Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 35

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

ҳал қилган: воқеа ё узоқ коинотда ёки капиталист мамлакатида бўлиб ўтади. Беляевнинг машҳур “Одам Амфибия”, “Профессор Доуэлнинг боши” каби асарларида воқеалар хорижда бўлиб ўтади. Коинотдаги тўқнашувда ҳам совет фазогирлари яхши, капиталист мамлакатларники эса золим. Мен кашф қилмоқчи бўлган кўринмас одам совет Ўзбекистонида қандай зиддиятга дуч келиши мумкин? Шунга ўхшаш тўсиқларни ўйлай-ўйлай мен ҳам воқеани хорижга кўчиришга аҳд қилдим. Беляев асарларидаги барча қаҳрамонлар воқеа содир бўлаётган мамлакат тобелари. Мен бу йўлдан сал четга чиқиб, қаҳрамонимни, яъни кўринмас одамни кашф қилувчи олимни хориждаги ўзбекларнинг вакили қилиб олдим. Асарни 1969 йили ёзиб тугатдим. Ҳарбий хизматга чақирилган кунларим нашриётга ариза топширмоқчи бўлдим. У дамларда ариза ҳам, китобнинг қисқача мазмуни ҳам рус тилида ёзиларди, сабабки, Ўзбекистондаги нашриётларнинг йиллик режаси Москвада ўрганилиб, сўнг тасдиқланарди. Ариза ва унга иловани русча ёзиб, “хатоси бўлса тузатиб беринг”, деб шоир Ёқуб Хўжаевга илтимос қилдим. Ёқуб ака “Пионер востока”да ишлардилар, болаларга рус тилида шеърлар ёзардилар. Аризани ўқиб чиқиб:

      – Ие, бу фантастика-ку? – дедилар ажабланиб.

      – Ҳа, фантастик қисса, – дедим.

      – Буни чиқаришмайди.

      – Нега?

      – Чунки Ўзбекистонда фантастика йўқ.

      – Йўқ эди, энди бўлади.

      Ёқуб ака ўйланиб туриб, кейин жилмайдилар:

      – Боплабсан! Бу биринчи фантастик қисса бўлади, – деб руҳимни кўтардилар.

      Аризани топшириб, ҳарбий хизматга жўнадим. Қайтгач, хушхабарни эшитдим: аризам инобатга олиниб, китоб 1972 йил режасига киритилибди. Икки кишининг асари битта китоб бўлиб чиқади, дейишди. Иккинчи муаллиф Ҳожиакбар Шайхов эди. Мендан асарни тенг ярмига қисқартиришим лозимлигини билдиришди. Нашриётдаги янги бўлим мудирини танимас эдим. Унинг тақризини ўқиб, “шунақа билимсиз одам ҳам бўлим мудири бўларканми?” деб ажабландим. Мудир акамиз ёзган тақризларида асар қаҳрамонларидан бири мистер Белден ҳақида фикр юрита туриб “Мистер ва Белден образлари яхши чиққан”, дебдилар.

      Тоғамга маслаҳатга борган эдим, тўғрироғи, нашриёт катталари билан гаплашиб, асарни қисқартиришдан асраб қолармикинлар, деб умид қилувдим, “Эркин Сиддиқов деган йигитга учраб кўр-чи”, дедилар. Учрадим. У киши мудир акамизга кирдилар. Ҳазил билан гап бошлаб, кейин сўкишиб кетишди. Менинг ишим четда қолаверди. Кейин билсам, Эркин ака бу одамни масхара қилиб юрарканлар. “Тоғам хўп одамига рўпара қилибдилар-да”, дедим. Хонада яна бир одам ўтирган эди. Маҳалламизда яшовчи бу кишининг исмлари Зикрилла ака, ҳарбий медицина майори кийимида юрар эдилар. Ўғиллари Ҳусанжон билан дўст эдик. Ҳусан бокс, кураш билан шуғуллангани учун тенгдошлар орасида эътиборли эди. Ўқишда ҳам аълочи бўлган. Ҳозир Техника дорилфунунининг профес-сори Зикрилла ака менинг аҳволимни билиб:

      – Булар нимани талаб

Скачать книгу