. Ўйлаб қоласан, қайдам, пўлатиликларнинг аждод-авлодлари ана шу кўприкдан қўй-қўзиларини ҳайдаб ўтмаганмикан?

      Пўлатиликлар ушбу манзил-маконда ўтроқ, шод-хуррам яшаб келмоқда. Айрим тушунча ва жумлаларида, умуман, шевасида арабий калималар ва лаҳжалар унсурлари учраб турса-да, ўзбекчани «она тилим», зуваласи нур, офтоб ва эзгулик билан йўғрилган Ўзбекистонни «ота юртим» деб эъзозлайдилар, айни маҳалда ўз урф-одатларига ҳам қатъий риоя қиладилар, араб миллий маданияти унсурларини сақлаб қолиб, қадриятларни асраб-авайлаб яшамоқдалар.

      Жаҳон тарихига назар ташлайдиган бўлсак, милодий 610–632 йилларда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Қурайший ал-Арабий, яъни Муҳаммад пайғамбаримиз Исломни дунёнинг янги дини деб эълон ва таъсис этган, Арабистон яриморолидан Сурияга, Суриядан Ироққа, Ироқ орқали эса Эрон империяси сарҳадларига, ниҳоят, Ўрта Осиёга – Туркистон заминига кириб келган, хуллас, мусулмонлик таълимоти ва тамаддуни Каспий денгизи шимолий соҳилларига қадар етиб борган эди.

      Азамат вилоятларимиздан бири Қашқадарёда яшовчи арабларнинг аждодлари Ислом дини тарғиботчилари сафида келган бўлса ҳам ажаб эмас.

      XIV аср охирида Амир Темур араб мамлакатларидан Ироқ ва Сурияга қўшинлар киритган ва маълум муддат забт этган, Дамашқни қамалда сақлаган ва бўйсундирган, асир тушган арабларни, хусусан, Дамашқ ва Басра атрофларидан Мовароуннаҳрга жўнатган экан.

      Умуман олганда, Қашқадарёда яшовчи араб миллатига мансуб эл-элат Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий ва Саъид ал-Хароший ал-Баттол ал-Қурайший қўшинлари сафида келган бўлса, айримлари Соҳибқирон Амир Темур қўшинлари ҳайдаб келган асирлардан бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Одамлар орасида сақланиб қолган ривоятлар ҳам шунга ишора этади. Шевада эса Саъид Баттолнинг лақаби шўх ва серғайрат болакайларга нисбатан «баттолча», «баттоллик қилмагай» тарзида янграб келмоқда.

      Кўпчилик тадқиқотларда, хусусан, В.Бартольд, Жаъфар Наршахий, С.Қораев, Б.Кармишева, А.Васильев, Т.Нафасов, Х.Дониёров, В.Массон, В.Ромодин, Б.Аҳмедов ўз илмий изланишларида Туркистонга келиб турғун яшаб қолган араблар аждодлари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган. Ана шу олимларнинг талқинларида ҳам аниқ маълумотлар учрамайди, улар тахминларга ишонган ва таянган, холос.

      Ўтмишини билмаган кишининг сўқирдан фарқи бўлмайди, бундай кимсалар келажакни ҳам кўра олмайди.

      Тарих роса олис, чек-чегарасиз бир дунё. Ўтганларимиз – улуғ аждодларимиз ҳаёти ва қаҳрамонликларини англаш учун қанча фурсат, қанча меҳнат керак бўлади? Тарих ўзи бировнинг мадади-ю кўрсатмасига муҳтож бўлмаган, дунёдаги ҳеч бир эзгуликка осонлик билан эришилган эмас, барча-барчаси азоб ва машаққат, қон ва жон эвазига дунёга келган.

      Тарих барча сохтакорликлардан сарбаланд, адолат ва тўғрилик дунёси доимий ҳаракатда ва ўзгаришда, тўхташ ва тин олиш нималигини билмас тарих ўз бошида асрлар залвори, мамлакатлар ва халқлар тақдирини кўтариб юради, унинг юзи ҳамиша ёруғ, оқни – оққа, қорани эса қорага ажратишда ҳеч маҳал алдамчилик, риёкорлик, мунофиқлик ва қаллоблик қилмайди.

      Ўтган авлод-аждодлари ва халқ қаҳрамонлари тарихини билиш ҳам маърифат ва маданият нишонаси.

      Илмий изланувчилар ва олимларимиз олдида залворли вазифалар турибди, пўлатиликлар бўй-бастини халқимизга аниқ ва ишончли далиллар билан очиб бериши лозим. Бинобарин, нафақат Ўзбекистонда, қолаверса, бутун Марказий Осиё минтақасида аждодлари ислом фотиҳлари, Пайғамбар, халифалар авлодларига бориб тақалувчи кишиларнинг авлодлари йирик-йирик қишлоқлар бўлиб яшайдиган аҳоли манзиллари ҳам анчагина. Улар ўзини шунчаки «араб», «саййид», «махдум», «хожа» деб атайдилар, «мулла», «эшон» ва бошқа маҳаллий тиллардан чиққан терминлар билан аталувчи тоифалар қаторида Минтақа ислом цивилизацияси, маънавияти ва маданияти шаклланиши ва мавжуд бўлиб туришида иштирок этадилар. Ўзбекистон вилоятларидаги «Араб», «Арабхона», «Арабсарой», «Арабҳо», «Арабон», «Махдумон», «Саййидон», «Хожа» сингари бевосита топонимлардан ташқари, дейлик, бизнинг «Пўлати» сингари билвосита арабча топонимларга ҳам ишора этувчи жой номлари мавжудлиги тарих меваси

Скачать книгу