Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов страница 4
Юқоридаги чиқишлар хақида мамлакат раҳбариятига турли мазмунларда “хабарлар” борган, зеро, масжидларни беркитган, қатағонларни ташкил қилган тузум бундай садоқатни кутмаган эди. Аммо, хабарларнинг кўпчилигида, ҳатто, НКВД ҳам, бу чиқишларни, охир – оқибат, “халқнинг даҳшатли жангга кирган совет ҳукуматига садоқатининг белгиси” деб тан олган. Албатта, бу ҳолатлар Сталиннинг эътиборидан четда қолмаганлиги аниқ.
Фронтга уммат кўрсатадиган ёрдамни бир тизимли асосга солиш мақсадида унинг тарқатиб юборилган бошқарув тузилмасини қайтадан шакллантириш, динга нисбатан бир қадар эркинлик бериш лозим эди. Яна бир ҳолат, СССРда ислом дини вакилларининг таъқиб қилиниши, динга нисбатан таъқиқ жорий этилганлиги сабабли у мусулмон, айниқса араб давлатларидан узилиб қолган эди. Оғир муҳораба олиб бораётган давлат ташқи сиёсатида бу катта бир кемтик бўлиб, мамлакат у давлатларнинг ёрдамига муҳтож бўлган. Ислом дини бошқарувини бир изга солмай, бу динга бир қадар эркинлик бермай туриб, у давлатлар билан мулоқот олиб бориш айтарли самара бермасди. Бу ҳолатлар ислом динига нисбатан давлат муносабатларидаги ўзгаришларни юзага келтиргани сир эмас.
Бу ўзгаришларни сезган Эшон Бобохон 1943 йил бошида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари жамоаларига бирлашиш таклифи билан мурожаат қилган. Ўша жамоа вакилларидан Эшон Бобохон бошчилигида ташаббускор гуруҳ тузилиб, у 1943 йил июль ойида СССР Олий Совет президиуми раиси Калининга мурожаат билан чиққан. Тез кунда бу мурожаат маъқулланиб, шу ойнинг ўзидаёқ Эшон Бобохон Москвага чақирилган ва Сталин билан учрашган. У Эшон Бобохон олдига Тошкентда мусулмонлар қурултойини ташкил қилиш, Ўзбекистон ва Қозоғистон учун диний бошқарма тузиш ҳамда энг асосийси, мусулмон халқининг бошини бир қилиб, немис фашистларига қарши жангга амалий ёрдамни бир неча бор кенгайтиришни қўйган. Бу учрашувда Сталин қилинадиган