Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов страница 17

Жанр:
Серия:
Издательство:
Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов

Скачать книгу

берганман. Очиғи, ўша давр биз одамларнинг магазиндан ун сотиб олганини билмас эдик. Қишлоқ аҳли ўзига керак бўлган буғдойни асосан шу адирларда етиштирар эди. Қаранг, адирда бирор парча буғдойзор кўринмайди, ер бекор ётибди. Биз эса ун йўқ деб ҳасрат қиламиз. Ҳолбуки, бу адирларда буғдойнинг “қайроқи” номли нави етиштириларди. Ўша пайтларда бу буғдойдан тайёрланган нон бор бўлса, бошқа жойлардан, айниқса, шимол ўлкалардан келган оппоқ ундан пиширилган нонлар ейилмай, дастурхонда қолиб кетарди.

      Ўша кунги суҳбатимиз шу мавзу атрофида қишлоқнинг ишлатилмай қолган имкониятлари ҳақида анча вақт давом этди. Бу имкониятлар эса қишлоқ аҳлини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъмилаш учун етарли эди. Буғдойдан ун, чорвага кепак ва сомон олинар, чорвадан гўшт, сут, сариёғ, мой чиқар, пастдаги сой бўйлари шоликорлик бўлиб гуруч, таморқалардан турмуш учун зарур барча мева-чева, сабзавотлар олинарди.

      Ҳозир бу имкониятларнинг кўпи йўқ, адирнинг катта қисми боғ-роғларга айлантирилган, сув чиқмайдиган қисми қаровсиз ташлаб қўйилган. Сой бўйидаги шоликорликнинг катта қисмини сув ювиб кетган. Яхшиям ХХ асрнинг 70-йиллари Андижон вилояти раҳбари Бектош Рахимов ташаббуси билан сой бўйига тош-тупроқ ташланиб, қирғоқ текисланди ва емирилишларга барҳам берилди.

      Ёдимда, бир пайтлар баҳор чоғи сойдан жуда катта сув келар, одамларнинг қирғоқ емирилишига қарши ташлайдиган “селпоялар”ига бўйсунмай, шолипояларни ювиб кетарди. Айниқса, бир жойда сув қирғоққа келиб урилиб, уни емирар ва жуда катта ер бўлаги гумбиллаб сувга қулар эди. Бундай ҳол тунда бўлганда биз, болалар учун, айниқса ваҳимали эди. Катталар бизни у ерга йўлатмасди, чунки сувнинг айланма ҳаракатига тушиб қолган кимса у ердан соғ чиқмасди. Бу жойни қишлоқликлар “гум” деб атар эди. Ҳозирда унинг ўрнида бўлаваччам Асронбек балиқчилик фермаси ва дам олиш жойи ташкил қилган.

      “Қайроқи” буғдой ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Бу буғдой нони нимқора рангда бўлса-да, жуда маззали бўлар, есанг қаймоқ таъмини берар, жуда тўйимли бўлиб, айниқса тандирдан янги чиққан иссиқ нонни сувда оқизиб еб, биз болалар олам жаҳон роҳат олар эдик. Ҳозирги кўпиксимон нонлардай, бир-икки чайнасанг томоқдан ўтиб кетадиган эмас, у нонни оғизни тўлдириб, узоқ чайнаш лозим бўларди. Бунда ҳикмат кўп экан. Чайнаш билан ноннинг лаззатидан баҳраманд бўлинар, чайнаш давомида таом ҳазм учун ўттиз-қирқ фоиз тайёр бўлар, ошқозонга юк камаяр экан.

      Афсус, ота-боболаримиз яратган авлоддан-авлодга ўтиб келаётган шундай буғдой нави ҳозирги кунда учрамай қолди. Умуман, буғдойчиликда, бошқа соҳаларда ҳам, боболардан қолаётган маҳаллий навлар уруғчилигига эътибор сусайиб кетганлиги сабабли уларнинг кўпчилиги йўқотилди. Бунга айрим давлатларнинг уруғчиликка нисбатан мутлақ ҳукмронлигини ўрнатишга бўлган ҳаракатлари ҳам сабаб бўлди. Масалан, ҳозирги кунда Голландия ва бошқа давлатларнинг карам, картошка, помидор, бодринг каби маҳсулотлар уруғларидан бошқа уруғлар бизда экилмай қўйди. Ғаллачиликда

Скачать книгу