Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 52

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

ҳам аълороқ ютуққа эртами-кечми эришиши мумкин. Лекин сизнинг халқингиз эришган бойликкаҳамма ҳам эриша олмайди. Айниқса, ҳозирги кунларда, ҳамма нарса илм-фан тараққиёти мезони билан ўлчаниб, маънавий оламдан узоқла-шилаётган асрда қийин, ғоят қийин. Мен фарзандларнинг ота-оналарига меҳрибонлигини назарда тутяпман. Бу мен учун янги оламдай туюляпти. Чунки мен бу оламни йўқотганман. Ҳозир ота-онам хаста. Акам қўшни оролда яшайди. Лекин бир неча ойлаб келиб кўролмайди. Келса, ишдан қолади. Ишдан қолса, вазифасидан ҳайдалади…

      Япониялик меҳмон шундай деб хўрсиниб, кўзига ёш олган эди…

      Муҳтарам ва азиз мухлисимиз, китобнинг шу сатрига қадар мен билан ғойибони сирдош бўлиб келаётганингиз учун миннатдорлик билдираман. Гап ота ва она ҳақида кетаётгани учун хотиранинг бу ўрнида бир хайрли дуога эҳтиёж сездим. Келинг, биргаликда Аллоҳга муножот қилайлик:

      – Ё Аллоҳим, ё Раббим! Гуноҳларимизни афв эт. Кимники отаси ёки онаси, ёки икковлари ҳаёт бўлса, уларнинг умрларига-ризқларига барака бер. Дардмандларининг дардларига даво бер. Фарзанду набиралари бахти иқболини кўриш саодатини насиб айла. Фарзандларини гўдаклик чоғида қандай раҳм ва шафқат билан тарбия этган бўлсалар, Сен ҳам уларни шундай шафқатинг билан паноҳингда асра. Ҳақ йўлингдаги ота-оналарнинг фарзандлари ҳаққига қилган хайрли дуоларини даргоҳингда қабул ва мақбул айла. Ҳақ йўлингдан адашганлар орасидаги ота-оналарга ҳидоят бер. Ота-онасини Ўзингнинг байтинг – Каъбатуллоҳ зиёратига олиббормоқни ният қилиб юрган фарзандларнинг ниятларини амалга ошир. Оталари ёки оналари, ёки икковлари билан ёнма-ён юриб, “лаббайка!”ни айтиб Ҳаж ибодатларни солиҳ равишда амалга оширмоқларини насиб айла. Ота-оналарининг қадрига етмай юрганларнинг қалбини юмшат, кўзларини оч, инсофу тафвиқ ва ҳидоят бер. То Қиёматга қадар туғилиб, яшовчи зурриётларни бизлар йўл қўйган хато ва гуноҳлардан асраб, ота-оналарга иззатда бўлувчи солиҳ фарзандлардан қил.

      Кимнинг отаси ёки онаси, ёки икковлари бу фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилишган бўлишса, уларни мағфиратингга ол. Уларнинг изидан қилинаётган дуоларни даргоҳингда мақбул айла. Уларнинг тавбаларини ва улар учун фарзандлар қилаётган тавбаларни ҳам қабул этиб, то Қиёматга қадар қабр азобларидан асра. Қиёматда Ўзинг “бандам!” деб, аъмол номаларини ўнг қўлларидан олмоқликларини насиб айла, жаноб расули акрам Муҳаммаднинг (с.а.в.) шафоатларини насиб этиб, Ўзингнинг жамолингни кўриш бахтини бер. Кимки бурчини солиҳ фарзандлар қаторида адо эта олмаган бўлса, кимки отаси ёки онасини, ёки икковининг кўнглини ранжитган бўлса-ю, энди надоматлар чекаётган бўлса, уларнинг ҳам тавбаларини қабул этиб, лутфи караминг билан гуноҳларини кечир. Қиёматда волидайнга очиқ юз билан рўпара келишларини ва жаннатда бирга бўлмоқларини насиб айла. Омийн йа Раб ал-оламийн!

Онангдан бош товлама, ошмасин дарди, Ҳаёт тожи эрур оёғин гарди. (Рудакий)

      “Жаннат оналар оёғи остидадир”, мазмунли ҳадиси шарифни эшитмаган одам йўқдир. Аммо унинг маъносини

Скачать книгу